ШАЙБОНИЙНОМА

Муҳаммад Солиҳ

(1455 – 1535)

 

(давоми)

……….

Караму жуд маҳал бирла килур,

Караму жуд маҳалини билур.

 

Бенаволарға берур симу дирам,

Мустаҳикларга қилур жуду карам.

***

XIV

Ҳунарларининг васфи

 

Дунйида ҳеч ҳунар қолмайдур,

Ким анго хон кўзини солмайдур,

 

Зиреҳ ишларда эрур ул Довуд,

Руҳи Довудни айлар хушнуд.

 

Бир зиреҳгар бориб эркандур анго,

Ким, буюрғил зиреҳ ишини манго.

Хон буюрғондур анго бир зиреҳи,

Бўлғудек разм чоғи жилвадеҳи.

 

Ул зиреҳгар анго бўлғач машғул,

Бўлмомиш хон қотида ул мақбул.

 

Ўзи олиб ясамиш неча зиреҳ,

Зулфнинг ҳалқасидек печу гиреҳ

 

Ул кўриб они чиқиб сиқтор эмиш,

Сиқтабон ушбу ҳикоятни демиш

 

Ким: “Ҳунар кўрсата келдим мунда,

Ҳеч билмонки, на қилдим мунда.

 

Хон ишин кўрдим, ғамдин тўлдим,

Ўз ишим бобида ҳайрон бўлдим.

 

Дер эдим мен киби йўқтур ҳаргиз,

Мени хон айлади мундоқ ожиз”.

 

Ҳар ҳунарманд қошиға келса,

Хон олиб ишини ўзи қилса,

 

Бўлур ул жибачи янглиғ гирён,

Ўзининг ҳолиға мискин ҳайрон.

 

Бордур онинг ҳунари басубисёр,

Қайсини мен сенга айтай, эй ёр.

 

То жаҳон бор, бақо бўлсун анго!

Соғари фатҳу зафар тўлсун анго!

***

Китоб назмининг сабаби

 

Ишқ саҳросида Мажнун бўлғон,

Дард бирла ичу тоши тўлгон,

 

Шавқ бозорида савдо қилғон,

Ушбу савдони таманно қилғон,

 

Ҳажрнинг ўтидин жони куйгон,

Сўзу ғам бирла ниҳони куйгон,

 

Лақаби Солиҳу ўзи толиҳ,

Нур Саид ўғли Муҳаммад Солиҳ.

 

Мундоқ айтурки, худодин тақдир

Чун отам ишига берди тағйир –

 

Чиқти Хоразм диёри кўлидин,

Хивақу Кот ҳисори қўлидин.

 

Тушти андин гузори Марв сари,

Анда соврилди эву эли бари.

 

Айлади нўш шаҳодат жоми,

Анга нўш ўлди саодат жоми.

 

Мани гардун ситами қилди етим,

Айлади кишвари ғам ичра муқим.

 

Хорлиқлар била ўстум бисёр,

Зорлиғлар била кўрдум озор.

 

Хар фалокатки, бўлур дунёда,

Ҳеч қайсидан эман1 рзода.

 

Гаҳ Хуросон аро килдим манзил,

Гаҳ Самарқандға бўлдум мойил.

 

Қуюн ойини била саргардой,

Ҳар нечук бўлса, юрудум ҳарён.

 

Хидмат эттим боря мйрзоларға,

Бандалик андағи донодарға.

 

Кўрмадим хайре мирзолардин,

Тиладим раъйе донолардин.

 

Дедилар, борча манга, донолар

Ким: «Адам бўлғуеядур мирзолар.

 

Давлати оли Темур кетгусидур,

Навбат ўзга кишига етгусидур.

 

Ул киши бордур Шайбонийхон,

Хони Шайбондуру Маҳдийи замон.

 

Ҳоли онинг ери Туркистондур,

Ўзбак элига муаззам хондур.

 

Хон Абулхайрға фарзанд эрур,

Жоҳининг шохига пайванд эрур.

 

Йўжихон ўғлию Чингиз тўруни,

Барча хонлардин аъло ўруни.

 

Ул олур ушбу вилоятларни,

Кўрсатур элга иноятларни.

 

Бордур анинг иши қуръон бирла,

Ўлтурубтур Н€ча султон бирла.    .

 

Ул бўлуб барчаға жондин мойил,

Ул салотин анго ондин мойил.

 

Бул жамоатки, кўрарсен ҳоло,

Тана-тирно била бошлаб ғавғо.

 

Ичадурлар кеча-кундуз бода,

Дину имон соридин озода.

 

Бир-бири бирла мухолиф борча,

Бир-биридин таки хойиф борча.

 

Атодин бордир ўғул нохушнуд.

Атони ўғул этай дер нобуд.

 

Ато ҳам бордур ўғулдин безор,

Ўлтурур ўғлини йиғлатиб зор.

 

Сўзлари ерида мазкур бўлур,

Ушбу дафтараро мастур бўлур.

 

Шаръдин йўқтур аларға парво,

Шаръ сўзйнй демаслар асло.

 

Фикр қил, мулкни ким олғусидур?

Кўси иқболни ким чолғусидур?

 

Қайдаким чодирини тикди нифоқ,

Қолмас ул теграда осори вифоқ.

 

Мулк илгидин чиқару тахт ила тож,

Тахту тож аҳлин этарлар ихрож,

 

Бўлса юз минг киши борча бу тавр,

Эврулур борчасиға охир даврг.

 

Яна бир давр келур тозаву хуш,

Иттифоқ аҳлидек асру дилкаш.

 

Иттифоқ аҳлиға давлат келишур,

Иттифоқ аҳди ҳам ови билишур.

 

Минг киши муттафиқ этса ишини,

Босар, албатта, бу юз минг кишини.

 

Иттифоқ андаву дину имон,

Зарби шамшеру намозу Қуръон,

 

Мулк ул олмаса ким олғусидур?

Барча офоқ анго қолғусидур.

 

Ақл агар бор санго иш қила кўр,

Бу салотин йўлидин айрила кўр.

 

Ўзни ул хон қадамиға еткур,

Бошни султон қадамиға еткур”.

 

Чун бу сўзларни эшиттим филҳол,

Айладим хмлват ўзум бирла хаёл.

 

Борча маъқул эдию, борча савоб,

Туздум оҳангя сафарға асбоб.

 

Юруб оҳанги Самарканд эттим,

Юруб ул шаҳрга бот – ўқ еттим.

 

Ниятим буки, кириб қўрғонға,

Борғамен ондин Туркистонға.

 

Ё агар хон бу сорилар келса,

Банда хон сори азимат қилса.

 

Манго ният бу эди, лек худо,

Айлагандур манго бу навъ қазо.

 

Ким етишкан дам ул қўрғонға,

Бандалик айлагамен ул хонға.

 

Чун етиштим, келибон неча қазоқ,

Борчаси раҳм тариқидин йирок.

 

Қахр ила келдилар андоғки, магар,

Бандадин кўймоғусидурлар асар.

 

Бир неча ҳамдаму ҳамроҳ манга,

Бор эдилар бори дилхоҳ манга.

 

Борчасини тунодилар, аммо –

Манго кўргузмадилар ҳеч жафо.    .        ;

 

Ул жамоатки, бу иш килдилар,

Бошима давлат ила келдилар.

 

Бор эмишлар бориси ўнг қўлда,

Жонвафобий била қўлдош йўлда.

 

Жонвафобий мени кўргач филҳол,

Кўрушуб айлади ёрона мақол.

 

Жонвафобий эмиш ўнг кўлда улуғ,

Анга дўрмон улусидан кўп уруғ,

 

Чун бу сўзлар била ўттум ондин,

Хон йўлйн жон била туттум ондин.

