
Муҳаммад Солиҳ (1455 – 1535)
(тарихий достон, давоми)
…
Қарокўл аҳлию Қаршию Хузор,
Ёғилиқ айлаб эдилар изҳор.
Кеш эли ҳам қилиб эрди туғён,
Беркитиб эрди ул эл ҳам қўрғон.
Беркитиб аҳли Қарокўл бори,
Чектилар ўзларини Марв сори.
Шоҳ Абулмуҳсин ғофилға магар
Йибориб эрдилар ул хайл хабар:
“Ким бугун тонгла келур Шайбоқхон,
Зоҳиро доияи Туркистон.
Сен ўзунгни бу тарафға еткур,
Эл-улусни бу шарафға еткур.
Гар ўзунг келмасанг, эй хисрави аҳд,
Айла илғор йиборурда жаҳд.
Бир қўлунг келса, бу киварго етар.
Бир бириксок хон хайлин этар
Чун бу сўз етти Абулмуҳсинға,
Асру кор этти Абулмуҳсинға.
Отланур бўлди Қарокўл сори,
Бўлдилар лашкари тайёр бори.
Эмди ким ул бошиға келдилар,
Беклари борча кенгош қилдилар.
Дедидар: “Асру эрур душвор иш,
Бориб ўзбак била қилмоқ сончиш.
Подшоҳидур улуғ асру хон,
Қошида неча баҳодир султон.
Хон била бўлмоса ҳеч ким ҳоло,
Бордур уч минг киши худ разм аро.
Ҳиридин келса улуғ Мирзомиз,
Кўб йиғин қилса улуғ Мирзомиз,
Ёғиқиб кеткан ўғулларға тамом,
Битса хатлар у қилса пайғом,
Борчасин йиғса ўзининг қотиға,
Келсалар борча анинг хидматиға,
Кило олмослар уруш хон бирла,
Борчанинг иши тушор жон бирла.
Биз бориб не иш это олғойбиз,
Басе, не ерга ото олғойбиз.
Қарокўл эли бирла биз нетоли,
Не қилиб қалъасиға беркитоли!
Қалъасин бизга ул Эл берганда,
Биз бориб қалъасиға киргонда,
Қолин ўзбек дориса нетгойбиз,
Нечук оҳанги қарор эткойбиз?
Бизга ким бўлғусидур андо мадад,
Қолғумиз қалъада маҳбус абад.
Чунки беклар дедилар бу сўзлар,
Ўйната бошлади Мирзо кўзлар.
Ҳар сори телмура қолди Мирзо,
Йўл бошинда тура қолди Мирзо.
Тушти кўнгли аро ваҳми кори,
Қойитур бўлди равон эви сори.
Дедилар беклариким: “Сабр қилинг,
Бу қайитурдо ишингизни билинг,
Демосун сизни халойиқ қўрқоқ,
Бир неча сўз айитинг қайтур чоқ.
Айтингиз сувдин ўтормен филҳол,
Ҳар неча бўлса Ўкуз моломол.
Бориб ўзбак била разм айлармен,
Размнинг азмини жазм айлармен.
Бир неча лоф этинг бу янглиғ,
Бир неча лоф сотинг бу янғлиғ.
Қилоли ул аро бизлар дархост,
Сиз бў сўзларга бўлунгиз саррост”.
Шоҳ Абулмуҳсин бечора равон,
Чиқти тахти уза айлаб жавлон,
Келдияар яхши-ямон хидматиға,
Дедилар йўл сўзини ҳазратиға.
Қарокўл эли доғи келди бори,
Борининг кўзи Қарокўл сори.
Тахтининг оллида кўргоч ғавғо,
Деди беклар сўзини ул Мирзо,
Келдилар хидматига беклар ҳам,
Борча дархост сўзига маҳкам.
Дедилар: “Бир неча кун сиз турунгуз
Қарокўлнинг ишини ҳам кўрунгуз.
Эл улуғи била борсун илғор,
Кирсун илғорға ул мулки диёр.
Сиз тақи борингиз андин сўнгра,
Ул сори дорингиз андин сўнгра.
Отангизга тақи борсун бу хабар
Келсун андин тақи бизго лашкар”.
Қилди Мирзо тақи дархост қабул,
Ўзидин қилмади бекларни малул.
Деди кўнглидаки: “Раҳмат сизга,
Ким бу сўзларни дедингиз бизга”.
Чиқибон беклар онинг қотидин,
Хурраму шод онинг хидматидин,
Етти юзча киши айлаб тайёр,
Етдилар Қарокўлга илғор.
Қарокўл аҳли ул илғор била,
Ёндилар эВ сори булжор била.
Бердилар беклар аларға булжор,
Дедилар шаҳрға киргоч илғор.
Кирди илғорлари қўрғонға,
Сўзлари етти жаноби хонға.
Қаршининг эли ҳам этгач туғён
Турди ул қалъада Боқи Тархон.
Анда ҳам бошладилар ғавғони,
Бўлди ҳар қойсиға босқорони.
Келга ҳам кирди қилибон жавлон,
Хидмати дўст Муҳаммад Тархон.
Борча Бобурға бўлубон мойил,
Бўлдилар қуллик эторда якдил.
***
XXI
Имом-уз-замон Бухородин Султон Маҳмуд баҳодирни Қарокўлга йиборгани
Хон Бухоро аро қилғоч маскан,
Айлагоч кўчлари андо ватан,
Машварат айлади султонлар ила,
Барча мирзолару ўғлонлар ила.
Сўз мунго топти қарор охири кор,
Ким Қарокўл яқиндур бисёр.
Тенгри берса муни авваол ололи,
Сўнгра ғавғони алоға сололи.
Ушбу сўз бирла равон ҳазрати хон,
Айлади хукму юрутти фармон.
Ким жаҳон нозими Султон Маҳмуд,
Тилобон нусрату фазли маъбуд:
“Қарокўл сори черик отлонсун,
Черики яхши юруб қотлонсун.
Борсун онинг била тинглаб фармон,
Рустами аҳд Севинчик Султон.
Басе борсун Жонибек Султон ҳам,
Ўзининг лашкаридин аён ҳам.
Тақи Султон Темури равшандил,
Басе ул разм аро бўлсун ҳосил”.
Хон ўзи турди Бухоро ичида,
Юз туман фитнаю ғавғо ичида.
Борди бошлоб черикини Султон,
Ул йўсун бирла(ки) ҳукм айлади хон.
Размитиндин ўта тушгоч лашкар,
Деди султони писандида сияр
Ким: “Юриб илгари бир минг қиши,
Англасун ким недурур хасм иши.
Бўлсун ул хайлу улусқа сардор
Шоҳ Жонибегии Султон кирдор”.
Ул черик илгори келгоч филҳол,
Шаҳр эли айлодилар истиқбол.
Чиктилар борча яёғу отлиқ,
Юзбеги бирла ясоқи отлиқ.
Марв илғори ҳам отлондилар,
Борча ўз ишида қотлондилар.
Мингча отлиқ била уч мингча яёғ
Чиқтилар борчасида ўқу садоғ.
Кўчабанд оғзида-ўқ турдилар,
Черик озу кўпини кўрдилар.
Кўргач ул хайлни чопти Султон,
Қолмади ҳеч чопишидин армон.
Етибон чопти ўзи бир кишини,
Кўрдилар борча халойиқ ишини.
Кимки онинг била бориб эрди,
Борча бир йўли урушқа кирди.
Ваҳмдин сорт чиқа олмади ҳеч,
Кўчабанд йчра басе айлоди печ.
Бир неча ўқ отишиб ёндилар,
Тушкон эллар тақи отлондилар.
Юрубон қўш тобо ёнди Султон,
Черик аҳли тақи ёнди яксон.
Хасм чун кўрди черикнинг ёнишин,
Роҳбар айлоди қисқа соғишин.
Кўчалардин чиқибон келдилар,
Тому тошни йиқибон келдилар.
Илгори отлиқу сўнгида яёғ,
Балки сўлидаю ўнгида яёғ.
Отқулобу қичқириша еттилар,
Сўнгумиздин эриша еттилар.
Ул черик сўнгида истаб майдон,
Бор эди Оқмуҳаммад ўғлон.
Бўлғоч ул фитнаю ғавғо андо,
Банда ҳам бор эди гўё андо.
Тақи Султон навкаридин бисёр,
Бор эдилар бори чусту жаррор.
Етгоч ул қавм чопиштуқ ўтру,
Қирдук ул ақлсиз элни асру.
Чопо келди Жонибек Султон ҳам,
Разм қилди Жонибек Султон ҳам.
Отлиғи чиқди вале қолди яёғ,
От аётида ўзин солди яёғ.
Кам кавши бўлди экин анда халос,
Бўлдилар борча адам ҳукмиға хос,
Ул замон қатл ишидим ғам йўқ зди,
Киши ўлтурмаган одам йўқ эди.
Қирилиб ётти улус ҳар ёнда,
Бўлди бунёд қирилмоқ онда.
Ул кишиларки бу ишда эдилар,
Бир киши қўлни кўтарди, дедилар.
Фатҳ бўлғоч Жонибек Султонға,
Бош била киши йиборди хонға.
Қилди Султонға ҳам андин ахбор,
Бўлди Султон ҳам анго мадҳгузор.
Тонгласи келди улуғ Султон ҳам
Хотири асру бу ишдин хуррам.
Шаҳрнинг теграсига чун келди,
Шаҳар аҳлиға насиҳат қилди.
Деб йибордики: “Ямонлиқни қўюнг,
Фитнаю шўру авонлиқни қўюнг,
Ўз раиятлиғингизни билингиз,
Яхши бу сўзда тааммул қилингиз!
Сиз Ким бу мулк ғавғо қилмоқ,
Бежиҳат мунча таманно қилмоқ,
Эмди ҳам бўлса ёнинг бу ишдин,
Фикр айланг, ўсонинг бу ишдин.
Гунаҳингизни тилабмен қиондин,
Ваҳм қилманг басе молу жондин”.
Бу насиҳатни эшиткоч ул хайл,
Сулҳаға қилмадилар асло майл.
Дедилар: “Ҳарна қилурсиз, қилингиз,
Урушур бўлсаигиз, эмди келингиз.
Биз бошимизни кўруб биз онда
Йўқтурур ҳеч ишимиз жонда.
Кўчамиз маҳкам эрур, қўрғон ҳам,
Ола олмас ани Султон, хон ҳам”.
Чун бу сўзларни эшитти Султон,
Айлади тонгла урушқа фармон.
Чиқти тушлуқ-тушидин султонлар,
Қўпти ерлик-еридин ўғлонлар.
Ясониб борчаси отлондилар,
Юрубон кўчада қотлондилар.
Қарокўлнунинг кишиси ҳам яксон,
Чиқти отлиқ, яёғ – айлаб афғон.
Ўқчи Эл эрдилару, овчи басе,
Ҳар бири бор эди бир булҳавасе.
Уруш айларга таассуб борида,
Борчонинг кўнгли таассуб сорида,
Чиқти бўлғой яна беш мингча киши,
Уруш борингдур бойири иши.
Кўча оғзида басе бўлди уруш,
Йўқ эди ҳеч ўқ отмоққа туруш.
Кўчаго солдилар отлар, аммо
Яролиғ бўлди басе от ул аро.
Ёнғоч оти яролиғ бўлғонлар,
Ғайрату қаҳр била тўлғонлар
Солиб отларни югурдилар бот,
Чекиб ул элга мунодийи мамот.
Отқулоб борчасини қувладилар,
Кўчанинг сайдларин овладилар.
Чиқти ул элго салойи эъдом,
Кўчанинг йўллари очилди тамом
Яна бир минг киши мундо ўлди,
Хирмани умрлари соврулди.
Асру кўб халқ қирилди андо,
Асру кўб гуллар очилди андо.
Қалъаға ҳам кира олмай бисёр
Қочдилар отлиқ эли ваҳм ила зор.
Қалъа ичиндагилар кўрғони
Тортибон жорлари султони,
Дарди дил айладилар ҳаддин тош,
Дедилар: “Бир неча зишти авбош
Қилдилар бизни бу янглиғ бадҳол,
Бўлдилар ўзлари андоқ помол.
Эмди эй подшаҳи динпарвар,
Бўл бу қўрғонға иноятгустар!”
Кўруб ул қавмни андоқ нолон,
Айлади лутфу иноят Султон.
Айлади ҳукмки ул қўрғонға,
Яъни қолғон улуси ҳайронға,
Текмасун ҳеч кишидин заҳмат,
Ким муносибдур аларға шафқат.
Элга дрруға қўюб ёнди ўзи,
Борди хон ҳазратиға яхши сўзи.
***
XXII
Имом-уз-замон Бухородин Қарши устига борғони
Чун ёниб келди черик хон қошиға,
Борди ҳосил яна оташ бошиға.
Деди: “Қаршиғадур эмди навбат,
Тилоли хон ҳазрати ҳақдин нусрат”.
Деди бу сўзнию отланди равон,
Рост Қаршиға етишти ул хон.
Қаршининг теграсини чоптилар,
Ёшурун молларини топтилар.
Боқи Тархон ёшунуб қалъа аро,
Чиқора олмади бошин асло.
Қиш эди ва қабоб ўлтурмоқ иши,
Мушкилу ўлжаға машғул киши,
Борчаға қойтмоқ ўхшаш бўлди,
Ушбуни айтмоқ ўхшаш бўлди.
Туздаги молни олиб ёндилар,
Иёсин ўтқа солиб ёндилар.
Нозанин қизлар асир айладилар,
Ул ародин яна ҳам сайладилар,
Хонға ул ҳодиса бўлғоч маълум,
Қилди қизлардин аларни маҳрум.
Ўзбак элидин ойирди борини,
Хордин гул киби терди борини.
Хоннинг ул марҳаматини эшитиб,
Қочқон эл бир-бирисиға айтиб,
Эллари келди эса ҳар ёндин
Бехабар эрди бори имондин.
Хон йиғиб ўғлон-ушоғин яксон,
Ўргата берди бориға имон.
***
XXIII
Имом-уз-замон Хузор элини олиб, аҳли авлодлариға имон ўргатконидин сўнг Қаршини қабоб, Боқиға уруштин онт бергони
Чун Хузор аҳлиға такдири худо,
Солди бу навъ бузуғлуқ ул аро.
Яна хон келди Бухоро сори,
Черики соғу саломат бори.
Ёз очилғоч яна озим бўлди,
Қаршининг азмиға жозим бўлда.
Етибон Қаршиға бўлди сокин,
Айлади ҳукмки: “Тобин-тобин!”
Ўн кун ўтмай яна хони пурдил
Бўлда Қарши тарафига мойил.
Келди Қаршиғаю андин ўзди,
Андоғиларға ишин кўргузди.
Сўрдиким: “Қайдо эрур шаҳри Хузор,
Ким тошинда бор эмиш элга ҳисор.
Бор эмиш асру қолин эл анда
Черикимиз бойир ул қўрғонда”.
Дедилар асру ёқиндур ул шаҳр,
Зоҳиран тушгай анго шуълаи қаҳр.
Юругоч бир-икки кун ул лашкар,
Қилдилар шаҳр қироғини мақар.
Кўрдилар асру муаззам шаҳре,
Шаҳр йўқким, азаматда даҳре.
Ичию тоши бори тўб-тўла мол,
Теваю от била моломол.
Хон юруб килди урушқа фармон,
Лашкар аҳли ёсониб чиқди равон,
Бўлмади шотую тўра ҳожат,
Чекмадилар анинг учун заҳмат.
Югрушуб қалъасиға миндилар,
Рахна айлаб ичига эндилар.
Олдилар анда басе молу яроғ,
Бўлди пайдо басе асбоби фароғ.
Қалъа давриға олиб малжолар,
Шоху най бирла солиб малжолар.
Тегра ёнин олиб ўлтурсунлар,
Кеча-кундуз урушо турсунлар.
Ҳукм ила борча қабай туштилар,
Қамишу шохга ёпуштилар.
Кўчалар ясадилар қалъа сари,
Баргдин хурраму сарсабз бари.
Қалъа сори қилайин деса гузар,
Кўча гашти қилур эрди лашкар.
Ташқари сабзаю саҳрою баҳор,
Ичкари жибаг дарду дили зор.
Ташқари лолайи нўъмон очилиб,
Ичкари эл кўзидин қон сочилиб,
Ташкари айшу нишоту суҳбат,
Ичкари меҳнату ранжу заҳмат.
Ташқари элга умиди жовид,
Ичкари эл бори жондин новмид.
Ташқари элга ғанимат тушти,
Ичкари элга ўлат ёпушти.
Гоҳ уч юз киши ўлди бир кун,
Гоҳ ўн кент эли бўлди бир кун.
Бўлди андоқ ўлатиким даврон,
Ул ўлатни кўруб ўлди ҳайрон.
Ики ойким қабал эрди анда,
Оз киши қолди ўшул қўрғонда.
Қолғани ҳам бори бемор эдилар,
Ғуссаю ғам қўлида зор эдилар.
Саййиде бор эди ул қўрғон аро,
Деди: “Ул қалъа аро ҳукми худо
Бир ўтуз минг кишини ўлтурди,
Токи бу ердин ўшул хон турди.
Ҳеч ким кўрмади бу таври ўлат,
Келди ул қалъаға бир даври ўлат”.
Эл қирилди барию охири кор,
Боқи Тархон дағи бўлди бемор.
Зорлиқ айлади хон ҳазратиға,
Йибориб элчисини хидматиға.
Ким: “Манго лутф қилиб йўл берсун,
Бу ўлатдин мени хон ойирсун”.
Хон дедиким: “Мен анга йўл берайин,
Жонидин хори жафони терайин.
Шарт килсун кетарига мундин,
Аҳд қилсун йитарига мундин!..”
Хон сўзин чунки эшитти Боқи,
Деди: “Лутфу мурувват чоқи,
Хон агар килса мурувват мен ҳам,
Айлайин шарт бағоят маҳкам!..”
Ҳарами устида шарт айлади ул,
Ким: “Қачон хон манго лутф айласа йўл,
Бошим олиб кетайин қўрғондин,
Ҳарна ҳукм ўлса яна ул хондин,
Тутайин ҳукмини жоним бирлан,
Бу ишим барчаға бўлсун равшан”,
Чун бу шарт айлади Боқи Тархон,
Қаршидин келди Бухоро сари хон.
Анга чун бўлди бу янглиғ фурсат,
Қочтию билди ўзига давлат.
***
XXIV
Имом-уз-замон халифат-ур-раҳмон қалъайи Дабусини уруш била олғони
Ўн кун ўтмай яна отланди хон,
Ҳамза Султон тарафи бўлди равон.
Ҳамза Султон бўлуб эрди музтар,
Черики ҳам мутаҳаййир яксар.
Бир ямон тонг ёруқ отлиқ аймоқ,
Тузуб эрдилар анго кину нифоқ
Байъату аҳдларини унутиб,
Боғи аҳли ишини утру тутиб
Беркитиб қалъаи Дабусини,
Чолдилар куфр элининг кўсини.
Қалъанинг берклигига тоёниб,
Турдилар қалъа ичинда ёсониб.
– – – – – –
Достонинг давоми (бор), келгуси дам олиш кунларда ҳавола этилажак.
Матнни терувчи Шоира Маҳмудова



