Раҳмат, Баҳодир ака!
Дин ва демократия ҳақида жуда яхши, ҳолис ва ҳаққоний фикрларни билдирибсиз.
Алҳамдуллиллоҳ, биз ҳаммамиз мусулмонмиз. Лекин, миллатимиз келажаги, ватанимиз ва малакатимиз тинчлиги ва фаровонлиги учун демократияни ҳамма нарсадан юқори қўямиз.
Нега?
Дин аввало кўнгил ишидир, деб тўғри айтгансиз. Динни сиёсатга аралаштириб юбориш, илоҳий бир неъматнинг қадрини пастга уриш билан баробардир.
Инсон ўз умри давомида уч фоиз жисм дунёсида, етти фоиз маънавият дунёсида яшайди, деган фикр бор.
Демократия шу уч қисмли жисмоний ҳаёт учун яратилган бир сиёсий бошқарув усулидир.
Дин эса инсон умрининг асоси ҳисобланган руҳий ҳаёт учун Тангридан бандаларига берилган илоҳий бир неъмат.
Шу боис, руҳоният, маънавият ва кўнгил тарбияси учун муҳим бўлган илоҳий -диний қонунларни, одамлар ўйлаб топган демократия каби яшаш қонунига тенглаштириш ёки уларни ўзаро баҳс, тортишув масаласига айлантириб олиш жуда катта хатодир.
Айрим диндорлардаги шошқалоқлик, ўзгалар фикрига ҳурматсизлик, асоссиз туҳмат ва ҳақоратлар билан шахсга тегиш каби юқоридаги ҳолатлар кишини ғазаблантиради холос.
Бир киши томонидан турли номлар билан ёзилган юқоридаги изоҳларга эътибор бермаслигингизни илтимос қиламан.
Сизни ўзбек мухолифати ичида ўз ўрнингиз бор. Номингиз бор.
Сизни кўпчилик яхши танийди ва ҳурмат қилади.
Ўзини кимлигини ҳам билмайдиган кимсаларнинг алжирашларига эътибор бермаслик энг яхши инсонлар фазилатидир.
Ҳурмат билан Юсуф Расул, Швеция.