Сир эмас, бугунги кунда жонажон Ўзбекистонимиз бир қатор имкониятлардан мусавво бўлган. Сиёсат ва иқтисод инқирозга батамом юз тутган. Манавий масалалар ҳам, афсуски, аянчли аҳволда. Тўғри, келажакда сиёсатни ўнглаш, иқтисодни кўтариш, ижтимоий муаммоларни яхшилаш мумкиндир, бироқ, минг йиллардан бери шаклланиб, сайқал топиб келаётган маънавиятимизнинг камон бўлган қаддини ростлашнинг ўзи бўлмайди. Биласизки, маънавияти хира тортган омма мисоли бир оломон, боши берк кўчага кириб қолган шунчаки бир тўда. Сизу биз эса оломон эмас, куч бўлишни, қудрат бўлишни, ХАЛҚ бўлиб бирлашишни истаймиз. Бундай улкан эзгу истак эса сизу биздан, барчамиздан фидокорона меҳнатни талаб этади. Шу боис ҳам, олий мақсад йўлида бир бир мушт бўлиб жипслашишимиз, бир тану бир жон бўлиб бирлашишимиз, фурсатни бой бермаслигимиз лозим.
Тасаввур қилинг, ўзбек мисоли бир улкан чинор, кўкка бўй чўзган салобатли дарахт. Бизнинг минг йиллар яшашимиз, виқор билан қадр ростлаб туришимиз учун озуқа берувчи, қувват бўлувчи ўқ илдизимиз эса бу – маънавиятдир. Келинг, илдизимиз бақувват бўлишлиги учун бирга-бирга курашайлик.
Зеро, “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати ташаббуси билан ўтказилаётган “Оммавий Шодлик” марафонидан кўзланган мақсад ҳам халқимиз онгини уйғотишга қаратилган. Мана, бугун мазкур марафоннинг 5- кунига ҳам етиб келдик. Гарчи қийинлик ва секинлик билан бўлса-да Ўзбекситонлик юртдошларимиз ОШ марафонида илгари сурилаётган мақсад ва муддаоларнинг мағзини чақаётганлиги бизни қувонтиради. Ватандошларимиз томонидан оқ либосларда тушган ўз суратларини танлов ҳайъатига тақдим этиш салмоғининг тобора ориб бораётганлиги фикримизнинг далилидир.
Биласиз, “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати Оммавий Шодлик марафонини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида суратлар танловини ҳам жорий этган. Унга кўра танловда оқ либосда тушган суратини тақдим этган иштирокчи 1- ўринга муносиб деб топилгудек бўлса, тадбиркор ва ишбилармонларимиз томонидан марафон ҳисоб рақамига келиб тушаётган маблағнинг тенг яримига эга бўлади, яъни 50 фоиз миқдоридаги сармоянинг соҳибига айланади.
Биз эса марафоннинг молиявий ҳисоботи хусусида ҳар доимгидек сиз иштирокчиларга холис маъмулот беришдан мамнунмиз:
Шундай қилиб, марафонга туҳфа этилаётган модддий қўлловларнинг кўламига эътибор қаратинг:
Ҳаракатнинг иқтисодий масалалар бўйича бўлими берган маълумотларга таяниб айтишимиз мумкинки, 5 сентябрга қадар саховатпешалар томонидан 910 АҚШ доллар миқдоридаги сармоя тортиқ этилган. Шу кеча кундузда молиявий қўлловчилар сони 14 нафарга етган.
Шу бугун Money order орқали ватандошларимиздан бири 50 АҚШ доллари миқдорида ҳиммат кўрсатган бўлса, бошқа бир ватандошимиз http://paypal.com кўмагида ҳисоб рақамимизга 15 АҚШ доллар ўтказган. Яна бир ҳамюртимиз томонидан Ҳаракатимиз ҳисоб рақамига 50 АҚШ доллари келиб тушган.
“Оммавий Шодлик марафонига садқидилдан ёрдам ажратаётган барчага ташаккур билдирамиз.
Орангизда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни истовчи юртдошларимиз кўплигига ишонамиз. Ана шундай танти тадбиркорларимизга яна бир бор эслатамиз: бизнинг Банк реквизитларимиз ва электрон йўлловлари:
– Cheek, Money order, Wester Union, Moneygram учун
– Birdamlik Movement га 1813 Peach St.,Sant Peters, MO 63376 USA
– Banklar orqali o’tqazmalar uchun
– Bank of America
– Account # 354004944339
– Routing # 081000032 Or 026009593
– For Internetional
– Account # 354004944339
– Routing #BOFAU53N
– Internet orqali Visa,MasterCard va boshqa turdagi debit,kredit kartochkalardan to’lash uchun quyidagi rasmni bosing:
– http://www.wdscode.guru/birdamlik/?page_id=3684
“Оммавий ОШ” марафонида қатнашинг ва ғолиблик шоҳсупасини забд этинг. Ана шунда ютуқ сизники бўлади, шошилинг! Омад ёр бўлсин! Такрорий эслатма: “Оммавий Шодлик” марафонининг якунига бор йўғи 5 кун қолди! Танлови натижалари 15 сентябр куни очиқланади.
“Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати Матбуот хизмати



