Пахта йиғим-терими арафасида юртимиз узра хушхабар тарқалди. Тараққийпарвар илғор давлатлар бир неча ўн йиллардан бери амал қилиб келаётган болалар ҳуқуқлари бизда ҳам бир қадар тикланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан вояга етмаганларни пахта теримига жалб қилмаслик, кимки ушбу қарорга хилоф иш тутса, жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилди.
Бу жуду яхши, албатта. Лекин пахта йиғим-терими муаммосиз ўтмаяпти. Барибир, мактаб ўқувчиларининг ўқишларида узилиш бўлмоқда. Хоразм вилоятида, хусусан, Боғот туманида ўқитувчилар пахта теримига чақирилгани боис шанба куни мактабларда ўқиш тўхтатилмоқда.
Пахта теримидан манфаат кўрмаётган ижарачи пудратчилар хоҳласалар далага чиқадилар, хоҳламасалар йўқ. Минглаб ишсизларни ҳам кам даромадли иш – пахта теришга мажбурлаб бўлмайди. Фақат ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва бошқа бюджет ташкилотлари ходимларииш ўринларидан ажраб қолишдан қўрқиб ноқулай шароитларда пахта теришга мажбур бўлмоқдалар.
Дилроз ҚУЛМУҲАММАД



