МУСТАҚИЛЛИК УЛУҒ НЕЪМАТ

 

 

Ҳақиқатда   мустақиллик   ота-боболаримиз   орзиқиб   кутган, минглаб ватандошларимиз  бу   кунларга   етишаолмай, армон   билан   кетган  улуғ   неъмат. Лекин негадир  мустақиллик   байрами  оддий   халқ   томонидан  совет   давридаги байрамлардагидек   руҳда  байрам   қилинмайди.  Нега   шундай   азиз   байрамни кўтаринки   руҳини   фақат  ОАВ ларидагина   кўрамиз? Нега   одамлар   байрам  арафасида  байрам   билан   бир-бирларини  қувонч   билан   эмас   балки  эсига   келиб қолса  юзаки   табриклаб   қўя   қолади. Шу   саволлар   мени   кўп   қийнайди   ва   ўзимча ўйлаб-фикрлаб   бу   саволларга   жавоб   топгандек   бўламан.

 

Мир  Алишер   Навоий   айтган  эдилар: “Бир   сўз   икки   марта   қайтарилса унинг  қадри   қолмайди” – деб. Афсуски  мустақиллик    сўзи,  биргина   байрам арафасида   эмас    балки   йил   ўн икки   ой  ОАВ  ларида  ҳар   куни   ўнлаб   маротаба такрорланади.  Гўёки    бошқа   мамлакатлар   мустақил   бўлмаганидек. Совет   даврида   ҳам   қилиниши   мумкин   бўлган   ишлар      фақат   мустақиллик   берган  неъмат  сифатида   тасвирланади.  Расмийларни-ку   қўйинг,   телевизорда   чиқиш   қилган   ҳар  бир   киши  фикрини   мазмунига   тўғри   келадими   йўқми  албатта   гапи   орасида  мустақиллик    сўзини   қўшиб  қўяди. Ҳатто  мустақиллик   сўзини  айтиб   ўтиш  оддий   модага   айлангандек. Биздан   бошқа  бирорта  собиқ   совет   республикаларида   бундай   ҳолатни   кўрмайсиз. Айниқса  совет   даврида  бир   дона   гугуртни   бир   тийиндан,  бир   кило   гўштни   беш   сўмдан олиб   яшаган    кишиларга   бундай   ҳолат   эриш   туюлади. Бундай   инсонларни   мустақиллик  сўзига   нисбатан   салбий   муносабатларини   кўп   эшитганман. Мустақиллик   учун    курашган   бир   инсон   сифатида  бўлаётган   қийинчиликларни    мустақилликка   алоқаси   йўқлигини  уларга   қанча   тушинтиришга   ҳаракат   қилмай   барибир   улар   мени   сўзларимни   тушинмайдилар   ёки   тушинишни   истамайдилар. Хафа   бўлиб   кетаман. Ўтмишдаги   бир   философни   ёзишича,  бир   сўзни   тинмсиз   қайтарилаверилиши  одамларда   ўша   сўзга   нисбатан  “ Ўзи  ҳақиқатда   ҳам   шунақамикин”   деган   шубҳа  пайдо   бўлар   экан.  Шуларни    ўйлаб  мустақиллик    сўзини  оддий   модага   айлантирганларга   нисбатан  ғазабим   қўзийди.

 

Ҳой   маддоҳлар!  Ўзларинг    мустақиллик   учун   кураш   кетаётган   пайтда  “СССдан   ажрасак   ўламиз”   деб  дунёга   жар   солгансизлар. Озодлик   учун   курашганларни  душман   деб   билиб,   уларни   бадном    қилишга   ҳаракат   қилгансизлар. Энди   сизларнинг   хоҳишларингсиз  мустақилликка   эришганимизда  бу   улуғ    сўзни  модага   айлантириб   халқни   онгида   бу   сўзга   нисбатан  салбий   маносабат   уйғотишга   ҳаракат   қиласизларми? Тўхтатинглар   бунақа   соҳтагарчиликларингни!  Халқ  вақтики   келиб,   секин   аста   ўзи  ҳам   мустақил   бўла  бошласа    ана   ушанда   мустақиллигимизни    ҳақиқий   қадрига   ета   бошлайди. Сизларни   ўзларингни   манфаатларинг   йўлидаги   прапагандаларинга   улар   зор   эмас.

 

Яна    бир   фикр.   Майли   ҳозирча  сиз   билан   бизга   маълум   қийинчиликларга   дуч   келаётган   бўлсак   ҳам   асосийси   Мамлакатимиз    мустақил   бўлди.  Энди   ҳоҳ   у   мамлакат   ташқарисида  бўладими   ёки   мамлакат  ичкарисидами,   асосийси,   барчамиз қўлни   қўлга   бериб   бор  кучимизни     жамиятни   тизимини   демократиялаштириш  учун,  халқимизни   тўла   эркин,  озод   яшаши   учун   курашишимиз   керак. Бу   ҳам   кўриб   турганингиздек   ўз  ўзидан   бўлмайди.

 

Илоҳим   тез   кунларда   Ватанда   юз    кўришишлик   насиб   этсин!

 

Фарғона   водийсида    фолият   олиб  бораётган  “Бирдамлик”   халқ демократик     ҳаракати  фаоллари   номидан   Носир   Зокир.

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares