
(хабар)
Андижонда АҚШ Cotton Companing жамоат ташкилотининг координатори пахта терими бўйича мониторинг ўтказди.
АҚШ Cotton Companing жамоат ташкилотининг координатори Мэтт Фишер-Дэли 28 сентябрь куни Андижонда бўлиб, Олтинкўл ва Ассака туманларида пахта йиғим-терими бориши бўйича иҳтиёрий мониторинг ўтказди. Мазкур туманларда айланиб, вакил ўзи танлаган далалардан бирига кириб, фермер ва ҳашарчилар билан суҳбатлар ўтказди.
Мехмон, асосан, теримга болалар жалб қилинган-қилинмаганлиги, ҳашарчилар йиғимга иҳтиёрий қатнашмоқдаларми, ҳизматлари учун ҳақ олишмоқдами, фермерларнинг иш фаолиятининг ташкилланиши каби масалалар қизиқди.
Меҳмонни, “Бирдамлик” ЎХДҲ Андижон бўлими раиси С.Зайнобиддинов кутиб олиб, у билан мониторингда қатнашди.
Меҳмон, 29 сентябрь куни эрталаб, Наманганга кузатиб қўйилди.
“Бирдамлик” ЎХДҲ Андижон бўлими
матбуот котиби, Шоира Маҳмудова
Андижон
29 09 2012
Қуйида мониторинг ҳақида фото лавҳалар










