ЙЎЛ АЗОБИ, ГЎР АЗОБИ

Валерий НАЗАРОВ

Пайғамбаримиз Муҳаммад САВ ҳазратларини тан соқчилари ва Исломнинг қалқони бўлмиш Али ҳазратларига савол берилмиш: “Отингизни яъни дулдулингизни оёғлари нечта, қанотлари ҳам борми” деганларида ул ҳазратлари отларидан ерга тушиб санабдилар, “Бир, икки, уч, тўртта, ҳа, тўртта экан, лекин қанотлари менман” деган эканлар. Бундай оддий саволга тоғдан келиб менсимасдан эмас, кўз кўриб фикр англашиладиан тарзда оддийлик билан тушунарли жавобдан хамма халқ маъқуллаб олқиш билдирилибди. Жойлари жаннат аталган бўлгай ҳақиқат зулфиқорини дунёга таратган динимиз Исломни улуғлантирган.

 

Хулас калом, мен бу ривоятни қилаяпман? Қуйидаги ҳолатлардан билиб оласиз, азиз ўқувчимиз. Бир юмуш билан Тошкентга бордик ва қайтишда кармонни чўғи паст бўлгани учун Урганч йўналишидаги автобусга ўтириб, хайё-хуйт деб Хоразмга келишни мақсад қилдик. Қизиқни биринчи поғонаси Тошкентдан бошланди. Автобусларга давлат чиптаси сотилмайди. Бус-бутун хўжайинлик шофёр измида. Автобус салонига йўловчилар консерва банкасига тузлангандек терилади ва шу аснода токи автобус салони тўлгунча салонда кутишга мажбур. Кун иссиғидан ва кишиларнинг нафасидан салон ҳавоси қизиб, димланиб, нафас олишга имкон пасайиб, шофёрга “Қачон ҳайдаймиз, ҳайданг, нафас ололмаяпмиз, ҳеч бўлмаса деразаларни очиб қўйинг” деган ҳайқириқлар такрорлари бу ҳолатга шофёрни жавоби “Йўловчи тўлишсин” ва бепарволик билан йўловчилардан териб олинган пулларни санаш билан машғул.

 

Автобус ойналари эса зирхланган турма хонаси каби на очилади, на ёпилади. Ҳолатда абгор бўлган баъзибир йўловчилар салондан тушиб, қиммат бўлса-да, енгил таксиларга 150 минг сўмга рози бўлишади. Қолганллар эса тишини қисиб, чидашга мажбур. Шу аснода 4-5 соат ўтади. Лекин автовокзал мутасаддилари шу манзилларга тайинланган посбонлар фойда-зарарлар кўламини ҳисоблаш билан машғул. Ҳам дам суҳбат ва бу ҳолатларга беэътибор. Автобус ҳам қирқ замонни кўриб улгурган, чанг босган, ғуборли, ёруғлик йўқ, На ташқарини, на ичкарини кўриб бўлади. Ўрнингдан қўзғалиш машаққат. Ўриндиққа михлаб, токи салон йўловчиларга тўлгунча у дунё эшигига бир неча бор бориб келасан. Ҳайқириқларни фойдаси йўқ. Чунки шофёр пул изнида. Автобус йўлаги юклар билан лиқ тўла. Юкхоналар синиб битган. Йўловчи юклари унинг оёғи тагига жойтирилиади.

 

Иккинчи поғона: Тошкентдан Бухоро вилоятини охиригача йўллар бирмунча текис. Соримойдан Ҳазораспгача 150 км автобус чайқалиб, бир юқорига сапчийди, бир чапга оғади, бир ўнгга, синус косинуслар ясаб, толиқиб, зўриқиб, чойхонага етиб, стоянка, туалет, чой, иссиқ овқатга рухсат берилади. Туалетга югурасан, ясама туалетларда ҳам тиқилинч. Бир-бирингни кетинг кўринади. Чойхона маъмурияти эса толиққан йўловчи кўринишидан фойдаланиб, овқат пулини осмонга кўтариб, масалан, бир лағмон 5 минг, чойи, нони билан 7 минг, патингни юлади. Шу баҳода тўлашга мажбурсан. Чунки танангдаги чидам нуқтасини оширишинг шарт.

 

Учинчи поғона: Чидаганга чиқарган, дейилгандек, Тошкентдан Урганчга пешинги соат 16.00 да миниб, эртаси куни тунги 12.30да Урганчга етиб келдик. Бу 30 соатча вақт дегани. Урганч вокзалида ҳам районларга тунги автобуслар навбати ташкил қилинмаган. Ҳар бир йўловчи 25 минг сўм билан манзилга етказилади. 

 

Тошкентга семириб борсанг, озиб-тўзиб қайтиб келасан. Иккинчи бор Тошкентни оғизлашса, қутинг ўчади. Хоразм вилояти эски замонлардан бери “хору азм” эмас, бутун дунёга илму азм берган буюк алломалар ва шўртоб ерлардаги пахтакор миришкорлари артисту намоёндалари буюк саркардалари илмларга асос берган подшоҳу азимлари тадбиркорлари билан бутун дунёга донг таратган чўлу биёбонда гул яратганлар макони бўлатуриб нега бу кунга шундай тумшонга тушиб қолгани сабабини билолмай гарангмиз. Тўғри Тошкентдек шаҳри азимни бошқарув буюк поғоналарида ўтириб бошқараётган баъзибир мутасаддиларимиз гуркираб ҳаммаси жойидалиги тўғрисида оғиз кўпиртиришади. Лекин буюк пирларимиз али ҳазратларидек ерга тушиб от оёғини санаш Паҳлавон Пиримиздек олдин жарга қулаб кейин теридан чизим ясаб абгор ҳолатга тушиб қолган инсонларни ўша чизим ўлчовида белгилаб ёруғлик беришни ўзларига эп кўрмайдилар ва имон-инсофдан чиқиб ўзларининг кундалик ҳисоб рақамларини кўпайтирув билан машғулдирлар. Қиссадан ҳисса тариқасида осмонга эмас, ерга қараб иш тутишни сўрайман.

 

Валерий НАЗАРОВ,  “Бирамдлик”нинг Хоразм вилояти бўйича етакчиси.   

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares