ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН, МУТАЪБАР ОПА!

          Бугун Ўзбекистонлик оловқалб ҳуқуқ ҳимоячиси, жасоратли аёл, мардлик бобида мана-ман деган эр йигитларни йўлда қолдиришга қодир дилбар инсон Мутаъбар Тожибоеванинг таваллуд куни!

          Тан олиш керак,  Ўзбекистоннинг  Фарғона вилоятида ўтюрак бир гўдакнинг  дунёга келиши орадан 20 йил ўтиб мустабид тузим амалдорларининг қалбини қурқувга, ларзага солгани ҳақиқат!

            Ҳақиқатпарвар қизнинг қарашларидан қўрқувга тушган  амалдаги ҳукумат корчолонлари уни айбсиз айбдор қилиб қамоқ қийноқларига маҳкум этдилар, Ўзбекистон деб аталмиш қийноқлар оролининг дузахларига дучор  қилдилар ҳамки, ҳарчанд уринмасин Муътабар тожибоеванинг митин иродасини бука олмадилар.

            Диктатура пойдевори асосига қурилган  бу ҳукуматнинг эришган ягона “муваффақияти” шу бўлдики, улар имони бут, ғоя ва қарашларига садоқатли одолат жарчисини мамлакатдан қувғин қилишгагина эриша олдилар, холос.

            Бироқ, “Ҳақиқат букилади, эгилади, аммо синмайди!” деганларидек, ёт эллардан қўним топган Муътабар Тожибоева  мусофир юртларда ҳам ҳамон Ўзбекистон деб, ўзбекнинг тақдири, бугуни, эртаси, келажаги, фаровон турмуши деб ёниб яшаётир, тинимсиз курашлардан толмаётир!

          Бугун ўзбек халқининг фахри, ифтихори бўлган ана шундай ўтюрак инсоннинг – Муътабар Тожибоеванинг туғилган куни, таваллуд айёми!

                 Барчамиз учун қадрли бўлган Муътабар опа       Сизнинг адолат йўлида ватан ичинда ва ташинда олиб борган фаолиятингиз, чексиз жасоратингиз ҳамииша бизга ўрнак ва наъмуна.

                 Биз ҳамиша ва ҳар доим сиздек Ўзбекистон аҳолисининг тақдиридан ташвишга тушаётган маслакдошимиз, устозимиз борлигидан фахр туйғусини туямиз ва сизга юракдан тан берамиз ва таъзим  қиламиз!

                 Қадрли Муътабар опа!             

                 Энг авввало, туғилган кунингиз сизга, сиздан ҳам олдин, энг аввало, хўрлик, жабру зулум остида яшаётган, елкасига офтоб тегмаётган ўзбек халқи учун қутлуғ ва табаррук эканлигини хонаси кулганда эътироф этишни ўз бурчимиз деб биламиз!

             Муҳтарам Муътабар опа!

              Сизга ва  сиз ҳаётингизни тиккан ва бағишлаган ўзбек халқига, ўзбекистонликларга таваллуд кунингиз муборак бўлсин!

               Фукрсатдан фойдаланиб сизга  узоқ умр, сиҳат саломатлик, куч-ғайрат, бахту саодат, оилавий бахт,  тинчлик ва фарованлик тилаймиз! Ўзбекистон халқининг фаровон ҳаёти йўлидаги кураш йўлларида ҳеч қачон толманг, тиним билманг, опажон!

           Яратгандан жамики истакларингизнинг рўёбини, тилакларингизнинг ижобат бўлишини сўраймиз!

            Илоим, 51 ёшингизни ватан қўйнида, Ўзбекистон қучоғида зафарлар оғушида нишонлаш насиб этсин!

             “Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати, унинг барча аъзолари, фаоллари сизни табаррук ёшингиз, таваллуд айёмингиз билан қизғин қутлайди!

               Бахтимизга ҳамиша соғ, омон бўлинг!

               Самимий тилакларимизни нафақат “Бирдамлик” ХДХ номидан, балки, барча Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ватандошларингиз, юртдошларингиз номдиан деб қабул қилгайсиз!

               Сизга ҳамиша Яратганнинг ўзи ёр, ишларингизда Пирлар мададкор бўлсин!

               Самимият ва чуқур ҳурмат билан “Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати бошқаруви ва фаоллари.

                             2012 йил, 25  августь.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares