ИЙД-РАМОЗОН МУБОРАК!

    Ўзбекистонда ва юртдан олисда истиқомат қилаётган Ватандошлар!

     Муҳтарам мусулмон аҳли!

     “Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати барча-барчангизни Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этади. Байрамингиз қутлуғ бўлсин!

      Биласиз, ийд-рамазон ҳайити мусулмон аҳли учун муқаддас байрам саналади.

      Ушбу қутлуғ кунларда ўтганларнинг руҳлари шод этилади, қабристонлар зиёрат қилинади, кекса-касалманд кишилардан кўнгил сўралади, энг муҳими, одамлар ўрталарида бўлиб ўтган гина-кудратларни унутадилар, юраклар кечиримлилик, саховатпешалик, меҳр-оқибат, мурувват каби туйғуларнинг суруридан сув ичади.

      Бир сўз билан айтганда ийд-рамазон байрами  – бу – ҳамжиҳатлик, дўстлик, биродарлик, яхшилик ва фақат яхшиликлар, эзгу истаклар, олий мақсадлар айёми ҳисобланади.

        Мана шундай шукуҳли кунлар барчангизга муборак, азизлар!

         Ҳамиша бахт-иқбол, омад ҳамроҳингиз, Яратганнинг ўзи ёрингиз бўлсин. Дастурхонингиздан қут-барака, кўнглингиздан қувонч, юзингиздан табассум ҳеч қачон аримасин!

        Кейинги Рамозон Ҳайитини ҳам қаторимиздан кам бўлмай қаршилаш барчамизга-да насиб этсин!

        Яна бир бор айём муборак!

 

                “Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares