САФАР ДАВОМ ЭТДИ

“Бирдамлик”  Халқ Демократик Ҳаракатининг Ўзбекистон бўлими етакчиси Малоҳат Эшонқулова Фарғона водйси сафари чоғида Фарғонада бўлиб ўтган воқеалар тавсилотларини олдинроқ ҳукмингизга ҳавола этган эди. М. Эшонқулова ва унга водий сафарида ҳамроҳ бўлган “Бирдамлик” ни тошкент вилояти бўлими раҳбари Саноат Абдураҳмоновалар 21- Август куни Анижонда бўлишди. У ерда ҳаракатнинг Андижон вилояти бўлими раиси Саиджаҳон Зайнобиддинов ва фаоллари билан учрашиб жуда кўплаб масалалар ҳусусида фикр алмашишди. С. Сайнобиддинов Андижонда “Бирдамлик” чилар олиб бораётган ишлар ҳақида гапириб берди.

М. Эшонқулова ва С. Абдураҳмонавалар бир кеча Андижонда тунашгач, 22-Август куни Наманган шаҳрига йўл олишди. Бу ерда бўлиб ўтган учрашувда “Бирдамлик” Ҳаракатининг вилоят бўлими раиси ҳамда Фарғона водийси бўйича кординатори Носир Зокир, ҳаракатнинг “Ташаббускор аёллар” грурҳи раҳбари Рухсора Валихонова, шу гуруҳнинг Тўрақўғон тумани бўлими раиси Муаззам Муҳиддинова, “Бирдамлик” ни Учқўрғон тумани бўлими раиси Эргашбой Мўйдинов ва бошқа фаоллар иштирок этишди. Н. Зокир бугунги вазият ва қилинган ишлар ҳақида ҳужжатлар асосида ахборот берди. М. Эшонқулова эса барчага умумий вазият ва бундан кейин нима ишлар қилиниши ҳақида гапириб берди.
М.Эшонқулова, С.Абдураҳмонова ҳамда Носир Зокирлар 23- Август куни Қўқон шаҳрида бўлишди. Афсуски бу шаҳардан ёмон таъсуротлар қолди. Дастлаб “Бирдамлик” ни Фарғона вилояти бўлими раиси бўлиб иш бошлаган Одил Юсупов ўзи ваъда қилганидек фаолларни йиғиб меҳмонлар билан учраштириш ўрнига “Ҳозир келаман” деб чиқиб кетганича қайтиб келмади. М. Эшонқулова ва С. Абдураҳмоновалар шу куни Тошкентга жўнаб кетишди. Икки вилоятда бўлиб ўтган воқеаларнинг тўлиқ таъсуротлари ҳақида М. Эшонқулова алоҳида мақола тайёрлаяпди. Бу ҳақда кейинги кунлардаги саҳифамизда ўқиб баҳраманд бўласиз деган умиддамиз.

 

Носир ЗОКИР  “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати Фарғона

водийси бўйича координатори

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares