
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ
ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ КАРИМОВГА
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТОШЛОҚ ТУМАНИДА
ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ
ЭРГАШ БОБОЖОНОВдан
О Ч И Қ М У Р О Ж А А Т Н О М А
Ассалому алайкум, ҳурматли Президент Ислом Абдуғаниевич!
Мен, Эргаш Бобожонов ва 13 нафар оила аъзоларимиз сизни ва бошқарув аъзоларингизни, ҳамда оила аъзоларингизни рамозон ҳайити байрами билан ва Мустақиллигимизнинг 21 йиллиги билан сизларни самимий қутлаймиз, саломатлик, бахт-саодат ва мустақил ҳуқуқий демократик фуқаролик жамияти қуришдаги қийин ва шарафли ишларингизда омадлар тилаймиз.
Ҳурматли президент!
Мен қўшалоқ байра мбилан сизни қутлаш баробарида, ўз табрикларимизга қуйидаги мурожаатимизни ҳам илов ақилмоқдамиз.
Мен ва оила аъзоларимиз билан биргаликда Сизнинг “Ўзбекистон 21 аср бўсағасида” , “Юксак маънавият енгилмас куч” ва “Иқтисодий инқирозга қарши” номли китобларингизнинг ижроси талабларини, шунингдек, сиз томонингиздан имзо қўйилган қарор ва фармонларнинг ижросини таъминлаш ўрнига таъмагирлик билан машғул бўлаётган маҳаллий амалдорларнинг кирдикорлари хусусида 1992 йил – 2012 йиллар давомида турли ҳукмат идоралари ва раҳбарлари номига уч мниг донага яқин ариза, шикоят ва ахборот хатлари ёздик. Масалан:
1) Қишлоқ хўалиги тармоқларини ислоҳ қилиш ва самарадорлигини ошириш;
2) Соғлиқни сақлаш ва халқ таълими тармоқларини ислоҳ қилиш;
3) Ўз-ўзини бошқариш тармоқларини, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғини жабҳаларини ислоҳ қилиш ва самарадорлигини ошириш;
4) ИИБ , прократура ва суд каби қонун идоралари тармоқларини ислоҳ қилиш ва самарадорлигини ошириш;
Юқоридаги тармоқларни ислоҳ қилиш борасидаги қарорларингизнинг ижроси талаблари юзасидан Ўзбекистон Республикаси. Конститутциясида ёзилган ва фуқаровий паспортимизнинг охирги саҳифасида ёзиб қўйилган ҳуқуқ ва эркниликларимизни ҳимоя қилиш юзасидан ўзимизни ва атрфдаги фуқароларнинг (Собиқ Фарғона вилоятида 1998-2000 йилларда тугатилган 150 дан ортиқ колхозларни, 200 мингдан ортиқ аъзалари, мактаб, боғча болаларини, меҳнат фахрийларини, 1-2- гуруҳ ногринларини ва бошқаларни) ҳуқуқ ва эркниликларини ҳимоя қилиш юзасидан ёзган шикофт аризаларимиз 3 минг донадан ошиб кeтган.
Бизнинг минглаб аризаларимиз Ўзбекистон Олий Мажлисининг 2002 йилда чиқарилган “Фуқароларнинг мурожаати тўғрисида”ги қонуни моддалари талабларида ва Ўзбекистон Олий мажлисининг 1995 йилдаги “Депутатлик мақоми” қонунининг 16-, 17-, 18-, 19 – ва бошқа моддалари талабларида гувоҳлар, жамоатчилик вакиллари ва биз аризачилар қўлидаги қўшимча ҳуқуқий илова ҳужжатлари билан ведиотасмага олинган даллиллар асосида адолатли текширилмасдан, қуйидаги маҳаллий ва юқори (Фарғона ва Тошкентдаги раҳбарларнинг) ноқонуний ҳаракталари натижасида жавобсиз қолди. Ёинки қалбаки, ғайриқонуний жавоб хатлари туфайли натижасиз қолмоқда.
Шу ўринда мен айнан қай бир ҳукумат идораларига арз билан мурожжат этиб келганлигимизни номма-ном қайт этиб ўтишни истардим:
1) Ўзбекистон Республикаси Перизиденти Ислом Абдуғаниевич Каримовга ёзган аризаларимиз;
2) Президент девони раҳбарари ва президент маслаҳатчиларига ёзган аризаларимиз;
3) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигининг собиқ вазири З. Алиматов ва амалдаги вазири Б. Матлюбовга;
4) Ўзбекистон Олий Мажлиси қонунчилик палатаси собиқ ва ҳозирги раҳбарларига;(З. Тошмуҳаммедова, Алихонов, В. Вафоев ва бошқаларга);
5) Ўзбекистон Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг собиқ ва ҳозироги депутатларига;
6) Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раҳбарларига. Э. Собиров, М. Режаповаларга;
7) Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг доимий ишловчи сенаторларига;
8) Олий Мажлис сенатининг аъзолари С. Ортиқова, Бобоев ва бошқаларга;
9) Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Р. Қодиров ва ўринбосарларига, барча бўлим бошлиқларига;
10) Ўзбекистон Адлия вазирига ва ўринбосарларига;
11) Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий маркази директори А. Саидов ва бошқаларга;
12) Ўзбекистон олий Мажлиси қошидаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ( омбудсман) раҳбари С. Рашидова ва аъзоларига;
13) Ўзбекистн Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёевга ва ўринбосарларига;
14) Ўзбекистон қишлоқ ва сўв хўжалиги вазирлиги собиқ ва ҳозирги раҳбарларига;
15) Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Ҳайитов ва ўринбосарларига;
16) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг “Қонунчилик, суд-ҳуқуқ , қишлоқ ва сув хўжалиги, экология”, ва бошқа қўмита раҳбарларига ва аъзоларига;
17) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг аввалги ва ҳозирги раҳбарларига; ( Ғаниев,В. Норов, Комиловга);
18) Ўзбекистон Ўрта ва Олий таълим вазирлиги раҳбарларига;
19) Ўзбекистон халқ таълими вазирига ва ўринбосарларига;
20) Ўзбекистон ички ишлар академияси раҳбариятига;
21) Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси раҳбарларига;
22) Адолат партияси раҳбарларига;
23) Лебирал халқ демократик партияси раҳбарларига;
24) Миллий тикланиш партияси раҳбарлари номига;
25) Ўзбекистон республикасининг жамики марказий газеталарига: “Халқ сўзи”, “Ўзбекитсон овози”, “Миллий тикланиш”, “Адолат”, “Инсон ва қонун” каби ўнлаб газеталарга;
26) Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси бошқарувига;
27) Ўзбекитсон Республикаси Касаба уюшмаси қўмитас ираиси Т. Норбоевага;
28) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига;
29) Тошкент шаҳар прокррорига;
30) Тошкент шаҳар адлия бошқармаси раҳбарларига;
31) Тошкент оқшоми газетас бош муҳаррири, сенат аъзоси Акромовга;
32) Ўзбекистон фанлар академияси ва веци президентига;
33) Ўзбекистон нуроний жамғармаси раҳбарларига;
34) Тошкент юридек институти ректори Рустамбоев ва кафедра мудирларига;
35) Тошкент Аграр институти раҳбарларига;
36) Тошкент Миллий университети ректорига;
37) Андижон влиоят ҳокими, сенат аъзосига;
38) Наманган вилоят ҳокими, сенат аъзосига;
39) Чуст туман ҳокимига;
40) Самарқанд вилоят ҳокимига;
41) Қарақалпоғистон автоном Республикаси фанлар академиясига;
42) Ўзбекистон Республикаси. Тибибй шошилинч ёрдам маркази раҳбари, сенат аъзосига;
43) Наманган муҳандистлик институти директорига;
44) Ўзбекистон нсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбарларига;
45) Ўзбекистон статистика қўмита раҳбари Тўраев ва бошқаларга;
46) Фарғона вилояти собиқ ҳокимлари М. Исломов, А. Отабоев, Ш. Нурматов, А. Абдуллаев, Н. Ғафуров, Ҳ. Неъматов, ва ўринбосарларига;
47) Фарғона вилоятининг ҳозирги ҳокими вазифасини бажарувчиси,сенат ваъзоси, вилоят депутати Ш. Ғаниевга;
48) Ш. Ғаниевнинг ўринбосари, сенат аъзоси Собировга;
49) Фарғона вилояти прокурорлари: собиқ прокурор Ё. Жалолов, Тойжонов, И. Абдукаримов, Ҳолмуҳаммадовга, Ҳ. Неъматовга, Сангиновга, Файзиевга, Д. Ш. Қурбоновга, Н. Қурбоновга ва ўринбосарларига.
50) Фарғона вилоятининг янги прокурори Ф. Зуфаровга,
51) Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармасининг собиқ раҳбарлари А. Тошхўжаев, Ғойибназаров, Худойберганов, А. Абдуллаевга.
52) Фарғона вилоят прокурори Сатторовга;
53) Фарғона вилоятининг жиноят ишлари ва фуқаролик ишлари бўйича судларининг собиқ суд раислари Шаропов, Турғунбоев, З. Ҳомидов, ҳозирдаги суд раислари А. Аҳмедов, Р. Маҳмудовага;
54) Фарғона вилоят адлия раҳбарлари Мадолимов, Қирғизов, Отахўжаев ва бошқаларга;
55) Фарғона влиоят халқ таълимининг собиқ раҳбари Т. Қурбонов, М. Хаджаев, Н. Ҳакимов, ва амалдаги раҳбар Тешабоевга;
56) Халқ демократик партиясининг Фарғона вилояти бўлими собиқ раҳбари Эгамбердиев, Исоқовларга ва ҳозирда амалдаги раҳбар Маҳкамовга;
57) Лебирал демократик партияси Фарғона вилояти бўлими раҳбари, вилоят депутати Р. Камоловга;
58) Миллий тикланиш партияси Фарғона вилояти бўлими раҳбари Н. Собировга;
59) Адолат партияси Фарғона вилояти бўлими раҳбари Н. Шодиевга;
60) Тошлоқ туман собиқ ҳокимлари С. Мирзаев, Қ. Сотиболдиев, Х. Комилов, ҳозирда, Ҳалим Умаров ва ўринбосарларига;
61) Тошлоқ туманининг собиқ ва ҳозирги прокрорлари: Ж. Пўлатовга, Бойматовга, Ибрагимовга, А. Абдураҳимовга , ҳозирги амалдаги прокурори Ш. Тўхтаматовга ва ўринбосарларига;
62) Фарғона вилояти суд департаменти раҳбарларига: Орзиев, Муҳиддинов, Жўраев ва бошқаларга;
63) Тошлоқ тумани Ички ишлар бўлимининг собиқ раҳбарлари: Ҳасанов, А. Нурматов, ҳозирда амалдаги бошлиғи Ш. Мўминов ва ўринбосарларига;
64) ХДП, Адолат, Лебирал, ва Миллий тикланиш партияларининг Тошлоқ тумани бўлими раҳбарларига;
65) Тошлоқ туман Нуроний жамғармаси раҳбарларига;
66) Тошлоқ тумани халқ таълими бўлими раҳбарига;
67) Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси раҳбарлари, А. Тилаболдиев ва ўринбосарларига;
68) Фарғона вилояти солиқ департаменти раҳбарларига;
69) Тошлоқ туман солиқ департаменти раҳбарларига;
70) Тошлоқ туман Давлат солиқ идораси раҳбарларига;
71) Фарғона вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаси раҳбарларига;
72) Фарғона вилояти ва Тошлоқ тумани ижтимоий таъминот бошқарма ва бўлими раҳбарларига; (Рай собезга)
73) Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раҳбари Парпиевга ва ўринбосарларига;
74) Фарғона вилояти ва Тошлоқ тумани Нуроний жамғармаси раҳбарларига;
75) Фарғона вилояти касаба уюшмаси раҳбарларига;
76) Фарғона вилояти ва Тошлоқ тумани маҳалла жамғармаси раҳбарларига;
77) Тошлоқ тумани жиноят ишлари бўйича судининг собиқ раислари: Тоғаев, Умрзоқов, Мадолимовларга ва ҳозирда амалдаги қози Х. Худойбердиевга;
78) Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлар аро судининг собиқ раисига ва судьялари: Ҳотамов, Маткаримова ва ҳозирда амалдаги судьялар Исматуллаева ва Умаровага;
79) Фарғона вилояти колхозларни фермир хўжалигига ўтказиш комиссия раҳбарлари ва аъзоларига: А. Юнусов, Зоҳидов, Мирсодиқов, ва бошқаларга;
80) Тошлоқ туманининг биз, аризачилар истиқомат қилувчи Ақшай қишлоқ фуқаролар йиғини ва маҳалла фуқаролар йиғинининг собиқ ва ҳозирги раҳбарларига: М. Фармонов, Х. Рустамов, З. Маҳкамова,ҳозирда амалдаги раҳлбарлар: Соли Каримов, А. Юнусовга;
81) Тошлоқ туман ширкат хўжаликалрини тугатиш ва фермир хўжаликларига ўтказиш комиссия раиси ва аъзоларига;
82) Фарғона вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ҳозирги ва собиқ раҳбарларига: А. Ю. Барисов, З. Ашуров, Мусаев, Холмирзаев, ҳозирда амалдаги раҳбар: Ниёзов ва ўринбосарларига;
83) Биз, аризачиларнинг вилоят депутатлари: собиқ Р. Камолов, Н. Собиров, П. Охунжонов, ҳозирда амалдаги депутатлар: Х. Умаров ва бошқаларга;
84) Биз, аризачиларнинг Тошлоқ туман маҳаллий депутатларига; Собиқ: Холида Рустамова, М. Фармонов, Зубайда Маҳкамова, ҳозирда амалдаги депутат Адҳам Юнусовга.
85) Ўзбекистон Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг собиқ депуталари: Қ. Сотиболдиев, С. Мирзаев, М. Муҳамматова, ҳозирда амалдаги депутат Мавлуда Алимовага;
86) Фарғона вилояти халқ депутатлари кенгаши аъзолари вв 50 дан ортиқ депутатларига;
87) Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 50 дан ортиқ депутатларига ва ХДП., Лебирал, Адолат, Миллий тикланиш партия фракцияси раҳбарига ва аъзоларига. 20 дан ортиқ;
Юқорида номлари санаб ўтилганлар ҳукумат идоралари ва давлат арбоблари, амалдорлар номига шикоят аризаларимнинг юздан бир қисмигина ҳолос. Мабодо барчасини номма-ном келтирадиган бўлсам, қоғозларга сиғмай, оқ саҳифалар етмай қолади…
Шуни айтишимиз мумкинкИ, юқорида номлари санаб ўтилган арбобларнинг қонунсиз ҳаракатлари натижасида биз аризачиларни Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 7- 13-, 14-, 15-, 18-, 19-, 22-, 24-, 25-, 26- , 27-, 29-, 30-32-, 34-, 35-, 36-, 37-, 40-, 41-, 43-, 44-, 45-, 60-, 63-, 66- ва бошқа бир қатор моддаларида белгилаб берилган ҳуқуқий эркинликларимиз ҳимоясиз қолмоқда. Бунинг натижасида, менга кўмакчи бўлган қизим, икки нафар фарзанднинг онаси, маҳалла фаоли Гулҳаё Бобожоновага тазйиқ ўтказилди ва қизим ғайриқонуний равишда қамоққа олинди.
Қизим Г. Бобожонова Тошлоқ тумани собиқ Увайсий номли, ҳозирда М. Ўринов номли собиқ мактаб директори З. Маҳкамова ва бошқаларнинг қонунсиз раҳбарлигида 1992 йилда ноқонуний тарзда ишдан бўшатилганди. Бундай ғайриқонуний ҳаракат юзасидан Фарғона вилояти халқ таълими раҳбарлари номига ёзган аризаларимиз натижасида қизим Г. Бобожонова Фарғона влиояти халқ таълими бошқармасининг собиқ бошлиғи З.Ҳ. Хўжақуловнинг Э. Бобожонов номига ёзган 14.07.1994 йилдаги 381-сонли алоқа хати орқали ишга тикланди. Натижада, Гулҳаё Бобожонова буйруқ билан ишга тикланди дейилди, бироқ, қизим ҳамон, аниқроғи 2012 йилнинг март ойига қадар мазкур буйруқ ижро этилмаганлиги сабабли, ишсиз қолиб келди. Натижада, Г. Бобожонова, ёш болали она ҳимоясиз қолиб келмоқда. Буйруққада бир йлилик иш ҳақи берилсин ва ишга тиклансин, дейилганди. Қизимга бир йиллик иш ҳаққи тўлиқ тўланди, бироқ унинг ишга қайтишига тўсқинлик қилинмоқда. Мана, масалан, Ўз. Респ. бош прократураси фуқароларни ҳуқуқ ва эркниликларини, жамият, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, адлия маслаҳатчиси Ш. Т. Раҳматовнинг Фарғона вилоят собиқ прокурори, адля катта маслаҳатчиси З. Файзиевга ёзган 2010 йилнинг 21 октябрида ёзган 10/41/10 сонли жавоб хати ижроси ҳали ҳамон ижросиз қолиб кетмоқда.
Амалдорлар томонидан йўл қўйилган ғайриқонуний ҳатти-ҳаракталар туфайли қизим Г. Бобожонова 20 йил ишсиз қолди ва у мени ҳимоя қилиш ва ўз ҳуқуқларини тиклаш мақсадида интернетларда мақолалар ёзишга мажбур бўлди. Унинг оиласи, фарзандларини боқиш то шу кнуга қадар менинг гарданимда бўлди. Гулҳаё қизим 2012 йилнинг 3 мартидан бошлаб Истиқлол маҳалласига вақтинча маслаҳатчи сифатида ишга қабул қилинди, холос. Оқибатда қизим куни кеча мутлақо асоссиз, ноқонуний тарзда қамоққа олинди.
Бир сў билан айтганда, ҳукумат идораларида ўтирган ҳаракатлари натижасида мен, Э. Бобожоновнинг, шунингдек, 13 нафардан иборат оила аъзоларининг ҳаёти хатарда, хафвсизлиги ҳимояси қолмоқда.
Мана, масалан, 2012 йил 27 июлдан то 5 августга қадар касалхонада ётганимда фарғона вилоят прокурори Ф. Зуфаровнинг Тошлоқ туман прокурори Ш. Тўхтаматовнинг , Фарғона вилояти Ташлоқ тумани ИИБ раҳбари Ш. Мўминовнинг ва собиқ ИИБ раҳбар ўринбосари Абдусаттор Нурматовнинг, ҳамда Тошлоқ тумани ҳокимининг, биз аризачиларнинг депутати Халим Умаровнинг, Лебирал демократик партиясиФарғона вилоят бўлими раҳбари, вилоят депутати Раҳматулла Камоловнинг, биз, аризачилар яшайдиган Тошлоқ туман Қишлоқ фуқаролар йиғини раҳбари, туман депутати Адҳам Юнусов ва Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, Фарғона вилояти халқ депутатлари кенгаши раиси, Ўзбекистон Олий Мажлиси сенат аъзоси Ш. Ғаниев раҳбарлигида уюшган жиноят аъзолари қонунсиз раҳбарлигида раҳбарлигида АҚШАЙ қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган милиция таянч пункити участка нозири Шуҳрат Турдалиев, Аҳмаджонов Азиз ва 2-3 нафар фуқаро формасидаги шериклари билан мен, 2-гуруҳ ногирони, қанд ксали Э. Бобожонов статционар тартибда даволанаётган касалхонага келишиб, “Ҳозир судга юрасан” деб чақирув қоғози бермасдан, таъзиқ ўтказди. Касалхона ҳамширалари, тўсқинлигига ҳам қулоқ солишмади. Ҳатто Тошлоқ туман ИИБ бўлими раҳбар ўринбосари Абдусаттор Нурматов шериклари Равшан Тошпўлатов, Турдалиев Шуҳрат, Аҳмаджонов Азизлар билан мен ётган касалхонага такрор бостириб кириб, нафақат мени, балки ўзга беморларнинг соғлиғига жиддий салбий таъсир ўтказишди. Ҳатто шифохона врачлари, ходимлари ҳам уларнинг босими оистида қволишди. Милиция ходамлари гувоҳлигида катта ҳамшира менинг қон боисимимни ўлчаб, укол қилишига қарамасдан, укаол қилиб бўлганидан кейин, мажбурий тартибда мен иккинчи гуруҳ ногирони, қанд касали Э. Бобожоновни ва менинг олдимга келган хотиним, 1 – гуруҳ ногирони Марҳаматхон Ҳакимовани, мени кўргани келган қизим Гулҳаё Бобожоновани машинага солишиб, уч нафар милиция кузатувида жиноят ишлари бўйича Қўштепа суди биносига олиб боришди. Жиноят ишилари бўйича суд раиси менинг ҳимоячим йўқлиги сабабли, талабимга асосан, суд ишини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги таъламибга асосан, суд ишини 6 августь кунига қолдирди. “ Кейинги суд мажлиси 5 августь куни жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди биносида бўлиб ўтади, ўша ерга келасан” деб бизга рухсат бериб юборди. Мен 2- гуруҳ ногирони Э. Бобожонов ва рафиқам, 1- гуруҳ ногирони М. Ҳакимова, ишончли вакилим Эркиной Амриддинова ва бошқа қариндошларим иштирокида 6 августь куни соат 10.00 да жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судига келдик.. Суд раиси Н. Қодиров то соат 11.00 га қадар Тошлоқ туман суд биносига келмади, бизни участка нозири Шуҳрат Турдалиев мажбурий равишда соат 13.00 дан то 15.30 га қадар “Бошқа судья суд қилади” дея мажбурий тарзда ушлаб турди. Мен, хотиним ва қизим бу воқеадан 5 соат сарсон бўлиб, асабимиз бузилди, соғлиғимиз оғирлашиб, 2 августь куни мени суд қилган Қўштепа суди раисини излаб, Тошлоқ туман суди биносига боришга мажбур бўлдик. “Нега келмасдан, фуқароларни овора қиласиз?” деб сўраш учун унинг қабулига кирмоқ истадик. Қўштепа туман суди биносидаги милиция ходамлари “Суд раиси чиқиб кетган, йўқ” деб жавоб бердилар. Шундан кейин биз Қўштепа туман почтасига бориб, Қўштепа туман суди раиси Н. Қодиров номига ариза ёзиб, ахтариб келганимизни ҳамда суд қилишга асос бўлган ҳужжатлардан нусха беришларни талаб қилиб, почта орқали буюртма хати жўнатдик. Биз Қўштепа суди биносидан уйимизга кеч соат 17.30 ларда келдик. Келганимизда яна участка нозири Ш. Турдалиев “Эртага, 7 августь куни Тошлоқ туман судида суд бўлади, мажбурий борасан, эртага бошқа судья суд қилади”, деб тазйиқ ўтказди. 1- гуруҳ ногирони хотиним М. Ҳакимова бу тазйиқдан касаллиги оғирлашиб, 8 августь куни тез ёрдам машинасида Тошлоқ туман марказий шифохонасига олиб бориб ётқизилди. Милиция нозири Ш. Турдалиев хотиним, 1-гуруҳ ногирони М. Ҳакимовани касалхонага ётишига тўсқинлик қилиб, ушбу шифохонага ҳам ахтариб келди. Шифокорлар М. Ҳакимовани Фарғона вилоят касалхонасига касаллигини аниқлаш мақсадида ренгенга тушиш учун йўлланма билан юборишди. Бу ерда текширишлар ўтказилиб, беморни ренгинга туширмасдан, бошқа диогноз қўйиб, 30 минг сўмдан ортиқ дори-дармон ретциптини ёзиб бериб юборишшди.
Мен, Э. Бобожонов касалхонада ётган чоғимда ИИБ ходимлари 5 кун давомида ҳар куни 50 дан ортиқ касаллар гувоҳлигида даволанишимга йўл қўймасдан, касалхона бош врачи ва ҳамшираларига “Касални чиқариб юборасан!”, деб тазйиқ ўтказилди. Шу билан бирга касалхона ичида, бош шифокорнинг хонасида мени, бемор Э. Бобожоновни кечаси билан пойлаб ётишди, босим ўтказишди. Бундай ноқонуний ҳаракатлар натижасида мен касалхонадан чиқишга мажбур бўлдим ва қизим Бобожонова Гулҳаёнинг қонунсиз қамалиб қолганлигидан хабардор бўлдим. Бу қонунсиз ҳаракатлар юзасидан Фарғона вилоряти депутати, вилоят ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси Ш. Ғаниевга, Тошлоқ туман ҳокими, Фарғона вилояти депутати Ҳалим Умаровга, Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раиси Р. Маҳмудовага, Қўштепа ва Тошлоқ туман жиноят ишлари бўйича суди раислари Х. Худойбердиев ва Қодировга , Ўзбекистон Рес. Олий Мажлиси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (обмудсмани) Фарғона вилояти ҳудудий бўлими раҳбари Турсуновга, Ўз. Респб. Президенти И. А. Каримов номига ёзган шикоят аризаларимиз ҳалига қадар жавобсиз қолмоқда. Бундай қонунсиз ҳаркатлар Мустақиллигимзнинг 21 йиллиги давомида узлуксиз ортиб , Ўз. Рес. Президенти Каримовнинг Пезидентлик қасамёдига қарши, биз, аризачиларни ва бошқа фуқароларни ҳуқуқ-эркниликларига қарши қонунсиз ҳаракатлар ортиб бормоқда. Фарғона вилоятидада содир этилаётган ноқонуний ишларни, ҳаракталарни санасангиз, адоғи йўқ. Шундай бўлса-да, мен айримсларигагина тўхталиб ўтишликни лозим деб топдим:
Мана, масалан, 2008 йил 6 март куни Президент И. Каримов раҳарлигида Фарғона вилоятнинг навбатдан ташқари сессияси бўлиб, вилоят ҳоким А. Абдуллаев ўрнига Н. Б. Ғафуров Фарғона вилоятининг охирги ҳақиқий хокими этиб тайинланганлигидан хабаримиз бор. Ва бу ҳақда матбуотда ҳам эълон қилинди. Вилоят ҳокими Н. Б. Ғафуровнинг қонунсиз ҳаракталари юзасидан мен, Бобожоновнинг Ўзбекистон Президенти Каримоовга, Олий Мажлис Сенати раҳбарларига ёзган аризаларимга асосан, 2008 йилнинг 19 сентябрида Ўзбекистон республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи Нишонов Рустамжон раҳбарлигида Фарғона вилояти прокуратураси вакиллари Шамшиддинов, Исмоилов, Тошлоқ туман прокурори А. Абдураҳимов, Тошлоқ туман ҳоким ўринбосарлари З. Исроилов, туман маҳалла жамғармаси раиси Турсунбой Ҳалилов, Ақшай маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғини раҳбарлари, туман депутатларимиз иштирокида комиссия тузилиб, менинг аризам ушбу комиссия гувоҳлигида адолатли қониқарли текширилиб, Ўз. Рес. Бош прокуратураси вакили Рустамжон Нишонов раҳбарлигида ҳатто менга оғзаки миннаддорчилик, раҳматнома ҳам изҳор этилганди. Ва ҳатто Р. Нишонов гувоҳлигида Тошлоқ туман прокурори А. Абдураҳимов ўзининг қонунсиз ҳаракталари юзасидан биздан узр сўраган ҳам эди. Комиссия аъзолари томонидан “Вилоят ҳокими Ғафуров ишдан бўшатилди. Айблари исботланди” дея менга оғзаки жавоб қилинганди. Ва биз бу текширишдан рози бўлиб, Республика прокурори вакили Р. Нишонов қўлига тушунтириш хатлари ёзиб берган, раҳматлар айтган эдик. Бу воқеадан кейин 2008 йил ноябрь, декабрь ойларида “Фарғона влиоят ҳокими Н. Б. Ғафуров ҳеч қаерда йўқ, қочиб кетибди” деган миш-мишлар тарқалди. Бунинг натижасида, 2009 йил январ-февраль ойларида тўсатдан Тошлоқ туманининг “Тошлоқ тонги” ва “Фарғона ҳақиқати” газеталарида “Фарғона вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Х. Неъматов Тошлоқ туман меҳнаткашлари билан учрашди” деган мазмунда мақола берилди. Биз ва биз каби барча одамлар Х. Неъматов қачон ва кимнинг ўрнига Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб қолганлиги юзасидан Ўзбекистон Ҳукуматининг Тошкентдаги барча раҳбарларига: И.А. Кариомвга, ИИВ вазири Б. Матлубовга, Ўз. Рес. МХХ раиси Р. Иноятовга, бош прокурор Р. Қодировга, Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва сенати раҳбарларига, Фарғона влиоятининг 50 дан ортиқ депутатларига, Фарғона вилояти прокуратурасига, ИИБ, МХХ, турли партия раҳбарларига , адлия бошқармасига, ва Тошлоқ туманининг 30 дан ортиқ депутатларига “Х. Неъматов қачон, кимнинг ўрнига ҳоким этиб тайинланган?”, деган мазмунда алоқа хатларини жўнатдик. Ушбу мазмундаги 20 ортиқ аризаларимизга “Ғафуров ўрнига Неъматов ҳоким бўлди”, деган мазмундаги жавоблар қайтарилди. Саволимизнинг “Неъматов қачон ва кимнинг фармонига асосан кимнинг ўрнига ҳоким этиб тайинланди?” деган қисми жавобсиз қолиб кетаверди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Призиденти, сиз, И.А. Каримов Фарғонага келиб, вилоятнинг навбатдан ташқари сессиясини ўтказиб, вилоят ҳокими Н.Б. Ғафуровни ишдан озод қилиб, Х. Неъматовни Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи дея тайинлаган эмассиз ва ўз навбатида бу борада маҳаллий ва юқори матбуотларда сиз, Президентнинг фармони берилмади. Натижада, Х. Неъматов 2009 йил бўлиб ўтган сайловда ўз номзодини қонунсиз равишда Лебирал партия номдиан Фарғона вилоят депутатлигигига қўйди ва вилоят депутати этиб сайланди. Қачонки, Х. Неъматов депутат бўлганидан сўнггина, 2010 йил 20 январь кунги “Халқ сўзи” газетасида сиз, И. А. Каримовнинг “Х. Неъматов Фарғона вилоятига ҳоким этиб тайинланди” деган мазмундаги фармони эълон қилинди. Таассуфки, ушбу фармонингизда Н. Ғафуров ҳокилмикдан бўшатилганлиги тўғрисида ҳеч қандай мълумот берилмаган. Сизнинг ушбу мантиққа мутлақо тўғри келмайдиган фармонингиз юзасидан Фарғона вилояти мутасаддиларига, Тошкентдаги юқори раҳбарларига “Ғафуров ким томонидан қачон ва нимага бўшатилганлигини изоҳлаб беришингизни талаб қиламиз?” деган мазмунда ёзилган 50 дан ортиқ аризаларимизга жавоб бўлмади. Ваҳоланки, Сиз, Ўзбекистон Президенти, муҳтарам Ислом Абдуғаниевич, 2009-2011 йиллар давомида Фарғона вилоятига 3 маротаба ташриф буюрган бўлишингизга қарамасдан, Фарғона вилоятининг навбатдан ташқари сессиясини ўтказмаганлигингиз, Н. Б. Ғафуровни Фарғона влиоят ҳокими вазифасидан озод қилмасдан кетганлигингиз рост гап ва бу борада ўз вақтида , маҳаллий ва Республика газеталарда эълон қилинмаганлиги ҳақиқат. Фақат ушбу қонунсиз ҳаракатлардан сўнггина, яъни, “Халқ сўзи” газетасининг 2011 йил, 8 ноябрь сонида сиз, Президентимиз И. А. Каримовнинг қуйидагича фрамони эълон қилинди: “Ўзбекистон Республикаси Фармони. Ш. М. Ғаниевни Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажабурвчиси этиб тайинлаш тўғрисида”. Х. Х. Неъматовни эса Фарғона вилояти ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонингиз 2011 йил 7 ноябрь куни чоп этилди. Бу фармонга аниқлик киритиш мақсадида мен, Э. Бобожонов Фарғона ва Тошкентдаги турли юқори раҳбарларга ёзган аризаларим эътиборсиз, жавобсиз қолди. Демоқчи бўлганим шуки, чалама-чатти фармонларингиз натижасида 2008 йилнинг 6 март куни сиз, И. А. Каримовнинг фармонига асосан Фарғона вилоятининг ҳақли ҳокими этиб тайинланган Н. Б. Ғафуров ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг талабларига биноан ўз вазифасидан озод қилинмасдан , қаерда эканлиги номаълум ҳолда қолмоқда. Эндигилик кунда эса, Ш. Ғаниев қонунсиз равшида Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бормоқда. Бундай қонунсиз ҳаракатлар юзасидан Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари М. Алимовага, М. Сайфуддиновага, Қ. Охунов, Ёрматова ва бошқаларга ёзган аризаларим ҳануз жавобсиз қолмоқда. Эътиборингизни бир нарсага, асосиз мантиққа қаратишингизни сўрардим: Яъниким, “Халқ сўзи” газетасининг 2011 йил 8 ноябрь сонида “Ш. М. Ғаниевни Фарғона вилоят ҳокими вазифасини бажурувчиси этиб тайинлаш, Х. Х. Неъматовни Фарғона вилоят ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисида”ги чоп қилинган фармонингизнинг ноқонунийлигига урғу бермоқчи эдим. Чунки сиз, муҳтарам Президент айнан Фарғона вилоятининг амалдаги ҳокимини ишдан озод этиш ва янги ҳоким тайинлаш масаласида ҳеч қачон вилоятимизга атай ташриф буюрмагансиз, шунингдек, юқоридаги масала юзасидан вилоят халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессиясини ўтказмагансиз ҳам. Шундай экан, Фарғонага қандай қилиб янги ҳоким тайинланиб қолиши мумкин? Демак, барчаси қоғоздагина экан-да, деган ўйга боришга ҳақлимизми, ёки йўқми? Ваҳоланки, ўзингизга яхши маълум, бу ерда Ўзбекитсон Республикаси Коснитутциясининг 90-/15-, ва 90/25- моддалари талаблари қўпол равишда бузилган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Коснтитутциясининг 90/25- моддасида “Президент ўз ваколатларини бажаришни давлат идораларига ёки мансабдор шахсларга топширишга ҳақли эмас”, деб ёзиб қўйилгган. Шундай экан, гарчи айни вилоят ҳокимини алмаштириш мақсадида Фарғонага қадам ранжида қилмаган бўлсангизда, Сиз, муҳтарам Президентимизнинг 2008 йилнинг 6 март кунги фармонингизга биноан Фарғона вилоятининг навбатдан ташқари сессиясида Фарғона вилоят ҳокими бўлган Н. Б. Ғафуровдан кейин, ҳозирга қадар ўз вазифасидан озод қилинмасдан келинаётган, аниқроғи, Фарғона вилоятининг 2009 -2010 йиллардаги Фарғона вилоят ҳокими Х. Неъматовни ишдан озод этиш, Ш. М. Ғаниевни Фарғона влиоят ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинлаш тўғрисида “Халқ сўзи” газетасининг 2011 йил 8 ноябрь сонида эълон қилинган 2011 йилдаги 7 ноябрь кунги фармонингизнинг йўқ жойдан пайдо бўлиб қолишига сабаб нима? Бу борада эл оғзида юрган айни ҳақиқат гапларни, ммана, менинг ўзим айта қолай: Оғзаки гапларга қараганда, Вилоят ҳокимини алмаштириш масаласидаги Фарғона вилоят халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессиясига сизнинг ўзингиз эмас, аксинча, Ўзбекистон республикаси Бош вазири шавкат Миромонович Мирзиёев енг ичида, яширин тарзда келган, қатнашган ва сизнинг ваколатингиз доирасида иш кўрган. Айнан мана шу жойда Ўзбекитсон Республикаси Коснитутциясининг 90-/15-, ва 90/25- моддалари талаблари қўпол равишда бузилган дейман-да. Ҳали эслатганимдек, Ўзбекистон Республикаси Коснтитутциясининг 90/25- моддасида “Президент ўз ваколатларини бажаришни давлат идораларига ёки мансабдор шахсларга топширишга ҳақли эмас”, деб ёзиб қўйилгган бўлишига қарамасдан, сиз ўз ваколатингизни Бош вазир Ш. М. Мирзиёевга топшириб қўйишингиз мумкинми? Алал-оқибат сизнинг ўз лавозимингизга совуққонлигингиз сабабли, айни дамда Ш. Ғаниев қонунсиз равишда Фарғона вилоятининг вақтинча ҳокими вазифасини бажарувчи ва қонунсиз депутати сифатида фаолият олиб бормоқда. Юқорида айтиб ўтилган ноқонуний ҳаракатлар хусусида Фарғона вилояти прокуратурасига, вилоят Ички ишлар бошқармасига, Адлия бошқармасига, Халқ демократик партияси, Адолат, Миллий тикланиш, Лебирал демократик партияси раҳбарларига, шунингдек, Пойтахтдаги Республика миқиёсидаги барча ҳукумат идоралари раҳбарларига саноқсиз аризалар, билтиргилар, ахборотномалар йўлладим. Бироқ, барчаси ҳар доимгидек, эътиборсиз, оқибатсиз, жавобсиз қолмоқда. Бир сўз билан айтганда, сиз, Президентимиз Ислом Абдуғаниевичнинг Ўзбекистон Конститутциясининг 92- ва 93- моддаларида ёзилган қасамёдингиз ва Президентлик ҳуқуқларингиз ҳимоясиз қолмоқда.
Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич!
Ва яна мен Э. Бобожонов сизнинг қишлоқ хўжалиги тармоқларини ислоҳ қилишнинг самардорлигини ошириш тўғрисидаги қатор фармон ва қарорларингиз ижроси талабларида ўзим, ота-онам ва 2000 дан ортиқ колхоз аъзорларининг ҳуқуқ ва эркниликларини ҳимоя қилиш мақсадида, шунингдек, Фарғона вилоятининг Тошлоқ, Ёзёвон, Охунбобоев, Қува каби бир қатор туманларида тугатилган икки юз мингдан ортиқ колхозлар тасарруфида бўлган қиймати миллиард-миллард сўммага тенг бўлган мол-мулклар белгиланган тартибда, қонун асосида колхоз аъзоларига пай услубида улуш сифатида тақсимлаб берилиш ўрнига, Фарғона вилоятининг амалдорлари томонидан талон-тарож этилганлиги юзасидан ҳам Ҳукуматнинг барча юқори идоралари раҳбарларига юзлаб шикоят аризалар йўлладим.
Шикоят аризаларим қонунан урганиб чиқилмади. АксинчА, бунинг ўрнига менга ва оиламга чидаб бўлмайдиган даражада босим ўтказилиб келинмоқда. Мен ҳозир маҳаллий амалдорларнинг қудрати туфайли ноқонуни тарзда маҳкамага тортилдим. Қизим Гулҳаё Бобожонова эса ноҳақдан, туҳматлар асосида қамоқ жазоси билан жазоланди.
Ҳурматли Президент!
Сиз раҳнамолик қилаётган жамиятдан, давлатдан адолат истаган мендек бир ҳақиқатталаб фуқаронгиз айни дамда маҳаллий тўралар томонидан “халқ душмани”га айлантирилди. Куну-тун эшигим тагидан ўнлаб милиция формасидаги ходамлар нари кетишмайди. Тақиб, тазйиқ, босим, ҳақорату хўрлаш авжида…
Қадрли Ислом Абдуғаниевич!
Сиз томонингиздан чиқарилган фармон ва қарорларни менсимасдан, ҳаётга тадбиқ этиш ўрнига оёқ ости қилаётган, адолат истаган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини шафқатсизларча паймол этаётган Фарғона вилоятидаги таъмагир тўралар, амалдорлар зулмидан мени ҳимоя қилинг! Акс ҳолда менга ва 13 нафардан иборат оила аъзоларимга хавф-хатар мунтазам соя солади.
Сизга ишониб қолувчи фуқаронгиз Эргаш Бобожонов ва барча оила аъзолари номидан деб билгайсиз.
12 августь, 2012 йил. / имзолар/



