Маълумки, “Озодлик” радиоси сўнги пайтларда нотўғри маълумотлар тарқатиши, турли сиёсий партиялар ва ҳаракатларга турлича, яъни нохолислик билан ёндашиши, Ўзбекистон халқининг умумий манфаатларини ҳимоя қилиш ўрнига маҳаллийчилик ва тарафкашлик қилиши одатий ҳолга айланиб қолди.
Масалан, яқинда “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг Ўзбекистондаги етакчиси Малоҳат Эшонқулова ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш Альянси раҳбари Елена Урлаева Қашқадарё вилоятига қилган сафари “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг сайти http://www.wdscode.guru/birdamlik да ва ВВС радиосининг ўзбек хизмати сайти http://bbc.co.uk/uzbek/ да холис ва тўлиқ ёритиб ўтилди, аммо “Озодлик” радиосининг сайти http://ozodlik.org да бу хабарни ёритишда холисликни кўрмадик.
Танишинг: “Маълумки,“Ўзбекистон 2012 йил пахта ҳосилини мактаб ўқувчиларининг кўмагисиз йиғиштириб олмоқда” деган мазмундаги мақолалар дунё матбуотида хўп ва кўп тарқатилганлигидан хабарингиз бор. Аслида ҳам шундаймикин? Очиғи,мен ҳам ўз кўзим билан кўриб,пахта даласидаги мактаб ўқувчиларининг суҳбатларини ўз қўлоқларим билан эшитмаганимда эди,“Ниҳоят Ўзбекистон болалар меҳнатидан воз кечди. 2012 йилда Ўзбекистон мактаб ўқувчиларини мажбурий меҳнатга жалб қилмади. Бу йилги пахта ҳосили мактаб ўқувчиларининг кўмагисиз йиғиштириб олинди” деган гапга чиппа-чин ишонган,Ўзбекитсоннинг навбатдаги кўзбойлағичлик маҳоратига дунё аҳли қаторида мен ҳам лаққа тушган бўлардим.
Гап шундаки,шу йилнинг 22 октябрь куни “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими етакчиси,мен, Малоҳат Эшонқулова ва “Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти етакчиси Елена Урлаева Қашқадарё вилояти аҳолисининг турмуш тарзи,инсон ҳуқуқлари масаласининг бугунги аҳволи юзасидан мониторинг ўтказиш мақсадида воҳага сафар қилдик. Сафар давомида,яъни,23 октябрь куни тахминан соат 10.30 ларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туман ҳудудини кезарканмиз,йўл ёқасидаги пахтазорда жавлон ураётган болакайлар беихтиёр эътиборимизни тортди. “Ёш пахтакорлар” билан суҳбатлашиш мақсадида пахта даласига бурилдик. …. http://www.wdscode.guru/birdamlik/?p=24905#more-24905 “.
BBC O’zbek радиосида: “Ўзбекистонлик фаоллар хабар тарқатишларича,бу йил мамлакатда пахта йиғиш режаси бажарилгани эълон қилинганига қарамасдан,Қашқадарё вилояти далаларидан мактаб ўқувчилари ўқишга қайтарилмаганлар.
Бу ҳақида мухолифатдаги “Бирдамлик”ҳаракати фаоли Малоҳат Эшонқулова,ҳамда норасмий Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Алянси раҳбари Елена Урлаева маълумот беришди. … http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2012/10/121023_uzbek_children_eshonqulova.shtml “.
Озодлик радиосида: “23 октябр куни ҳуқуқ фаоллари томонидан ўтказилган мониторинг натижасида Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги 70-мактаб ўқувчиларининг Бешкалтак қишлоғи далаларида пахта тераётганини аниқлаган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари алъянси раиси Елева Урлаеванинг Озодликка айтишича, Яккабоғ тумани Бешкалтак қишлоғи ҳудудида 70-мактабнинг бир гуруҳ ўқувчилари дарс пайти далада пахта тераётганига шахсан ўзи гувоҳ бўлган:
– Биз Яккабоғ тумани далаларида 70-мактаб ўқувчиларини учратдик. Улар билан гаплашганимизда 4-5-6-синф ўқувчилари эканини айтишди. Далада жуда кўп болалар пахта тераётган эди. Биз ўқувчиларни суратга олдик. Улар билан суҳбатлашиб, видео тасвирга ҳам олдик. Болалар уларнинг ёши 10, 12 ёшда эканини айтишди. Улар жуда ёш. Болалар дарс машғулотлари ўрнига пахта тераётганликларини айтишди, дейди Елена Урлаева.
Бешкалтак далаларида пахта тераётган ўқувчилар билан суҳбатлашиб, видеога олган журналист Малоҳат Эшонқуловага кўра, кейинчалик Яккабоғ милицияси улардан видео тасвирларни тортиб олишга ҳаракат қилган. … http://www.ozodlik.org/content/article/24748584.html . “
Бу сайтдаги мақолаларнинг бирида “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг Ўзбекистондаги етакчиси Малоҳат Эшонқуловани нима учундир журналист деб таништирилгану, аммо унинг ҳозирги лавозими – “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг Ўзбекистондаги етакчиси эканлиги айтилмаган. Мен Малоҳат Эшоқулова билан телефон орқали бу “хато”ни муҳокама қилиб бўлганимдан кейин http://ozodlik.org сайтида шу мавзуда яна бир мақола пайдо бўлди
Қаранг: Қашқадарёда болалар пахта тераяпти (Фото)
23 октябр куни ҳуқуқ фаоллари томонидан ўтказилган мониторинг натижасида Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Шаҳрисабз, Қамаши туманларида мактаб ўқувчиларининг пахта тераётгани аниқланган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари алъянси раиси Елева Урлаева билан «Бирдамлик» ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича раҳбари Малоҳат Эшонқулова Қашқадарё вилоятида болаларнинг пахта теримига жалб қилиниши бўйича ўтказган мониторинг давомида олинган суратларни Озодликка тақдим қилди.
Суратлар 2012 йилнинг 23 октябр куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги Бешкалтак қишлоғи ҳудудида суратга олинган….
http://www.ozodlik.org/content/article/24749345.html ва бу мақолада юқорида кўрсатилган “хато” га йўл қўйилмади, аммо асосий хабарлар берилган мақолада “хато” тузатилмай шундайлигича қолиб кетди. Аввалари ҳам, “Озодлик” радиоси “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатига нисбатан нохолис бўлиб келган.
Нима, Озодликдаги “журналистлар” бизни алдашмоқчими, ёки раҳбариятиними? Ахир эфирга асосий мақола кетиб бўлганку. Бу расмлар билан Ўзбекистондаги миллион кишилар танишолмайдилар, улар Озодликни кириб, сайтини ўқийолмайдиларку. Озодликнинг сайтига кирган инсонлар албатта мухолифат сайтлари қатори Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатининг сайтига хам кириб ўқишлари кундай равшанку. Олдинги Ўзбекистондаги раҳбаримиз Дилором Исоқовани Ўзбекистондаги Озодлик радио ешитувчиларига таништириш учун ҳам бу “журналист”лар билан доимо тортишиб келган едик.
Афсуски, бу радиода барча истайдиган даражада ислоҳат ўтқазилиб, Алишер Сиддиқ бошчилигида ака ука Бобожоновлар, Меҳрибон Бакиевалар каби нохолис журналистлар бу даргоҳдан қўвилмас эканлар, юкоридаги тарафкашлик, маҳаллийчилик, ўз касбига хиёнат қилиш, ахборотлартни нохолис тарқатиш ҳолатлари доимо сақланиб қолаверади.
Шу сабабли бу масалани мен Вашингтонда кўтариб чиқиш ниятидаман.
Бирдамлик Халқ Демократик Ҳаракатининг етакчиси
Баходир Чориев



