
Собиқ иттифоқ даврида Кремль яқин шарқ мамлакатлари билан мустаҳкам алоқага эга эди. СССР тарқалиб кетгач, ўзини уни вориси деб эълон қилган Россия бу алоқаларни ушлаб қолишга ҳаракат қилди. Гарбачёв сиёсати туфайли собиқ коммунистик мамлакатлар тепасига демократия тарофдорлари кела бошлади. Руминия диктатори Чоушавескини, унинг зулмидан озор чеккан Руминларни ўзлари бола-чақаси билан судсиз отиб ташлашди. Минглаб мусулмонларни тириклигича кўмган, оҳирги имкони қолгунча ўз ғояларидан қайтмаган жаллод, собиқ Югаславияни золими Милошевични руслар ҳимоя қила олмадилар. Навбат Русларни Яқин Шарқдаги дустларига келди. “Араб баҳори” бир-икки давлатлардан кеийн тухтайди деб ўйлаган Руслар қарайдики зулмдан зада бўлган Яқин Шарқдаги миллионлаб аҳоли бир-биридан ўрнак олиб, бирин-кетин 20-30 йиллаб ҳокимият тепасида турган золим раҳбарларини ҳокимиятдан четлата бошладилар. Агар Башар Асад ҳам ҳокимиятдан кетса жуда катта мағлубият бўлишини билган Руслар уни тиш-тирноғи билан ҳимоя қилишга киришди. Дарров бу ўзгаришларни тепасида турган айбдор ҳам топила қолди. Бу совет давридан Русларни муҳолифи бўлиб келган Америка Қўшма Штатлари эди. Эмишки Америка Араб мамлакатларидаги муҳолиф кучларни қурол-яроғ билан таъминлаб келаётган эмиш. Ҳозирги кунда Россия аҳборот воситалари шуни тарғибот қилаяпди. Орада Русларни ўзини миси чиқиб қолди. Уларни ўзлари Башар Асадни қурол билан таъминлаётган экан.
Одатда Россия ҳимоясида бўлган раҳбарлар, ўзларига қарши курашаётган груҳларни экстремистик кучлар қилиб кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Б. Асад ҳам шу йўлдан бораяпди. Бу борада Ироқ тепасида турган раҳбарлар ҳам Россия найрангига учди шекилли. Кутилмаганда Ироқлик амалдорлар Сурия ҳукуматига қарши кучларга қўшилиб, “Ал- Қаъйда” ҳам қуролли курашга киришганлиги ҳақида баёнот бердилар. Россияни асосий мақсади Суриялик муҳолифатчиларни экстремистлар эканлигига, шундай кучларга Америка ёрдам бераётганига халқаро жамоатчиликни ва БМТ ни ишонтриб Б.Асадни ҳокимият тепасида сақлаб қолиш эди. Сурияда Б, Асад ҳокимиятдан кетса ўрнига ҳеч қачон экстремистик кучлар келмайди. Ҳар ҳолда шу кунгача бундай ҳолатни кузатганимиз йўқ. Ҳатто Мисрда Ҳусни Муборак ўрнини эгаллаган ҳарбийлар ҳам ўринларини мўътадил сиёсатчиларга бўшатиб беришга мажбур бўлмоқдалар. Нима? Буни “Ал- Қаъйда” билмайди дейсизми? Шу фикрдан келиб чиқсак, Ироқликларни иддаоси рост бўлса, “Ал-Қаъйда” Сурия ҳукуматига қарши курашиб, қайси кучларга ёрдам бермоқчи экан? Ҳуллас, бирин кетин Саддам Ҳусайн, Ҳусни Муборак каби қадирдон дўстларидан айрилган Кремль, Асадни сақлаб қолишлик учун ҳатто БМТ га ҳам таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Ҳудога шукурки Россияни бу борада Ҳитойдан бошқа бирорта давлат қўллаб қувватламади.
Келинг, Суриядаги муҳолиф кучларга Америка, Башар Асадга Россия ёрдам бераяпди деб тасаввур қилиб кўрайлик. Лекин Америка нимани истаяпдию, Россия нимани истаяпди? Америка Яқин Шарқда демократик, ҳуқуқий давлатларни барпо этишни истиайди ва у шундан манфаатдор. Негаки Америка учун очиқ жамиятлар ёпиқ жамиятларга қараганда ҳавсиздир. Россияга эса зулмкор диктаторлар керак. Улар шундан манфаатдор. Чунки Кремль тарбиясини олган ва ҳозиргача турли ноқонуний найранглар билан ҳокимият тепасида турган диктаторлар халқни эмас балки фақат ўзини манфаатини ўйлайдиган шахслардир. Айнан мана шундай шахслар Россияга керак. Чунки бундай шахслар ўзини манфаати учун, керак бўлса ҳоҳлаган жирканч ишларни қилишга тайёрдирлар. Уларни ким ҳимоя қилса уша томонга оғиб кетаверадилар. Аҳир буни амалда кўриб турибмизку! Демократик руҳдаги шахслар эса, халқ манфаатларидан келиб чиқиб мамлакатларида мустақил сиёсат олиб боришни истайдилар. Бундайлар эса Россияга ёқмаслиги аниқ. Буни Грузия ва Украина тепасига демократия тарафдорлари келгач кўрдик. Кремль, МДҲ га аъзо бўлиш, Россия назоратида бўлиш эканлигини тушиниб етган Саакашивилига қарши, ҳатто Грузия чегараларида уруш оловларини ёқишгача борган бўлса Ющенкога қарши Украина ва Россия орасида газ муаммоларини келтириб чиқарди.
Ҳуллас Башар Асад Сурия давлати тепасидан кетса, “Араб баҳори” бу томонларга ҳам эсиб қолиши мумкинлигини билган Россия ҳукумати буни олдини олиш учун жон-жаҳди билан курашмоқда. Лекин шуни унутмаслик керакки, дунёда Башар Асадга ўхшаган золимларни умри тугаб бормоқда. Эхтимол улар қайсидир йўллар билан вақтинчалик ҳокмиятда турарлар, лекин дунёда озодлик шамоллари эса бошлади-ки, энди, бу шамолни шаштини ҳеч қандай куч тўхтата олмайди.
Носир Зокир.