НАМАНГАНДА “БИРДАМЛИК” ҲАРАКАТИНИНГ “ТАШАББУСКОР АЁЛЛАР” ГУРУҲИ ИШ БОШЛАДИ

26-Июль  куни   Наманган   шаҳрида  “Бирдамлик”   ҳаракатининг  “ташаббускор аёллар” гуруҳининг   таъсис   йиғилиши   бўлиб   ўтди. Тўрақўрғон   туманидан  Рухсора  Валихонова,  Наманган   шаҳридан  Муаззам   Муҳиддинова, Сорахон  Адашова, Поп   туманидан  Салима  Собитова,  “Бирдамлик”   Халқ Демократик  ҳаракатининг   Наманган   вилояти   бўлими   раиси  Носир   Зокир ва  Эргашбой   Мўйдиновлар   иштирок   этишди.

 

Йиғилишда    биринчи   бўлиб  Носир   Зокирга   сўз   берилди.  У   “Бирдамлик”   Халқ Демократик ҳаракатининг    тарихи   ва  шу   кунлардаги   фолияти    ҳамда   ҳаракатнинг “ташаббускор аёллар”   гуруҳининг     вазифалари   ҳақида  аторофлича     сўзлаб   берди. Ҳаракат    фаоли   Э. Мўйдинов  йиғилиш   иштирокчиларига   ҳаракат   низоми   ва   дастури   ҳақида  батафсил   маълумот   берди. Рухсора   Валихонова, Муаззам  Муҳиддиновалар   ўзбек  жамиятдаги    муаммолар   ҳақида   гапиришди. Сўнгра   аёллар   ўзларининг   тушинмаган   масалалари   ҳақида   ҳаракат   фаолларига   бир   неча   саволлар   билан   мурожаат   этишди.  Йиғилишда   иштирок   этган  аёллар   келажакда   амалга   оширадиган   вазифаларни   келишиб   олишди.

 

  “Бирдамлик”  Халқ Демократик ҳаракати   Наманган   вилояти   бўлими   матбуот   хизмати.                                              

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares