70 ЁШЛИ ОТАХОН ҲАСАН ЧОРИЕВНИНГ БУТУН ДУНЁ ҲАМЖАМИЯТИГА МУРОЖААТИ:

 

(Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз. Ҳасан ота Чориевнинг очиқ оғзаки мурожаати сўзма эмас,мазмунан қоғозга туширилган)

 

Ҳасан Чориев

Мен Қашқадарё вилоят, Шахрисабз тумани, Носир Берди кўчаси, 10- уйда яшовчи пенсионер 70 ёшга кирган отахонман. Мен  мана Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга очиқ хат орқали овозли мурожаат қилмоқчиман. Мен 2004 йилда Қамаши туманида  фермерлаштириш вақтида  деҳқон фермер хўжалигини ташкил қилиб, 26 гектар ерини олиб 2 йил ғалла еканман. Ғалла кам ҳосил бўлиб қолди. Шу 2004 йилда ер шўрланиб, ер шўр босиб кетди.Деҳқончилик бўлмаганлиги сабабли сабабли, Туман ҳокими Рашид Муҳаммадиев 2008 йилда мени чорвачиликка ихтисослаштирилганлигим ҳақида қарор чиқариб берди. Мен шу қарордан куч олиб, 3 та сигиримдан 29 бош қора мол қилдим, 20 та қўйимдан 235 бош қўй қилиб, чорвачилик фермер хўжалигимни  кучайтирдим. То 2011 йилгача ривожланиб, Ватанимга, халқимга хизмат қилиб, фаолият кўрсатиб келаётгандим.   250 килло гўштни  11 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Мустақиллик майдонига аҳолига сотдим. Ва ундан кейин 500 килло гўштни Қамаши туман бозорида 11 минг сўмдан сотиб, пулини Халқ банкига нақт хисобида  қўйганман. Менга нисбатан шу даражада кўролмаслик қилиишди. Қамаши туман ҳокими Рашид Мухаммадиев Қамаши туман  прокурори Абдуллаев ва ички ишлар бошлиғи Тожиевлар, менга ғаразгўйлик уюштириб, туман хокими Рашид Мухаммадиев бошчилигида, “электросетьга сен 3 йилга пул тўламабсан” деб уларнинг ўзлари уюштириб, ўзларини одамларини ёллаб, менга туҳмат уюштириб, манга айблов элон қилишди. 23 миллион сўм светдан қарздорсан, ундан кейин экинларингни суғарадиган сувга  тўламагасан,дейишди.  Экин суғориладиган сув  деҳқон, фермер учун  бепул мен буни яхши биламан. Сувга хеч қанақа пул тўламайсиз, Давлатда ариқ сувлари бепул суғориш учун. Булар эса шукаби туҳмат уюштириб,  2011 йилнинг 29 декабрида хеч қанақа суднинг қарорисиз,  Қамаши туман ички ишлар бошқармаси бошлиғи Олим Тожиев бошчилигида чорвачилик фермамга бостириб келишиб,  “Мана, биз сенинг молингни олиб кетамиз” дея қарор қилишди.  Бу воқеадан олдин область прокуратура терговчиси томонидан менга таҳдид ўтказилиб, фермамнида текширув, саноқ ўтказилди ва улар  ҳақатан молларим борлигини аниқлаб, “Молларингизни йўқотманг” деб менга акт қилиб, қўл қўйдириб кетишган эди. 29 бош молим, 235 бош қўйим борлигини уларнинг актлари тасдиқлайди.  Ўшандан кейин маҳаллий ҳокимият амалдорлари ўша молларимни кўп ўтмай ноқонуний тарзда олдиларига солиб кетишди. Мен фермада бўлмаганимда, прократуранинг текширувидан кейин адвокат билан маслаҳатлашгани кетганимда, туман ички ишлар ходимлари 2012 йилнинг  29 чи декбарь куни тўсатдан келиб, мол, қўйларимни мажбуран, зўравонлик билан олиб кетишибди. Фермада кампирим ва ишчим колган экан, молларни хайдаб кетган. Бу ҳолатнинг исботи учун менда ўша пайтда олинган фотосуратлар қолган.

ЖУРНАЛИСТ: Ёлғиз ўзи келганмикин Ички ишлар бошқармасининг бошлиғи?

ҲАСАН ОТА: ИИБ бошлиғининг ўзи эмас, унинг топшириғига кўра ИИБ бошлиғининг ўринбосари  келган экан, шахсан ўзи келмаган. Ўринбосари  30 нафар милиция ходимлари билан келган. Мана, уларнинг  расмларини олганман. Ведиогаям олинган эди. Улар  камерамни синдириб ташлаган. Шу молларимнинг барини обкетди.

ЖУРНАЛИСТ: Қанча мол ва қанча қўй олиб кетишди жами?

ҲАСАН ОТА: 29 бош мол обкетган, қўйдан 135 бош қўй обкетган. 100 та қўй қолган. Бу воқеадан кейин  мен телеграми орқали президентга мурожаат қилдим, хамма давлат  арбоблага шикоят хати жўнатдим. Республика прократурасигаям ёздим. Бироқ, биласизми, барча юқори органларга ёзган ҳамма  шикоят  аризаларим  Республика прокуратурасига жўнатилади.  Республика прокуратураси Қашқадарё вилоят прокуратурасига юборилади, текширилсин дейилади, вилоят прокуратураси Қамаши туман  прокуратурасига беради шикоятларимни. Қамаши туман  прокуратураси мени шикоят аризаларим бўйича бирор марта чақирмайдиям, текширмайдиям, сўрамайдиям. “Сан нима ёзаяпсан” демайди.

ЖУРНАЛИСТ:  Битта савол берсам майлими, шу ўринда? Мана, 2011 йилнинг 29 декабрида сизнинг мол қўйларизни туман ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари  Алланазаров бошчилигида милиция ходамлари олдига солиб кетишаётганларида мана шу мол-мулкларингизни электосетьдан қарздорлик эвазига ундириб олиш хақидаги суд қарорини кўрсатишганми?

ҲАСАН ОТА: Суд бўлмагандида, ҳали. Тергов тугамасда олиб кетишди.

ЖУРНАЛИСТ: Суднинг ижро варақалари, суд ижрочилари бормиди?

ҲАСАН ОТА:  Қанақа ижро варақаси? Хеч қанақа варақа йўқ. Суд ҳам бўлгани йўқ, тергов ҳам. Менга шундай таҳдид ўтқазишдики… 2 кун олдин, “Шу молларингизни сотмайсиз, йўқотмайсиз. Ҳақиқатдан ҳам шу мол-қўйлар бор, турибди” деб вилоят прократураси акт тузиб кегани, мен имзо қўйиб бергандим. Бори шу…

ЖУРНАЛИСТ:  Айтингчи, молларингизни олиб кетишаётганда далолатнома тузишганми?

ҲАСАН ОТА:  Билмадим, ўзлари нима қилишса, қилишган, тузишганми, йўқми, билмайман. Мен чорвачилик фермасида йўқ эдим.  У ерда бўлмаганман.Айтдимку, адвокат билан маслаҳатлашгани ктегандим.  Эшитишимча, уларнинг ўзлари шунча мол олиб кетдик, шунча қўй олиб кетдик деб далолатмнома тузишганмиш, лекин ўша даолатномадан ҳам менга беришганлари йўқ. Олганим ҳам йўқ, кўрганим ҳам йўқ. Менга беришгани йўқ далолатномани.

ЖУРНАЛИСТ: Тушунарли. Демак, сизнинг молларингизни олиб кетиб, фермер хўжалигингизни ноқонуний тугатганларидан кейин, сиз маҳаллий ҳокимиятнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракталари устидан жамики юқори органларига, юқори қонун идоаларига шикоят аризалар ёзгансиз, тўғрими?

ҲАСАН ОТА: Ҳа, ҳамма  юқори ташкилотларга  бир неча маротабалаб шикоятлар ёздим, ёзишдан умуман армон қолмади. Ҳамма юқори идораларга ёздим. Республика прокурорига ҳам. Бироқ барча юқори ташкилотлар ёзган аризаларимни  Республика прокурорига, республика прокурори Қашқадарё вилоят прократурасига, вилоят прокуратураси Қамаши туман прокурорига юборашиверди. Қамаши туман прократураси эса бирор марта ҳам текширгани йўқ. Мана, кўрсатаман, қўлимда пачка пачка хатлар  турибди…

ЖУРНАЛИСТ: Кейин ерингизга ҳам тажовуз қилишдими?

ҲАСАН ОТА: Ҳа, улар молларимни олиб кетишганларидан кейин, Қамаши туман ҳокими Рашид Муҳаммадиев тезлик билан  Қашқадарё вилоят хўжалик судига ўзининг қарорини бекор қилиш ҳақида даъво қилди. Чорвачиликка ажратилган еримни олиб қўйиш тўғрисида. Кейин вилоят хўжалик суди 2012 йил 3 январда менга “Фермер эмассан”, деб, менинг фермир хўжалигимни “ўлдириб” ташлади. Еримни ноқонуний суд қарори билан тортиб олди.  26 гектар лалми ерим бор эди, шундан 2 ярим гектари боғдорчилик,шу ерга мен ҳақиқий меҳнат қилиб чорвамни боқиб келаётган эдим.

ЖУРНАЛИСТ: Тушунарли. 2011 йилнинг  29 декабр куни мол-қўйларингизни туман электросет идорасидан карздорлик эвазига деб милиция ходамлари олиб кетишганларидан кейин, бу борада, умуман, суд қарори чиқдими?

ҲАСАН ОТА:  Кейин чиқди. 2012 йилнинг 5 март кунида.

ЖУРНАЛИСТ: Демак, уч ойдан кейин.

ҲАСАН ОТА: Ҳа, мен уйда касал бўлиб ётгандим. Суд уйимга бориб суд қилапти. Суд қарорини олиб ўқиб қарасангиз, суд қарорида “Шаҳрисабз туман, Носир Бердиев кўчаси 10 уйда суд ўтказилди” деб ёзиб қўйилган. Ва суд мени айбдор қилаяпти. Мен ўзи касал ётибман. Бир томондан суд келган, бир томондан тез ёрдам машинаси келган. Дўхтир укол қилишим керак дейди. Аҳволим оғирлашиб, бир томоним фалаж бўлиб қолган… Ўзи гапиролмайман, тураолмайман. Шошманглар, бу қанақаси десам ҳам барибир суд қилишди. Ана шу суд қарорида улар, ИИБ ходамлари  иқрор бўлиб ёзишаяпти, “Фақат сиздан 16 та қора мол олиб кетганмиз” дея ёзишаяпти. Қолган молларни бўйнига олишмаяпти. Ким бўйнига олади бу молларни? Ким? Милициялар олиб кетган молини “Олиб кетдик” деб бўйнига оладими? Қайси бири бўйнига олади? Чунки талончилик  начальник милиса, туман прокурори, туман ҳокими бошчилигида бўлгандан кейин, қай бири тан олади? Буларнинг бари менинг молимни талон-талонж қилишди. Бундай олиб қараганда, улар кльтурний ўғирлик қилишди, молларимни ноқонуний олиб кетишди.

ЖУРНАЛИСТ:  Сизда бунинг исбот далили борми?

ҲАСАН ОТА: Исбот далили мана, ўша куни суратларга тушириб олганмиз. Молимни милиса формасидагилар ҳайдаб кетаётганлари тасвирланган расмлар турибди қўлимда.

ЖУРНАЛИСТ:   Ваҳоланки, сизда қанча миқдорда қора мол ва қўй борлиги тўғрисида талон этилишидан олдинроқ туман прократураси далолатнома тузганмиди?

ҲАСАН ОТА:  Вилоят прократураси далолатнома тузганди. Бор, далолатнома турибди. Улар “Ҳақиқатдан ҳам Ҳасан Чориев чорва  фермасида  29 бош қора моли, 235 та қўйи бор” деб далолатнома тузиб кетишганди. Туман ва вилоят вакиллари иштирокида далолатноми тузишганди олдинроқ, кейинроқ эса келиб ўша молларни ноқонуний олиб кетишди булар…

ЖУРНАЛИСТ: Ҳасан ота, мана 2012 йилнинг 5 март куни уйингизда ўтган сайёр суднинг суд қарорида таъкидланишича, сиздан тортиб олинган ўша 16 бошли қора молни 22 миллон сўмдан ортиқроқ нархда баҳолаб, қарзингиз эвазига ундиришган.

ҲАСАН ОТА: Бунинг ачинарли томонига қаранг, бу молларни ким нархлаган? Бу молларнинг ҳар бири 5 миллон, 6 миллон  сўм турардиган зотли, наслли сигирлар эди булар. 16 та бўлса, Шулардан 10 таси туғадиган сигирлар эди. Молларимнинг барчаси швед пародияли, зотли моллар эди. Энг асосийси, битта ола ҳўкизим бор эди. Энг зоттор ҳукизим, наслли. Ўша ҳўкизларимгача олиб кетди булар… Бу ерда менга ҳеч қанақа қора мол қолдиришмади. Ҳозир уйимда, Шаҳрисабзда битта сигирим бор эди. Ўшани иккита бузоқчаси билан боқиб сутини ичиб турибмиз, бўлди… Шаҳрисабзда биттагина сигирим қолди.

ЖУРНАЛИСТ:  Демак, сизнинг назарингизда, суд томонидан 16 бошли швид пародияли наслли, зотли молларингизнинг  22 миллондан  сўмдан ортиқроқ нархда баҳоланиши сизни қаноатлантирмайди? Шундайми?

ҲАСАН ОТА: Йўқ, мутлақо қониқтирмайди. Чунки у молларимни 3-4 таси 23 миллон турадику? Ҳалиям, яхши, милисалар шу 16 та молимни олиб кетдик деб бўйнига олишибди. Бироқ, шуниям бўйниларига олмасликлари мумкин эди улар. Умуман молларини олиб кетмаганмиз дейишлари ҳам мумкин эди. Лекин менинг ўзим молларимни зўравонлик билан олиб кетишганларидан кейин,  қидирув натижасида  бир ой машина билан қидириб, суриштириш натижасида, мендан тортиб олган молларни Шаҳрисабздаги бир гаражда қишда боқиб ётишганларини топиб олдим. Кўриб қолдим ва расмларга олиб олдим. Мана шу ерда расмлари ҳам бор. Боқаётган жойлариниям расмларга тушириб олдим. Ҳеч ким  менга сенинг молингни олиб кетдик деб хабар ҳам беришганлари йўқ, аслида. Менга, молларимнинг қаерга олиб кетишганларини ҳам айтишганлари йўқ, ўзим излаб топганман. Гарчи қайтариб ололмаган бўлсам-да, молларимни қайсидир гаражда сақланаётганлигини билиб, исботи учун суратга тушириб қатйганман. Агарда ўша молларни мен қидириб топмаганимда, боқилаётган жойларини фотосуратга олмаганимда,   эҳтимол, бу молларни ҳам “Билмаймиз, биз олганимиз ҳам, кўрганимиз ҳам йўқ!”деб, тан олишмай, яна электросетнинг 23 миллон қарзини бўйнимга уриб, мендан ундириб олишга киришишган бўларди булар…

ЖУРНАЛИСТ: Амалда қанча қора мол ва қанча қўйингизни олиб кетишган эди?

ҲАСАН ОТА:  Амалда,  29 бошли қора молимни ва 135 та қўйимни олиб кетишган эди. 100 та қўй қолган экан фермамда…

ЖУРНАЛИСТ:  Биз билан суҳбатда ҳам, очиқ мурожаатингизда ҳам айтиб ўтдингиз,  демак, Қамаши туман Ҳокими, Қамаши туман ички ишлар бошқармаси бошлиғи Олим Тожиев, Қамаши туман прокуратураси замонавий қароқчилик қидишди дедингиз.

ҲАСАН ОТА: Ҳа, тўғри.

ЖУРНАЛИСТ: Мана шу мазмунда юқори ташкилотларга, ҳуқуқ идораларига шикоят аризалар ёздингиз?

ҲАСАН ОТА: Ёздим…

ЖУРНАЛИСТ: Бунинг эвазига қандай мукофот олдингиз? Ана шундан гапиринг?

ҲАСАН ОТА:  Шикоятларни ёзганимдан кейин, Маҳаллий амалдорлар  ўзоро шундай келишдики, судни қўлга олишди. Яккабоғ туман суди мени милисаларга туҳмат уюштиришда айблади. “Бу туҳмат, сиздан милитция ходамлари  ҳеч қандай мол олиб кетгани йўқ, деб, фақат 16 бошли қора молини олган”, деб мени туҳматчига чиқариб, суд менга 1280 минг сўм  жарима солди.

ЖУРНАЛИСТ: Демак, сизнинг устингиздан маъмурий иш қўзғатилган?

ҲАСАН ОТА: Ҳа, маъмурий иш қўзғатишди. Жаримага тортишди.. Булар шунақа. Лекин улар шу билан ҳам тинчишмади… Энди… Ундан кейин шундай бўлдики, мен гўрга энди, шулар билан тирашиб ётаманми, бўлди энди, майли, шу жаримасини ҳам тўлаб қўя қолай деб,    шунча молим кетди кетди-ку  деб, иккита қўйим бориди, шуни сотиб, жариманинг 400 минг сўмини тўладим, мана, квитанциялари ҳам бор, қолган сўммани пенциямдан олинглар дедим… “Мени тинч қўйинглар энди, барака топгурлар. Мен юрмайин энди  сарсон бўлиб” дедим… Шундан кейинам мени тинч қўйишмади…  Мана мен Қамаши туман сув оқава ташкилотида узоқ муддат ҳалол меҳнат қилганман.  Ишхонам эски, яроқсиз бўлиб қолган сув иншоатини  даолатномалар тузиб, ким ошди савдосига қўйишганди… Мен ўша яроқсиз иншоатни ким ошди савдосида сотиб олдим. Мана, қўлимда ким ошди савдосининг далолатномалари ҳам бор. Иншоат биносининг яроқсизлиги ҳақидаги ҳужжатлар ҳам бор… Мана, бу эса ордерим. Мана, кўрсатай.  Бу иншоатни ўша пайтнинг пули билан 2006 йилда 11 минг сўмдан ошиқроққа сотишганди менга… 2006 йилга тўғри келади бу. Мен бу яроқсиз бинони таъмирлаб, пол паталокларинини алмаштириб, яхшиладим ва шу пайтгача яшаб келаётгандим…

Ана энди бу раҳбарлар ана шу уйга ҳам кўз тикишди. Қамаши тумани прокурори Ахмедов сув хўжалиги идорасини қўрқатиб, қўзғаб,  ўзларича келишишиб, келиштиришиб, прокурор сув идораси раҳбарига  “Давай, шу уйга даъво қиласан, уйни тортиб оласан, Ҳасан Чориевни Қамаши туманидан  кўчириш керак” деб босим қилган. Эндигилик кунда сув хўжалиги  шунча йлидан бериш яшаб келаётган уйимни “Бу бизга керакли объект”, деб, мени судга беришган….Аслида яроқсиз бино, объект эди бу.

ЖУРНАЛИСТ:  Мана, мазкур уй борасида қўлингизда ордер бор, тўрими?

ҲАСАН ОТА:  Мана, далолатнома, ордер бор. Мана шу ордерга алоқадор ҳужжатлар,  баёнома, сотиб олганлигим, пул тўлаганлигим ҳақидаги квитанция…, Ҳаммаси бор.

ЖУРНАЛИСТ:  Ким ошди савдосида қонуний йўл билан қўлга киритгансизми?

ҲАСАН ОТА:  Ҳа, қонуний йўл билан олганман.

ЖУРНАЛИСТ:  Айни пайтда ўша уйдан сизни чиқаришдими?

ҲАСАН ОТА:  Ҳозир мени ўз уйимдан чиқариб, уйимни, молхона, оғилхоналаримни… Ҳаттоки, бир неча йил олдин бир бева аёл учта боласи билан келганди. Мен уларга ачиниб бошпана бергандим. Битта ногирон фарзанди ҳам бор.  Давлат томонидан ногирон болага ҳақ оларди, ўқитувчиси бор, ўқитар эди. Мен ўша болали аёлга четдан алоҳида 3 хонали уй қилиб бергандим. Хозирдаям шу ерда яшаб турганди.  Шу бечора кампир “Уйимни бузманглар” деса ҳам, ўша бева кампирга раҳми келмасдан, унинг ҳам уйини  бузиб ташлашди.

ЖУРНАЛИСТ:  Сиз турган уйни хам бузиб ташлашдими?

ҲАСАН ОТА:  Ҳа менинг уйимни бузишга бузишди, лекин шу бева бечара кампирга ҳам раҳми келмади. Мен унга 3 хонали  уй қуриб беруадим, шу 3 та ногирон  боланг билан ўтирасан, кучинг етганча фермада хизмат қиласан, мана,  давлатдан нафақа олаяпсан, ман сани ҳимоя қилиб тураман дегандим. Уйимни ҳам текислаб ташлашди, молхоналаримни ҳам текислаб ташлашди.

ЖУРНАЛИСТ:  Фермер хўжалигингизни талон-тарож қилишдими?

ҲАСАН ОТА:  Ҳа, фермер хўжалигимни талон-тарож қилиб, еримни ҳам тортиб олишди. Шу менинг фермир хўжалигимдан тортиб олинган  26 гектар  еримни, хеч ким олмади. Ҳаттоки, “Ким олади?” деб эълонлар берилган эди. Лекин хеч ким олмади. Чунки бу ер экин бермайди, фақат чорва боқса бўлади, чорва экинини экса бўлади. Мана шу ҳоким ўзининг қўрқоқлигидан бир фермерга берди. У фермер декабрь ойида  ҳам ҳеч нарса экмади.Ер 2011 йилда ҳам, 2012 йилда  ҳам бир мартаям ҳайдалмади, бузилмади, ер қотиб ётибти.

ЖУРНАЛИСТ: Демак, ерингиз қаровсиз қолди?

ҲАСАН ОТА: Ҳа, қаровсиз қолди. У фермерни трактори бор, лекин экин эккани йўқ. Ўша тракторни ҳам лезинг орқали олганди. Унинг давлатдан қарзи бор. Унинг кучи етмайди ерга ишлов беришга. Чорвачилик экинини экай деса, молллари йўқ у фермерни. Давлатда ким душман Ислом Каримовга?!

ЖУРНАЛИСТ: Демак, мана шу мол-ҳолингизни талон- тарож қилишгани учун ички ишларни устидан ёзганингиз натижасида  сизга маъмурий иш қўзғатилди ва жаримага тортишди. Ҳозир товонни тўламоқдасиз. Кейинги муаммо нимада? Иккинчи маротаба туҳмат борасида устингиздан жиноят иши қўзғалишининг боиси нимада?

ҲАСАН ОТА: Мана, уйимни ҳам бузишганларидан кейин Қамаши туман миллий хафсизлик хизмати идорасига шикоят ариза  ёздим. “Ҳурматли давлат ходимлари, мен тўғри ёзаяпманми, нотўғри ёзаяпманми, сиз шуни бориб кўринг, текширинг”, деб ёздим. Хавфсизлик хизмати ташкилоти борганда прокурорга айтган.

ЖУРНАЛИСТ:Нима деб ёзгандингиз?

ҲАСАН ОТА: Менинг ёзганим мана шу : Тумандаги 441 контр ичида  32 гектар ерга хаққатан хам 8 йилдан бериҳеч нарса экилмай келаяпти. Бу ерлар лалмига чиқариб юборган, лекин бу ерлар сувлик ер, уч томони сув. Бошқа ерларда экин бўб ётибти. Ҳар йили  ўша фермер бу ерларнинг кўча қисмига, кўзга яқин ерига  хўжакўрсинга, номигагина озгина, 40 -50 сотиқга ғалла экиб қўяди-да, кейин “Ўша ғалла бўмади,  сел урди, довул урди, қурғоқчилик бўлди” деб,   халқни, давлатни алдайди. Ҳоким 100 марта ўтади ўша ердан. Нега бу бўш ерга эътибор бермайди?

ЖУРНАЛИСТ: У ерда ер борми фақат ёки бошқа чорвачилик хам борми?

ҲАСАН ОТА: Ер бўш. Чорва мол юрибти ўша ерда. Лекин, мен аниқ биламан, ўша 100 та қора мол, 200 га яқин қўй ҳеч қанақа балансда йўқ. Мен бу ер ҳам, мол-қўй ҳам ҳокимники дедим. Ҳоким эса  “Бу ер ҳам, мол, қўйлар ҳам меники эмас, бу ерга менинг  даҳлим йўқ, бу ерни фермирга  олдинги хоким берган, менга туҳмат қилди” деб ҳоким 139-модданинг 3-қисми, “Г” банди билан  менга нисбатан жиноят иши қўзғатди.

ЖУРНАЛИСТ: Демак, сизни Қамаши туман хокимига  тухмат қилганликда айблашмоқда. Сиз нима деб даъво қилдингиз?  Мазкур контрдаги 32 гектар майдон ва ўша ердаги чорва ҳокимга тегишли бўлиши мумкин деган гумони илгари сурдингизми?

ҲАСАН ОТА: Нега бўлмас экан? Мана, масалан, қаранг, бир муҳим гап-да, мана шу мол, қўйлар  ҳақатдан Қамаши туман чорвачилик штати бўлимида йўқ. Унда шунча мол-қўйлар кимники? Битта деҳқон шунча мол қилаоладими? Ким қарайди унга? Қандай қарайди? Судга эса ўша деҳқонни чақиртириб, тайёрлаб, “Мана шу мол-қўйлар меники” деб айткизишмоқда, гувоҳлик бердиришмоқда деҳқонга.Гувоҳларни кўпайтиришмоқда, чақиртиришмоқда. Бу раҳбарларнинг асл мақсади мени қаматтириш.  Суд Яккабоғ туман судига берилган экан,  кейин мен Яккабоғ туманига бордим. Мен “Ҳурматли судья,  мени бир марта жаримага тортдингиз. Ҳозир эса Қамашидаги уйимни текистлаб ташлашиб, менинг паспортимни Қамашидан рўйхатдан ўчириб юборишган бўлса? Терговчи менга “Сизнинг ишингиз Шаҳрисабз судида” дегандику? Нега яна менинг ишим сизнинг қўлингизда? Нега менинг “дело”м Шаҳрисабз судидан яна Қамаши судига келаяпти?  Мен Яккабоғда турмасам, пропискам бўлмаса, даҳлдор бўлмасам бу ҳудудга? Нега мени бу ерда суд қиласизлар?” деб судьядан сўрасам, судья “Бу менинг ишим. Манга буюрилган ишни бажараман”  деди. “ У ҳолда мен бу судга барибир келмайман. Мен сиздан норозиман”, десам, судья менга “Барибир сани 3 йил қамоқ кутаяпти. Ҳоҳлайсизми, ҳоҳламайсизми, 3 йилга қамоқа тиқаман. Ман шундай буйруқ олганман тепадан” деди, мен сизга айтсам… Кейин жахлим чиқди. Менинг Қамашидаги уйим бузилиб, Қамаши туманидан паспортим учётдан чиқди. Шаҳрисабздаги ҳовлим  хотинимни номида эди. Хотинимни паспортини пспорт бўлимидагилар олиб қўйишган. 3 ойдан бери хотинимни паспортини беришмайди.  Ана ўша хотинимни паспортини олиб, нотариус орқали ўз паспортимни  учётга қўйишим керак, хотинимнинг паспорти йўқлиги учун, паспорт бўлимидаги милисалар беришмаётганликлари учун, паспортимни учётга қўёлмай ҳалакман. Ўзимни ховлимга, ўзимни хотинимга ўзим хўжайинлик қилолмайман. Мана, қаранг қандай ирингдан иринг ковлайди, зарда ковлайди булар!

ЖУРНАЛИСТ: Энди қани, айтингчи, мана  устиздан, демак, ўша жиноят кодексини 139-моддаси, 3-қисми,     “Г” банди билан жиноий иш қўзғатилган бўлса, сиз ўз ҳуқуқларизни ҳимоя қилиш учун адвокат олишга жазм қилдингизми?

ҲАСАН ОТА:  Адвокатга бордим, Ҳамма адвокатлар  “Сизни жуда катта куч билан улоқлатишади. Сизнинг ишингизни олиб бораолмаймиз” дейишди. Ҳеч қачон адвокат менинг ишимга туриб беролмайди, ололмайди, “Сиз ўзиз адвокатсиз, ўзингиз қилинг” дейишади. Менинг ишимга  ҳеч қанақа адвокат киришган йўқ.

ЖУРНАЛИСТ:  Хасан ота, айтингчи, нима учун айнан маҳаллий хокимият 70 ёшли чолга, яъни,   сизга нисбатан таъзиқ, таъқиб ўтқизмоқда? Бунинг моҳияти нимада деб ўйлайсиз?

ҲАСАН ОТА: Бунинг моҳияти, менинг ўғлим Чориев Боҳодир, хаммага маълум, Америкада, “Бирдамлик ” Харакатининг бошлиғи. “Ўғлинг бу ҳаракатни  ташласин, айт, маслаҳат бер”, деб Миллий хавфсизлик хизматидан маслаҳат берганлар бўлди менга. “Майли, айтиб кўраман”, дедим. “Ўғлим, кел, шу ишларни ташла, нима керак санга, халқни ўйлаб, азоб чекадигани бор,  тинч яша” деганимда, ўғлим Баҳодир менга “Ота, мен  бошлаган ишимдан қайтмайман. Менда ҳеч қандай айб йўқ. Мен  халқга, элимга, юртимга хеч қандай ёмонлик қилаётганим йўқ. Мен Конститутциядан четга чиқмаган ҳолда ҳаракат қиламан.  Менинг ниятим, одамлар яхши яшасин. Ўша айтаётганлар  “Бирдамлик” Харакати низомини  ўқиб кўришсин. Мен, наоборот, Ўзбекистоннинг келажагига ёрда бўлсин дейман. Порахўрларга, зўравонларга қарши курашаман, менинг бошқа майсадим йўқ”, дейди.

ЖУРНАЛИСТ: Демак, ўғлингиз қайтмоқчимас йўлидан?

ҲАСАН ОТА: Ҳа,  “Ота менинг айбимни топинг, мен нима айб қилганман? Аввал менинг айбимни топинг, кейин оқ қиласизми, қора қиласизми у сизнинг ишиз. Менинг айбимни топинг, бўйнимга қўйинг, кейин, нима десангиз денг, оталик бурчингиз. Лекин менинг гапим шу: нима десангиз ҳам, нима қилсангиз ҳам, сизни  қийнашса ҳам, йўлмдан қайтмайман” деди ўғлим. Мен миллий хавфсизлик хизматидагиларга ҳам ўғлим Баҳодирнинг сўзларини етказганман.

ЖУРНАЛИСТ:  Демак, сизнинг гумонизча, сизнинг фарзандлариз АҚШдан сиёсий бошпана ОЛГАНЛИГИ,  қўним топганлиги ва тўнғич фарзандингизни бевосита мухолиф ҳаракатлари билан боғлиқ, қилинаётган тақибларнинг илдизи деб хисоблайсиз?

ҲАСАН ОТА:  Ҳа. Мана,  хозир битта келиним келган Америкадан онасини кўргани, документини хаммаси бор, мана шу келинимнинг ҳам паспортини мелисалар облиб қўйишган, беришмаяпти. АҚШга кетгани қўйишмаяпти. 3 ойдан бери кетолмаяпти АҚШга. Демак, Қамаши туман ҳокими мани морально эзаяпти.

ЖУРНАЛИСТ:  Демак, бу фарзандларингизнинг ҳаракатлари учун сиз товон тўлаяпсиз?

ҲАСАН ОТА: Ҳа, мен товон тўлаяпман, 70 ёшга  кирган чол – мен чекаяпман азобни. Бу қайси қонунда бор? Шунинг учун мен президентга мурожаат қилмоқчиман. Бутун дунё мени эшитсин энди.

ЖУРНАЛИСТ:  Ота, айтингчи, фақат ўша ўғилларингизни фаолияти билан боғлиқми? Адашмасам, ўзингиз ҳам ўша “Эзгулик” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотини аъзоси, шунингдек, “Бирдамлик” раҳбари ҳамсиз туманда?

ҲАСАН ОТА: Тўғри, мен “Бирдамлик” харакатининг туман рахбариман, эзгулик жамиятида фаолият кўрсатиб келаман. Ўша, бу ерда бўлаётган ноҳақликларни мен озодлик радиоси орқали айтаман,  “Эзгулик” жамиятига бериб тураман. Менинг мақсадим шу, Ўзбекистондаги қонунбузарларга қарши курашаман. Қашқадарё вилоятидаги сувсизлик муаммоларини мен кўтариб чиқаяпман. Ана, энди буларнинг мақсадини қаранг? Шу ерда “Нега ҳокимият, суд  уйингизни бузди?”, деган савол бўлиши мумкин? 2011 йилда вилоят ҳокими Жўраевнинг ўзига хат ёздим. 1 варақ. Тоза ичимлик сувининг қанча оқиб ётганигача кўрсатдим. Ҳурматли ҳоким дедим, мана шу тоза ичимлик суви Қаршига етиб бормаяпти, Шўртангаям етиб бормаяпти, одамлар қирилиб бораяпти, сиз шу сувга эгалик қилинг дедим вилоят ҳокимига. Одамлар помидорини, огородини,  барча экинларини  суғориб ётишибди, қонунда сув қувирининг бу томонидан  10 метр, у томонидан 10 метрга ҳеч кимнинг иморат қуришга ҳаққи йўқ.  Тўғри, экин экиши мумкин, аммо бино қуриб, фойдаланиш мумкин эмас. Айрим аҳоли эса қувирнинг ёнига ҳатто ҳожатхона ҳам куриб олишган. Эртага тоза ичимлик суви ифлосланса, экология узилса, одамлар касалланса, қирилиб кетса, бунга ким жавоб беради? Халқни ўйладиган одам борми? Ҳеч ким жавоб беролмайди. Шу тоза ичимлик суви муаммосини кўтариб чиққанидан кейин, вилоят ҳокими шикоят хатимни сувоқава ташкилотига берган. Ана шунинг қасдига туман ва вилоят сув оқава ташкилоти ҳеч бир асоссиз бўлса-да, уйимни мендан  тортиб олиш мақсадида тўғри қалбаки ҳужжатлар тўғрилаб, рўкач қилиб, ўз уйимга, яшаб турган уйимга даъво қилиб судга ариза топширишди-да. Барча раҳбарлар ўзоро тил бириктириб, давлат томонидан менга берилган ордерни бекор қилишга, уйимни тортиб олиб, бузиб ташлашга эришишди…  Танқид, ҳеч кимга, тўғри гап туққанингга ҳам ёқмайди дейишадику? Ана шуларнинг аламига туман  хоким мени “Қамоқда чиритамиз!” деб, энди, ман, айни кунда 70 ёшли чолнинг – менинг  устидан, 139-модда, 3-қисми, “Г” банди билан жиноий иш қўзғатишди, тергов қилишди. Ҳали ҳам ҳечам тушунаолмаяпман, нега энди терговчи менга сизнинг ишингиз Шаҳрисабз туман судида деган бўлишига қарамасдан, менинг “дело”мни Қамаши ва Яккабоғ туман судлари кўришмоқда? Айнан шу суд менинг ишимни бир бор кўрганди, мен норози бўлгандим, яна менинг ишимни қайта-қайта кўраверадими судьядан  норози бўлсамда? Қамашига даҳлим йўқку ҳозирги кунда?  Судьянинг олдига бордим. “Ҳурматли судья, агар мени Яккабоғ ёки Қамаши туман суди чақиртирса, ишим ўша қозихоналарда кўрилса, мен барибир судга келмайман. Сизга отвод ёзиб бераман” дедим. Судья эса “Суд белгиланган куни берасиз ва ўша куни отвод ёзиб топширасиз” дейди.  Бир марта судга чақириб уйимга келишди, бормаганим рост.  Ҳозир мени уйим йўқ, ҳеч бир жойда паспортим пропискада йўқ. Кўчада қолганман ҳозир… Кўчада ялиниб юрибман мани пропискага қўйинглар деб. Қизимдан ҳам сўраб кўрдим, билмадим, қизим ўз ўйига мени рўйхатдан ўтказа оладими, йўқми?…  Мана, юрибман кўчада… Нега мен ўзимнинг ҳовлимга, қонуний хотинимнинг номидаги ҳовлимга паспортимни пропискага қўя олмаяпман?  Бу борада ёрдам беришларини сўраб, ҳатто  Америка элчихонасига ҳам мурожаат қилдим, яширмайман. Элчихонага бориб мана шу ўғлимнинг сиёсий фаолияти туфайли мени қийнашаяпти, деб очиқчасига айтдим…

ЖУРНАЛИСТ: Қаранг, отахон, энди айтингчи, мана шу президентга очик мурожаат қилишингиздан мақсад, муддаонгиз нима? Ҳақиқат бўлишига ишонасизми?

ҲАСАН ОТА: Ҳақиқат бўлишига ишонаман.  Мана, мен айтиб ўтган ер шундоққина турибди, ҳамон ҳеч ким қарамаган, ҳеч нарса экилгани йўқ. Ҳоким бу ерларни меники эмас  деяпти. Аммо ҳокимнинг ўзи ўша қаровсиз ердан юз марта ўтади. Кўрмайдими? Ер кимники бўлган тақдирда ҳам,  эктирмайди ғаллани?!

ЖУРНАЛИСТ: Демак, сиз ҳокимга туҳмат қилмаганлигизни исботлаб бера оласиз?

ҲАСАН ОТА: Исботлаб бераман. Охирги бор терговга чақиришганларида “Мени тинч қўясизларми, йўқми?” дедим охийри безиллаб. Ниҳоят, қулоғим тинчиши учун  “Ҳурматли ҳоким, мени кечиринг” деб терговда ёзиб ҳам бердим. “Қўйинг мени тинчгина. Молим кетди, жоним кетди” дегандим, Ҳокимиятдагилар эса “Мана, бу айбига иқрор бўлди, Ҳасан Чориевни энди бундан ҳам баттароқ, ўзимиз истаганчалик эзаверамиз” деб ўйлашаётир. “Мени кечиринг, тўхтатинг энди. Суд бўлмасдан олдин молим кетди, жоним кетди,  энди, манда 5 вақт номозим қолди”,  дедим.

ЖУРНАЛИСТ:Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовдан нимани сўрамоқчисиз?

ҲАСАН ОТА:  Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовдан хақиқат, адолат сўрайман. Қонунни бузган мана шу  ҳокимга жиноий иш қўзғасин. Менинг ишимни текширмаганлиги учун Қамаши туман прокурори Ахмедовга ҳам чора кўрсин. Молимни ноқонуний талон-тарож этганлиги, еб ктеганлиги сабабли Қамаши туман ички ишлар ходамларига чора кўришини илтимос қиламан президентдан.

ЖУРНАЛИСТ: Ҳасан ота, сизнинг тўнғич фарзандиз бевосита Каримов ҳукуматига мухолифат. Каримовнинг истефосини талаб қилади. Ўзбекистон тахти хақиқий эгасига эга бўлсин дейди. Тўғрими? Мана шундай ҳолатда Каримов сизга адолат қилишига ишонасизми?

ҲАСАН ОТА: Каримов президент бўлса…  ўйлаб кўради. У ҳам ўйлайди… Менинг ўғлим нимаики қилса, ўзи билади. Қилаверсин. Ўғлим учун мен жавоб бермайман… Фақат Қашқадарёдаги камчилилкарни матбуотга чиқариб туришим, “Эзгулик”  жамиятига хабар бериб тураман, холос…. Мен президентга очиқ хат  орқали  мурожаат қилишдан мақсадим шуки,  Каримов дўсти ким, душмани ким, билсин.  Мана, дўст деса, оддий қишлоқдаги иссиққа, совуққа чидайдиган фермерлар, ғалла, пахта экиб берган оддий халқ президентнинг дўсти. Ёнидаги ишлаётган уламолари халқни қийнаб, зўравонлик қилиб кеганлар. Улар Каримовга душманлик қилади.. Агар вилоят хокими, туман хокими тўғри одам бўлганида,  мана, фермерларга лоақал ғўзапояни йиғиб-териб олишга имконият берган бўлишарди… Мана фермерлар пахта экади, чопиқ қилади, ягона, чеканка қилади, кейин ҳокимлар пахтанинг ғўзапоясини оласан дейишади-ю, бироқ, йиғиштиришларига ҳам қўймасдан, дарҳол ерга  ғалла экиб юборишади. Ғалла экилган майдондан деҳқон ғўзапояни қандай йиғиштириб олади? Қандай? Ғўзапоя тераман деб кирса, ғалла пайҳон бўладику?  Кейин одамлар нима қилади? Қишда халқ нимани ёқади?  Шаҳар бўлса эканки, отопления берса, ёқиб қўяй десанг,  газ бўлмаса…. Кўмир қиммат, кўпир бўлмаса? Кейин нима қилади аҳоли?  Битта молнинг орқасига қачон қаердан тушаркан тезагини деб пойлаб ўтирадими? Моли бориям бор, моли йўғиям бор…

ЖУРНАЛИСТ: Демак, сизнинг назарингизда, Ўзбекистон халқи азоб чекмоқда?

ҲАСАН ОТА:  Ҳа, халқ азоб чекмоқда? Озоб чеккандаям қандай азоб чекмоқда? Жуда оғир кун кўрмоқда.  Айниқса, қишлоқ аҳолиси ниҳоятда азоб чекмоқда. Кўмир йўқ, газ йўқ….  Электр интергияси бир кунда икки соатгина берилади холос. Кейин нима қилади халқ? Газ умуман йўқ. Ҳокимлар бу ишларни атай уюштириб,  халқни президентга қарши қайрайди. Қишлоқ жойдаги халқ жудаям азоб чекмоқда. Свет 2 соат ёнади, газ йўқ. Хокимлар қилиб президентга халқни қарши қайрайди. Президент мана шу нарсаларни эътиборга олсин дейман. Халқни қийнамасин. 2015 йилда президент сайлови бўлади, лекин аҳвол шу зайилда давом этса, халқ  ўлдирсанг ўлдир дейди, бироқ, Каримовни ҳеч ким президентликка қайта сайламайди…

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares