Шу йилнинг 30 июль куни Боғот туманида қизиқ бир ҳодиса рўй берди. Ўша куни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бир гуруҳ фаоллар ҳамда миршаблар ҳамроҳлигида рейд уюштираётган эди.
Улар туманнинг чекка ҳудудларидан бири бўлмиш “Анор” фермер хўжалигига етиб боришганида мисли кўрилмаган хўжасизлик устидан чиқишди. Хўжаликка қарашли пахта даларини ёввойи ўт босиб кетган. Ёввойи ўтларнинг бўйи ғўза билан тенглашган.
Культивация пайтида культиватор агрегатига ёввойи ўтлар илашиб қолган ва улар ғўзаларга ҳам илашиб, эгат қаторини шип-шийдам қилган. Бутун бир қаторда кўсак тугул биронта барг қолмаган.
Буни кўрган туман ҳокими ўринбосари “Анор” фермер хўжалиги раҳбари ва унинг тракторини ҳайтаётган механизаторни хумордан чиққунча дўппослади. Ушбу воқеага гувоҳ бўлганлар фермер хўжалиги раҳбарининг ҳам, ўз мансаб лавозимини суиистеъмол қилган туман ҳокими ўринбосарининг ҳам қилган ишини мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобладилар.
Бундайин воқеалар нафақат бизнинг воҳада, балки бошқа вилоятларда ҳам тез тез содир бўлмоқда. Амалдорларнинг камчилик ва нуқсонларга қонуний чора қўлламасдан, қўлига эрк бериши ҳақида интернет саҳифаларида кўплаб мақолалар ёритилган.
“Анор” фермер хўжалиги раҳбари атрофдаги ҳаммага маълум. Шу кунгача унга хўжаликни ишониб қўйишганига ҳамма ҳайрон эди. Аммо ҳоким ўринбосари золим хонлар ёки шўро даридаги амалдорлар усулида эмас, давлатнинг демократик қонунлари асосида иш тутса бўларди, дейишмоқда гувоҳлар.
Дилроз ҚУЛМУҲАММАД.




