Х А Л Қ

Бахтиёр МАҲМУД

(Аваз Ўтар  ғазалига муҳаммас)

 

 

Бир бирин дарди дилига ташламас наззора халқ,

Халқ бўлиб, ўз халқлигин билмас нечун бу қора халқ,

Бошқа йўллардан адашмиш, энди борсин дора халқ,

Йўқ жаҳон мулкида биздек ожизу бечора халқ,

Зулм тиғи бирла бўлган бағри юз минг пора халқ.

 

Ўйламай ижросини ҳокими фармон айласа,

Мансабу обрўпарастлар қайта даврон айласа,

Ўғри, каззоб қозилар инсонни сарсон айласа,

Бир неча авбошлар мундоғ ҳукмрон айласа,

Қолмагай, ори, на ёнглиғ меҳнату озора халқ.

 

Истамас эл бошидин кетмоқни малъун шарпалар,

Турли рафторлар ила аслин яширган бандалар,

Эътиқод, имонга ёт, қилмас хиёнатдин хазар,

Не аларда бордурур илму адолатдан асар,

Не ажабким, топмаса доди дилига чора халқ.

 

Тўғри йўлга ундасанг, қочғай, ёмон таъсир, деб,

Ҳийлагарлар ҳийласин, ҳақ йўлида тадбир, деб,

Ҳокимият билғуси, йўқ бизда ҳеч таъбир, деб,

Етган офатни бошиға доимо, тақдир, деб,

Хасрату армон била кетгуси бора-бора халқ.

 

Золим ул қулҳожалар фазлу камолотдин йироқ,

Дардли виждон ҳиссидан нафс бирла обрў яхшироқ,

Бўйсунар бош буйруғига ўйламай нодон оёқ,

Бўлмайин онларда ҳеч миллат, ватанни сақламоқ,

Бўлди қурбон бу сабабдин миллати ағёра халқ.

 

Тоабад шундоқ қолурму ё ечилгайму тугун,

Ҳар зулмнинг охири бор, ҳар хатога бор якун,

Кўз кўриб турган кишандан қўлни тортмаймиз нечун?

Халқи оламни бори айлар тараққий кун ба кун,

Биз таназзул айлаон қолдуқ, эдук на кора халқ.

 

Дийдалар қонига ғарқ беҳад чўзилган имтиҳон,

Пардаларни куйдириб энг тоза тонг отгай қачон?

Бор умид ўлмоқда, Маҳмуд, лек илинжим бор ҳамон,

Кўзларин оҳиста-оҳиста агар очса замон,

Эй, Аваз, бўлмас мунингдек борҳо оввора халқ.

 

Бахтиёр МАҲМУД.

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares