
Қиш ҳозирлигини ёзда кўр, деган нақл бор. Айниқса, сўнгги йиллардаги об-ҳавонинг инжиқликлари, яъни фасллар алмашувининг турли кутилмаган ҳолатлари бу ҳикмат нақадар топиб айтилганлигига далолатдир. Навоий вилоятида келаётган куз-қиш мавсумига ҳар йили ёз аввалиданоқ ҳозирлик кўрилиб, ҳар бир иншоотни ертўласидан тортиб, томигача талаб даражасида таъмирлаш таомилга кирган. Жорий йилда ҳам ушу муносабат билан Республикамиз Президентининг қарори қабул қилиниб, қарор асосида кенг кўламдаги чора-тадбирлар белгиланди. Навоий шаҳридаги кўпқаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини текшириш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, улар тегишли ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиб чиқишди. Ва ушбу урганишлар муҳокамага қўйилиб, Навоий шаҳар ҳудудларида муаммоларни бартараф этиш бўйича жамоатчилик томонидан танқидий-таҳлилий йиғилишлар ўтказилмоқда. Навоий шаҳридаги “Ҳумо”, “Мустақиллик”, “Дўстлик”, “Олтин Водий”, “Матонат”, “Гулзор”, “Турон”, “Меъмор”, ”Хончорбоғ” маҳаллалари ҳудудидаги аҳоли турар жойи ва ижтимоий объектлардаги куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик жамоатчилик назоратида урганилгани ва камчиликлар бартараф этилаётгани кўп каватли турар жойларда яшовчи аҳолининг эътирофига сазовор бўлмокда.
Нодира САМАНДАРОВА
“Бирдамлик” Халқ” демократик ҳаракати Навоий бўлими етакчиси