 

Мени хон оллиға етйурдилар,

Балки жон оллиға еткўрдилар

 

Мен етишганда ўшал хон котига,

Бошни кўйғонд анинг хидматиға,

 

Солиб эрди уруш ул кўрғонға,

Солибон валвалалар давронға.

 

Асру ғавғою киё-қи эрди,

Ҳай-ҳаю арбада чоқи эрди.

 

Ўлтуруб эрди ўзи фориғбол,

Ҳай-ҳак арбада бирла хушҳол.

 

Эгнида бир зиреҳи довуди,

Зиреҳиға яраша ҳам худи.

 

Садоғи белида, ёйи қўлида,

Беклари ўнгида ҳам сўлида.

 

Бир ёнида басе айлаб жавлон.

Ўлтуруб эрди Қарочин девон.

 

Ким отолиғ эди ул хонға,

Ҳам мураббий бу шаҳи давронға.

 

Қўлини лутф била қилди дароз,

Мен тузуб жон аро оҳанги ниёз.

 

Қўрқа-қўрқа қадамиға еттим,

Бош қўюб оллида шукри эттим.

 

Айлади лутф, сўруб ҳолимни,

Билди яксар менинг аҳволимни.

 

Шафкат бирла мани шод этти,

Қайғудин бандани озод этти,

 

Чун ёниб тушти урушдин ул хон,

Тилади бандани у шоҳи замон.

 

Айлади лутфу иноят бисёр,

Айлади расми мурувват изҳор.

 

Чун анинг шеваи лутфин билдим,

Банда ҳам арзи ниёзе килдим.

 

Ул нйёзимни кабул айлади хон,

Яна бисёр карам қилди аён.

***

XVI

Мулло Абдурраҳикишиг таърифи ва муаммо била отини айтмоқ абъёти

 

Бор эди хои қошида доное,

Донишу илм била яктое.

 

Бор эди барча фунуада моҳир,

Бўлуб эрди бори ишга нозир.

 

Бор эди илми; тасаввуф анго ҳол,

Аҳли ҳол эрдию ҳамма аҳли камол.

 

Ушбу уч байтки бўлур макрум,

Бўлур онинг оти мундин маълум.

 

Гар анинг нахли хаёти сўлғой,

Олами илм паришон бўлғой.

 

Отини банда десам ҳаййи қадим,

Соладур кўнглима еим бор Раҳим.

 

Лек кўнглим киби йўқтур ул аро,

Ким анинг отиға бўлғой шайдо.

 

Ҳосили қисса манго ул нидо,

Ким (анго) ёр эрур фазли Худо.

 

Деди: “Айрилма бу хондин зинҳор,

Ким санго тарбият айлар бисёр.

 

Ҳеч хавфи бу черикда йўқтур,

Тахт олмоғлиғи ҳам ёвуқтур.

 

Қилди ул ҳам манго бу нпвъ иршод,

Хон қули бўлдиму ғамдин озод.

 

Келди хотирғаки, топсам фурсат,

Тилабон ҳазрати хондин нусрат.

 

Айласам хон отиға таснифе,

Балки улфат сабаби таълифе.

 

Фикрлар айладим ўзум бирла,

Фикрни сайладим ўзум бирла.

 

Оқибат фикр мунго тапти қарор,

ким анинг мадҳин этиб вирди шиор,

 

Айлағон ишларини назм қилой,

Маснавий шевасини доғи билой.

 

Ул замондин ким анго йўл солдим,

Ушбу хидматни ўзумға олдим.

 

Ҳар не кўрдим черикида бир-бир,

Барчасин назм ила қилдим таҳрир.

 

Бор умидимки мунго кўз солғой,

Балки кўз солиб элига олғой.

 

Кўриб ўз ишларини бўлғой шод,

Айлагай бандани ҳам гоҳи ёд.

 

Ногаҳон келди бу аснода хабар,

Ким йиғиб Боқи Тархон лашкар.

 

Келди Даббуси дегон қўрғонға,

Бу хабардин фараҳ ўлди хонга.

***

XVII

Ҳазрати имом-уз-замон Самарқанд устида отлониб Боқи Тархон устига борурда, банда Солиғга айтқон иноят сўзлари

Чун саҳар кавкабаси бўлди аён,

Отланурнинг яроғин айлади хон.

 

Отланиб Боқиға ўтру борди,

Черикни қалъа сори ўтқорди.

 

Отлониб юруғоч ул хони замон,

Мени чорло деди: “Эй саргардон,

 

Неча йилдурки отанг фавт ўлди,

Эли, улуси, эви соврулди?”

 

Дедим: “Ўтузга ёвушти, хоним,

Ким бу меҳнат аро куйди жоним”.

 

Деди ул хон лаби бусафошдин –

Ким: “Бизнинг ҳам отомиз ўлгондин.

 

Ўтти бир қирқу тугонди меҳнат,

Яна юз қўйди.бу сори давлат.

 

Эй етим, эмди санго ҳам ғаму ранж,

Тугонибон йўлуқур бўлғой ганж.

 

Ишимиз устига келдинг эмди,

Ишимиз сирини билдинг эмди.

 

Юру мардоналиқ ила қотлон,

Игулук тавсани узра отлон!”

 

Мени бу лутф била шод айлаб,

Меҳнату қайгудин озод айлаб,

 

Хони даврону сулаймони замон,

Бўлди Боқи черики сори равон.

 

Бир қўнуб қалъа саводин кўрди,

Ўзни ул ноҳияға еткурди.

***

XVIII

Боқи   Тархоннинг   достони   ва   имом-уз-замон черикига бостурғони ва имом-уз-замон Бухоронинг олганининг баёни

Ким эди Боқи Тархон, билингиз,

Билибон қисса бошға келингиз.

 

Ўзи Абдуалибек фарзанди,

Қурратулайну жигар пайванди.

 

Отаси давлатида мирзое,

Ҳар замон бошида бир савдое.

 

Емак-ичмак била доим хушҳол,

Қушлоб овлоб юругон фориғбол.

 

Отаси кечти эса оламдин,

Анга йўқ эрди хабар мотамдин.

 

Ул жиҳатдинким анга зоҳир эди,

Ким яна бир атоси ҳозир эди.

 

Ул ато ким эди, бил эмди аён,

Мир Дарвеш Муҳаммад Тархон.

 

Шоҳи Кай мартаба Султон Аҳмад,

Ким анго ёр эди бахти сармад.

 

Ул доғи анга кариндош эрди,

Борча оламға бу сўз фош эрди.

 

Бу жиҳатдин анга мотам йўқ эди,

Отаси ўлганидин ғам йўқ эди.

 

Отанинг навкари колди бисёр,

Беклик асбоби била мулки Бухор.

 

Бўлди бу ҳолат аро чекмай жон,

Борининг иёси Боқи Тархон.

 

Отаси ўрнида бек бўлди фақир,

Лек бор эрди ҳавас бирла асир.

 

Бор эди сўз: уни нодонлардек,

Қилиги ёшғина ўғлонлардек,

 

Кўрмади ранж, вале топти ганж,

Топти ул дунйида ганжи беранж.

 

Ул замон шаҳри, Самарканд аро

Бўлди Султонали отлиқ мирзо.

 

Ушбу тархон анга берса эди ош,

Қила олур эди мирзоси маош.

 

Йўкса бечора юрур эрди наҳор,

Бу эди ҳол анга лайлу наҳор.

 

Ҳам Қарокўл суюрғоли анинг,

Қалъайи Кармана помоли анинг,

 

Навкари ҳам бўлуб эрди ўн минг,

Ҳам вилоёти бўлиб эрди кенг.

………

Давоми (бор), кейинги дам олиш кунига ҳавола этилажак.

Матнни терувчи Шоира Маҳмудова

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares