ҚИРҒИЗ ЧЕГАРАЧИЛАРИ ҲАДДИДАН ОШМОҚДА

          Бундан   икки   йил   олдин   Қирғизистонда  Ўзбек   миллатига   қарши   бўлиб  ўтган   ҳунрезликлардан   кейин,  Ўзбек   халқи   орасида  Қирғизларга   нисбатан миллатчилик   кайфияти  кучаймаслик   учун,  халқ   орасида   тарғибот-ташвиқот ишларини   олиб  бориш   мақсадида  бир   груҳ   Наманганлик   “Бирдамлик”  халқ ҳаракати    фаоллари   13- Июль    куни   вилоятнинг   Янгиқўрғон   тумунини, Қирғизистон   билан   чегарадош    бўлган    Нанай  қишлоғи   аҳолиси   билан учрашдилар.  Улар   қишлоқ   аҳолисини   турмуш   шароити   билан   танишдилар. Ҳаракатнинг    Фарғона   водийси   бўйича   корденатори  Носир   Зокир    қишлоқ   аҳлига, “Бирдамлик”   ҳаракати    тарихи   ва   бугунги   фолияти   ҳақида   гапириб   берди   ва ҳаракат   раҳбариятининг  қишлоқликларга    самимий    саломини   етказди.

 

 Меҳанизатор   Турдибой   Аъзамовни    айтишича    кейинги   пайтларда Қирғизистон    чегарачилари  ўз   юмуши   билан   чегара   ҳудудига  борган   Нанай қишлоғи  аҳолисини    ушлаб,   қамаб    қўйиб,   уларнинг   яқинларидан   пул   талаб қилмоқдалар. Ёши    йигирмалар   атрофида   бўлган  Фозилжон   Мирзаакбаровни айтишича   у  бир   неча   қишлоқлик   дўстлари   билан  Қирғизистон    чегарасига   етмай туриб,  Ўзбекистонга   қарашли бўлган   кенгликда    мол   боққани  боришган.  У   ерда бўлиб   ўтган  воқеани   Фозилжон  шундай    сўзлаб   берди.  – Молларни   қўйиб  юбориб, тўпланиб   гаплашиб   ўтирган   эдик.  Кутилмаганда  5-6    нафар   Қирғиз   чегарачилари қўлларидаги    автоматларни     ўқталиб,   бизни   қуршаб   олишди. Бизга   нисбатан  ёшроқ   болалар  қўрқиб   кетиб   йиғлай   бошладилар.   Бунга   парво   қилмаган чегарачилар   ҳаммамизни,   тушинтиришимизга    қарамасдан  чегарадаги   постга   олиб бориб    роса   калтаклашди.  Қирғиз   чегарачиларини   кўпчилиги   ичиб   олган   экан. Бир   оз    ўтгач  биздан   пул   талаб   қила   бошладилар.  Бизнинг   пулимиз   йўқ   эди. Барзанги   бир   чегарачи   бор   экан. –Яна    шу    атрофга   келсаларинг   мол-полинг билан   отиб   ташлаймиз-  деб   бизни  қўрқитиб, сўнгра   қўйиб   юборди.  Ўзимизни еримизда   ҳам   мол   боқа   олмаймизми?-  дейди  Фозилжон. 

 

Вазиятни   ўрганиб   шунга  амин   бўлдикки,  ҳар   икки   давлат   орасидаги   чегара   ҳудудларида   аҳвол   ўта   ёмон. Ҳукумат   бунга   эътибор   бермаса,  ҳатто миллий   низо   келиб   чиқиш   ҳавфи   бор.

 

“Бирдамлик”   фаоллари   ва   Нанай   қишлоғи   аҳолиси    келажакда    қишлоқда “Бирдамлик”   ҳаракатининг   бўлимини    очишга   келишиб   олишди.

 

Хабарни    Носир   Зокир   ва   матбуот   ҳизмати   раҳбари   Адҳам Отабоевлар   тайёрлашди.                      

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares