ҚАЧОН ҲАКАМЛАР ҲОЛИС БЎЛАДИ?

 

Ҳасан Чориев

“Эзгулик” Ўзбекистон инсонҳуқуқларини ҳимоя қилиш  жамияти фаоли, шунингдек, “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Шаҳрисабз туман бўлими етакчиси   Ҳасан  Чориевнинг   устидан   жиноий   иш   қўзғатилганлиги   тўғрисидаги   иккинчи  ҳабарни  ўқиб,   менга бир  нарса    қаттиқ    таъсир   қилди. Ҳакамнинг   ҳали   суд  бошланмай   туриб, Ҳасан  Чориевни  уч   йиллик   қамоқ   билан   қўрқитиши   ёки,  агар  Ҳ. Чориев   Америкада   истиқомат   қилаётган   ўғлини  тинчитмаса,  у,  албатта,   қамалишини   айтиб  унга   таъсир   ўтказиши,  бу, ҳакамнинг Ўзбекистон   шаънага    доғ   тушириши   билан  баробардир.   Ҳакамнинг    юқоридаги   гапларини   ўқиган   ёки   эшитган  халқаро   жамоатчилик  “Демак, Ўзбекистонда   ҳақиқатдан   ҳам   судлар   эркин   эмас   экан-да,   улар  ҳукумат   сиёсатигагина   ҳизмат   қилиши   тўғри   экан-да?”,  деган  фикрга   бормайдими? Қолевкерса,  Ҳ. Чориевнингн   ўғлини   Ўзбек   халқи   олдида   қандай   гуноҳи   бор   экан? Зўровонликсиз   сиёсат   олиб  бораётган  бир   Ҳаракатнинг   лидери,  Ўзбекистон  Республикаси   қонунларининг   қайси   моддасини   бузибди?  Агар   у  жиноят   содир   этган   бўлса,  қонун   олдида   жавоб   бериши   керак-ку!  Ҳакам   олдида   эмас. Ҳакам   учун Ватан   обрўйи  устунми,   ёки  ўзидан   юқорида   турган   раҳбарининг   обрўйими? Ахир,   қачонгача  Ҳасан  Чориевни   қўрқитишга   ҳаракат   қилган   ҳакамга   ўхшаган  шаҳслар,  ўз   амалини   ўйлаб     Ўзбекистонни   обрўсини   тушираверади?  Бир   томондан   “Суд   тизимида   ислоҳотлар   олиб  борилаяпди”,   деб  ОАВ ларида   тарғибот   қилиниб   турганида,  юқоридаги   ҳакамни   ҳатти-ҳаракатларини  қандай   тушиниш   мумкин?

 

Менимча, Ҳ. Чориевни   қўрқитишга   ҳаракат   қилган   ҳакам,   қонуний  тарзда  ўз   жазосини   олиш   керак. Чунки,  ҳали   суд   бўлмай   туриб,    ҳукумат   тарафида   туриб   олиб, фуқорони қамаш   билан қўрқитиш Ўзбекистон   қонунларини   оёқ  ости   қилиш   билан  баробардур  ва   бунга   ҳакамнинг   ҳаққи   йўқ. Айниқса,  ҳолис   бўлиши   лозим   бўлган, Президент   томонидан   тайинланган   ҳакамнинг   ҳаққи   йўқ.

Ҳакамни    будай   ноқонуний    ишлари    учун  ҳукуматнинг   ўзи   жазолаши   керак. Чунки   ҳакам   юқоридаги  қилиғи   билан,  мантиқан   қараганда, ҳукуматни   ҳам   обрўсизлантирмоқда.  Агар   у  айнан   ҳукумат   томонидан  жазоланса,   халқаро   жамоатчилик   фикри   ўзгариши   мумкин,  агар  жазоланмаса,  “Ўзбекистонда  одил   суд  йўқ”  деган    фикр   ўз   тастиғини   топаверади    ва   бундай   воқеалар   яна  такрорланаверади.

 

Носир ЗОКИР

“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаркати  Фарғона водийси бўйича координатори

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares