
Сизга яхши маълум, “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Ўзбекистоннинг расмий мустақиллик куни арафасида ватандошларимизни мавжуд режимга бўлган ўз норозиликларини оқ либос кийиш орқали ифода этишга чорлаган эди. Мазкур мурожаатга кўра, ушбу “Оммавий шодлик” деб номланувчи марафон 10 кун давом этиши кўзда тутилганди.
Шунингдек, “Оммавий Шодлик” марафонини уюшқоқлик билан сермазмун ўтказиш мақсадида “Бирдамлик” ХДҲ “Оқ либослар” суратлар кўрик-танловини ҳам ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Танлов талабига кўра, “Оммавий Шодлик” иштирокчилари ўзларининг диктатор режимига қарши оқликка бурканган норозилик кўринишларини суратларга муҳирлаб, танлов ҳайъатига тақдим этишлари керак эди. Ўз навбатида, энг яхши деб топилган оқ либосли сурат соҳисбалри, анъанага кўра 1-, 2- ва 3 та 3- ўринларга муносиб деб топилиши лозим эди.
Бугун, 15 сентябрь куни Танлов ҳайъати томонидан ғолиблар аниқланди.
Ҳайъат қорорига кўра, Ҳаракатнинг Андижон вилоят бўлими етакчиси Саиджаҳон Зайнобиддонов ғолиб деб топилди.
– Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг ҳаракатларида ижодкорликни кўрдим. У киши “ОШ” ёзуви туширилган сумка ва куйлакда акс этганлар. Бу кўриниш “Оммавий шодлик” марафонини тарғибот ва ташвиқот қилиш, оммалаштиришда муҳим омил ҳисобланади. 10 та одамдан лоақал 4 таси “Эгнингиздаги бу “ОШ” деган ёзув нимани англатади?” деб сўраши, ёзув моҳиятига қизиқиб кўришлари табиий. Шу маънода, С. Зайнобиддинов марафон ташвиқотининг ўзига хос усулини ўйлаб топганлар. Бу эса таҳсинга лойиқ, – дейди танлов ҳайъати раиси Саломатой опа Бойматова.
2- ўрин шоҳсупасини эса Ҳаракатнинг Ўзбекистон бўлими етакчиси Малоҳат Эшонқулова ҳамроҳлигидаги 9 нафар аёллар сурати забт этди.
Танлов ҳайъати аъзоси, “Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташклиоти етакчиси, ҳуқуқбон Елена Урлаева нима учун айнан ушбу расмни 2-ўринга тавсия қилиниш моҳиятини мана шундай изоҳлайди:
– Биринчидан, сурат жамоат жойида олинганлиги билан муҳим. Қолаверса, бозор иқтисодиёти шароитида аҳолининг барча қатламида оқ рангли уст-бош бўлмаслиги ҳам, табиий. Шу боис ҳам, оқ

либоси бўлмаган айрим юртдошларимиз танловга куйлагининг қаеридадир оқ гул акс этган ёки оқ тугмаси бўлган уст-бошлари билан тушган расмларини тақдим этишган. Мен 2- ўринга тавсия қилганим, ушбу расмда ҳам қайсидир маънода ижодкорлик бор, деб ўйлайман. Айтишади- ку, “Излаган – имкон топар” деб. Шу каби бу ерда ҳам оқ куйлаги бўлмаган аёллар ўзбекона рўмолни елкаларига ташлаб, оқлик касб этишган ва шу йўл билан вазиятдан чиқиб кета олишган. Бу ҳола аёлларнинг топқирлиги, ҳозиржавоблигидан далолат. Демак, тасвридаги бу аёллар ҳар қандай шароитда ҳам Каримовнинг зўравон тузумига қарши ўз қаршиликларини қай йусинда бўлса ҳам ифода эта олиш маҳоратига эгадирлар. Суратлардан бирига диққат қилсангиз, қўшни столда ички ишлар формасида ўтирган ходимларга ҳам кўзингиз тушади. Бу ҳолат аёлларнинг тадбир жараёнида хатардан ҳоли бўлмаганлигини англатади. Шундай бўлишига қарамасдан, улар ўз мақсадларини намойиш этишга ўзларида журъат топа олганлар деб биламан. Агарда, барча ҳайъат аъзолари мен билан ҳамфикр бўлишса, ўйлайманки, бу энг холис ва адолатли қарор бўларди.
Ҳайъат аъзолари ҳуқуқ ҳимоячиси Е. Урлаеванинг фикр-мулозаларини тўлиқ қўллаб-қувватладилар.
Аммо кейинги 3 та 3-ўрин учун муносиб сурат соҳибларини танлаш анчагина тортишувларга сабаб бўлди.
Масалан, ҳайъат раиси Саломатой Бойматова Фарғонадан тақдим этилган оилавий сурат соҳибларини, Андижон кўчаларидан бирида қўлида “ОШ” деган ёзувли китоб кўтарган қизнинг суратини ва яна марафоннинг Қўқонлик иштирокчиси Раҳбархон опанинг расмларини 3 та 3-ўринга муносиб деб топган бўлса, Ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаеванинг танлов ҳайъат раиси билан фақат биргина Қўқонлик иштирокчининг расми борасидаги фикрлари бир жойдан чиқди холос. Бироқ, Е. Урлаева қолган иккита 3-ўринга Ҳаракатнинг Хоразм вилоят бўлими етакчиси Валерий Назаровнинг ва Қирғизистонлик фаолимиз Фарходжон Мухторовнинг суратларини тавсия қилишни маъқул кўрди. Узоқ тортишувлар, баҳс-мунозаралар шуни

кўрсатдики, танлов ҳайъати раиси Саломатой Бойматова тавсия қилаётган суръат Ҳаракатнинг Фарғона водийси бўйича координатори Носир Зокирнинг оиласига тегишли. Тўғри, “ОШ”ни оммавийлаштиришда уюшқоқлик-ла сафдошлар, маслакдошлар билан суратга тушишнинг аҳамияти катта, албатта. Чунки ташкилотчиликнинг, тўртта одамнинг бошини қовуштиришнинг, одамларни ўз ортингдан эргаштира олишнинг ўзи бўлмайди, бу бор гап. Ғолиблар танланаётганда худди ана шу жиҳатга алоҳида урғу берилиши ҳам, табиий. Бироқ, гап шундаки, Ҳаракатнинг Фарғона водийси бўйича координатори Носир Зокир мухолифатга кеча ё бугун кирган эмас. Носир Зокир мухолифатнинг 20 йилилк оқсоқоли. Шу маънода, “Оммавий ОШ” марафонида Носир Зокирнинг ўрни кўчада, одамлар орасида бўлиши шарт эди, лозим эди. Аммо не ажабки, Носир ака 20 йиллик тажрибасидан унумли фойдалана олмаганлар. Аксинча, ўз уйида, ўз оиласи, набиралари даврасида суратга тушиш билангина чекланиб қўя қолганлар, холос. Агар бу оилавий сурат мухолифат лидерларидан бирига эмас, аксинча, халқ вакилларидан бирининг оиласига алоқадор бўлганида эди, бу бошқа гап эди. Юқоридаги фикрларга асосланиб, бу оилавий суратни ғолиблар сафидан чиқаришга қарор қилинди.
3- ўринга номзодлардан яна бири Раҳбархон Одилова. Бу аёл Қўқондан Тошкентга келиб, биринчилардан бўлиб “Оммавий шодлик” марафонида оила аъзолари – қизлари билан иштирок этган. Оқ либосга бурканган ҳолатдаги суратларини энг биринчилардан бўлиб танлов ҳайъатига тақдим этган юртдошларимиздан. Илк ташаббускорлардан бири. Раҳбархоннинг опа нафақат ёлғиз ўзлари, балки икки нафар қизларини ҳам марафонга жалб эта олганлиги эътирофга лойиқ. Эҳтимол, шунинг учундир, Раҳбархон Одилованинг номзоди ҳайъат аъзолари томонидан бир овоздан 3-ўринга муносиб деб топилди.

Е. Урлавеанинг тавсиясига кўра, Қирғизистонда яшвочи ватандошимиз Фарҳоджон Мухторовнинг суратлари 3-ўринга муносиб топилиши керак эди. Бироқ, танлов ҳайъатининг қолган аъзолари фикрига
кўра, Ф. Мухторовнинг Ўзбекистонда кечаётган жараёнларни кузатиб бориши, наинки кузатувчи, балки иштирокчисига айланиши, юрт, халқ тақдирига бефарқ эмаслиги ҳар қандай олқишга лойиқ. Бироқ, Ўзбекистон ичида жонини хатарга қўйиб фаолият юритаётган жонкуярларни рағбатлантириш кўпроқ мақсадга мувофиқ деб ҳисобланди. Шунга кўра, 3-ўринларнинг бирига “Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти етакчиси Елена Урлаеванинг номзоди кўрсатилди. Сабабки, Ўзбекистоннинг турли ном остидаги мухолифати, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари бир мақсад йўлида бирлаша олмай, бир-бирларига тош отиб юрган айни бир пайтда, ҳуқуқ ҳимоячиси, “Альянс” етакчиси Елена Урлаева “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатининг “Оммавий Шодлик” марафонини қизғин қарши олди, қўллаб-қувваатлади. Танлов ҳайъати аъзолигига таклиф қилишларини мамнуният билан қабул қилди. Яна бир гап, компьютер, интернет деган замонавий техникаларнинг “тили”ни тушумайдиган кекса иштирокчимиз Раҳбархон Одилова “Суратларимизни қандай қилиб етказсак экан?” деб бош қотириб юрганларида, айнан Е. Урлаева уларга беминнат кўмакка келганлар. Марафон танловининг илк иштирокчиси суратларини Елена Урлаева биринчилардан бўлиб, танловнинг эл. манзилига тақдим этганлар. Шу маънода, Е. Урлаеванинг нафақат оқ либосдаги сурати, балки сийрати, оқ кўнгиллиги, бардамлиги, бирдамлиги, “Бирдамлик”га бирлашиши ҳам ғолибликнинг ҳар қандай шоҳсупасини ҳам йўлда қолдиради, аслида. Е. Урлаеванинг 3-ўринга муносиб деб топилиши эса,шунчаки расмий бир қиёс, арзимас бир баҳо, аслида..

Ҳаракатимизнинг Хоразм вилояти бўлими етакчиси Валерий Назаровнинг оқ либосда омма олдида нутқ сўзлаб, “Оммавий Ош” марафонини тарғибот
қилиш жараёнида тарих саҳифасига муҳирланган сурати 3- ўринлардан бирини эгаллади.
Худди мана шу тарзда “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг “Оммавий Шодлик” марафони ва суратлар кўрик танлови ўз ниҳоясига етди.
Эслатиб ўтамиз, марафон ташкилотчиси “Бирдамлик”нинг ваъдасига кўра, саховатпеша ҳамюртларимиз томонидан марафонинг ҳисоб рақамига тортиқ этилган маблағнинг 50 фоизи оқ либосли суратлар танлови ғолибиники!!!
2- ўрин шоҳсупасини эгаллаган сурат соҳибларига эса мазкур жамғарманинг 25 фоизи миқдоридаги сармоя сийлов!
Ҳисоб рақамига келиб тушган моддий қўлловдан қолган 25 фоиз маблағ эса 3 та 3-ўринга муносиб деб топилган сурат эгалари ўртасида тақсимланади.
Айни дамда марафон жамғармаси, аниқроғи, тадбиркор ва ишбилармон юртдошларимиз томонидан кўрсатилган ҳимматлар миқодри 2170 АҚШ доллари қийматига тенг. Қолганини ўзингиз хомчўт қилиб кўраверинг!
Ғалаба муборак, ғолиблик ва рағбат муборак!
“Бирдамлик”га бирлашинг ва ҳамиша биз билан бирга, бирдам бўлинг!
“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Матбуот Хизмати



