Оқ либос кийган бир йигит овозини борича, ҳукуматни болаҳонадор қилиб сўкаётган эмиш. Шу пайт унинг ёнида милиция ҳодими пайдо бўлибди.
– Ҳўўўш. Қани паспортингизни кўрсатингчи.
– Марҳамат.
– Ҳммм… Оппоқов ЙўлдОШ. Ҳўш фуқоро! Нега ҳукуматни сўкаяпсиз? Бизнинг қонунларимиз бўйича бундай шахслар жиноий жавобгарликка тортилади. Шуни биласизми?
– Биламан.
– Бўлмаса нега била туриб ҳукуматни сўкаяпсиз?
– Ўртоқ лейтенант, мен ҳозирги ҳукуматни сўкаётганим йўқ.
– Ие, қайси ҳукуматни сўкаяпсиз?
– Мен Совет ҳукуматини сўкаяпман,
– Нега?
– Нега бўларди! Бу аблахлар гўштни 5 сўм, картошка, пиёз сабзини 20 тийин, бир литер ёғни 80 тийин, бир қоп унни 13 сўм қилиб қўйиб, бизни бўктириб ўлдирмоқчи бўлган экан. Энди билиб қолдик.
*****
Дўконда.
– Сизларда эркакларнинг оқ либоси борми?
– Йўқ.
-Аёлларникичи?
– Йўқ.
– Ие, ҳеч бўлмаса болаларники бордир?
— Вей, намунча бошимни қотирасиз? Бизда оқ либослар фақат имомларга сотилади. Кейин сизга маслаҳатим. Сиёсатга аралашманг. Шунда тинч яшайсиз.
*****
Аскар кoмандирига ҳисобот бераяпти:
– Ўртоқ майор, мен ҳозиргина ўрмон ичкарисида нималарнидир гаплашиб турган оқ либослиларни аниқладим.
– Жуда яхши, бор, ўзинг уларни қўлга ол!
– Ҳўп, фақат бир илтимосим бор.
– Қанақа илтимос?
– Агар орадан маълум вақт ўтиб улар ўрмон ичкарисидан чопиб чиқаётганини кўрсангиз, олдинда югураётганини отиб ташламанг!
Носир Зокир



