“БИРДАМЛИК” АТРОФИДА БИРЛАШИНГ!

 

Дунё давлатларининг мухолифатларини кузатар эканмиз, Fundraising нинг ўрни бебаҳо эканлигига амин бўламиз.

Одатда, диктоторлик, ноинсоний тузумга кураш кетар экан, зўравонликга қарши курашувчилар кураш жараёнида исталмаган ҳолда бир неча гуруҳларга бўлиниб кетадилар.

Бугун биз ушбу гуруҳларнинг бўлинишига қисқа бўлса-да тўхталиб ўтмоқчимиз:

  1. Етакчилар, ташкилот раҳбарлари ва фаоллар;
  2. Тузумга қарши бўлган  мухолифатни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватловчи ишбилармон, тадбиркор ва ватанпарвар, халқпарвар фидойи инсонлар;
  3. Сиёсий ташкилотлар ва уларнинг фаоллари орқали молиялаштирилган акция, норозилик тадбирлари, йиғилишларга қатнашувчи ўта норози халқ қатлами.

Биз, “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати то шу кунга қадар ўз сиёсий  фаолиятимизни ички молиявий имкониятларимиздан келиб чиққан ҳолда олиб борганмиз.  Қаршимизда турган тузум эса, вақтинча бўлса-да бақувват. Агарда халқимизнинг фидойи иноснлари бизни ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан қўллашга бел боғласалар, аминмизки, тузум қаршимизда ожиз тўдага айланиб қолади.

Биз халқимизни уйғотиш, сергакликка чақириш, бир мақсад йўлида жисплаштириш, бир тану бир жон бўлиб бирлаштириш мақсадида “Оммавий Шодлик” марафонини ташкил этганимизни жуда яхши биласиз.  Мана, бугун мазкур марафоннинг  5- куни ҳам ортда қолди.  Шу давр мобианида Ўзбекистон аҳолиси қийинчилик билан бўлса-да Ҳаракатимизнинг чақириғига ҳозиржавоблик билан жавоб қайтариш йўлида ҳаракатда. Буни қўлимиздаги саноқсиз суратлар ҳам айтиб турибди.

Дарвоқе, яна оқ либосли суратлар хусусида: расмлар сизнинг Оммавий Шодлик – ОШ тадбиридаги фаол иштирокингизни акст эттирувчи асосий восита саналади. Шу сабаб ҳам, “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати расмлар танловини ўтказишга жазм этган. Зеро, амалдаги ҳукумат томонидан не чоғлик босим ва таҳдидлар бўлишига қарамасдан, зўравон режимга бўлган қаршилигини оқ либос кийиш орқали намоён этишга, табиийки, ҳар кимнинг ҳам журъати етавермайди. Шундай экан, ҳурлик, озодлик йўлида ҳаётини хатарга қўйган халқ мукофотга муносиб. Ички қўрқувини енга олган энг жозибали  сурат соҳибларини тақдирлаш, назаримизда, уларнинг ўзларига бўлган ишончларини янада ортишига хизмат қилади. Тез кунда 1- ўрин шоҳсупасини забт этган сурат соҳиби ҳомийларимиз томонидан тортиқ этилаётган молиявий кўмакнинг 50 фоизига эга бўладилар. 2- ва учта 3- ўринни қўлга киритган юртдошларимиз ҳам салмоқлигина сармояга сазавор бўладилар.

Оммавий Ош марафонининг ғолибига айлангудек бўлсангиз, қанча миқдордаги молияни қўлга киритишингиз мумкинлигини билишни истайсизми? У ҳолда, Ҳаракатнинг молиявий ишлар бўлими томонидан ҳар куни очиқланаётган ҳисоботини кузатиб боринг:

Шу кеча кундузда 16 нафар олийҳиммат юртдошларимизнинг молиявий қўлловлари  миқдори 1160 АҚШ долларини ташкил этди.

6 сентябрь куни  Туркияда умргузорлик қилаётган  ватандошимиз  Moneygramm орқали  50 АҚШ доллари миқдорида  ҳиммат кўрсатди. АҚШдаги бош қароргоҳимиз манзилига эса Personal check орқали яна бир юртдошимиз   100 AQSH доллари юборибди.

Эслатамиз, бизнинг АҚШдаги Бош қароргоҳимизнинг манзили  Birdamlik Movement ,    1813 Peach St., Sant Peters, MO 63376 USA. Шуни ҳам ачиниш билан маълум қиламизки, кечадан буён Ҳаракатимизнинг  http://www.wdscode.guru/birdamlik сайти ҳаккерлар ҳужумига учраганлиги боис, носозликлар юзага келган.  Эҳтимол техник носозликлар сабаблидир,  http://paypal.com йўли билан кўмак кўрсатилмаган.                       “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракатини қувватлаётган барча   юртдошларимизга раҳмат деймиз.

Мабодо, яна орангизда Оммавий Ош тадбирини молиявий қўлловчи фидоийлар бўлса,  Банк реквизитларимиз ва электрон йўлловларимизни такроран эслатамиз:

–  Cheek, Money  order, Wester Union, Moneygram учун

–          Birdamlik Movement га    1813 Peach St.,Sant Peters, MO 63376 USA

–          Banklar orqali o’tqazmalar uchun

–          Bank of America

–          Account # 354004944339

–          Routing # 081000032 Or 026009593

–          For Internetional

–          Account # 354004944339

–          Routing #BOFAU53N

–          Internet orqali Visa,MasterCard va boshqa turdagi debit,kredit kartochkalardan to’lash uchun quyidagi rasmni bosing:

–          http://www.wdscode.guru/birdamlik/?page_id=3684

Яна 4 кундан кейин  “Оммавий ОШ”  марафони ўз ниҳоясига етади. Шошилинг, ғолибликни қўлдан бермай десангиз, марафонда фаол иштирок этинг! Фариштамисол оппоқ суратларингизни кутиб қоламиз!   Танлови натижаларидан   15 сентябр куни огоҳ бўлишингиз мумкин..

“Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати Матбуот хизмати

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares