Билаги зўр бирни , билими зўр мингни йиқар!

Ўзбекистон ҳукумати амалдолари ёшларимизнинг билимли ва доно бўлишидан манфаатдор эмас! Чунки, амалдаги ҳукуматнинг мутассади ходимлари, ёшларимизнинг саводсиз бўлиши учун, бунчалик даражада ҳаракат қилишмас эдилар!!!

1.Болаларни ноқунуний равишда пахтага эксплуататсия қилишмас эди.

2. Талабалар билимига қараб эмас, пулига қараб баҳо оладиган бўлди.

3.Шартнома (контракт) тўловларининг ҳаддан зиёд оширилиши.

4.Баҳоларнинг атайин пастлаб қўйилиши (Олийгоҳ бюджетига зарар

етказмаслик учун)

Япония давлати болалар тарбияси ва боғчалардаги аҳволни яҳшилаш учун, 30 йилини сарфлади. Ўзбекистонда эса, боғчалардаги нарх ва ойлик маош ўртасидаги тафовут туфайли, боғчаларимиз ҳовуллаб қолган! Қишлоқ ҳудудларидаги барча боғчалар эса сотилди. Мактаб, коллеж ва литцейлардаги аҳвол ҳам, талаб даражасида эмас.

Эндиликда олий ўқув юртига ўқишга кирган талабаларнинг асосий

муаммоси, порахўрлик, контракт ва уй-жой масаласи.

Яқинда қабул қилинган “Талабаларнинг одоб-аҳлоқ меьёрлари” тўғрисидаги қонунга мувофиқ, (Ўқув юртидаги муаммони оммага ошкор этмаслик зарур!)

Бу муаммо порахўрлик тўғрисида бўлса ҳамми?

Талабаларнинг компютерида зарарли ахборотлар бўлмаслиги зарур экан!

Ўзбекистон мустақиликка эришиб, мустақиллик йўлини эмас балки, бюрократик йўлни танлади деб аташга тўла асосимиз бор! Мустақилликнинг илк йилларида, халқимиз озгина бўлса ҳам, эркин фикрга ва очиқ матбуотга эга эди! Лекин афсуски, қонли Андижон воқеаларидан сўнг, 4-ҳокимият цензура остида қолиб кетди. Ҳозирги кунда ёшларимиз, cиёсатга аралашишдан қўрқишади! (Бунга сабаб эса, эркин фикрли талаба ёшлар устидан назорат жорий қилинганлиги мисол бўла олади.)

Қишлоқ ҳудудида истиқомат қилаётган ёшларимиз умрининг ярмидан кўпини далада ўтказишади! Бунга 1-сабаб сифатида, шаҳар институт, университет ва коллежларидан пахта сафарбарлигига жалб қилинган талабаларнинг жой билан таьминлаш масаласида муаммо бўлганлиги сабабли, мактаблар вақтинчалик уларга берилади. Асосан юқори синфлар (одатда 7 -9 синфларга тегишли бўлган ўқув хоналари ва спорт зал ) четдан, хусусан шаҳардан келган ҳашарчиларга (олий ўқув юрти талабалари ва ўрта махсус касб-ҳунар коллеж ўқучиларига ) топширилади. Ачинарлиси, мактаб ўқувчилар ўз ҳисобларидан мактаб таьмири учун пул тўлашсада, ендигини таьмирланиб ўқувчилар кутишга таййор бўлган хоналар, пахта йиғимига келган талабаларга топширилади. 2-сабаб эса болалар энг арзон ишчи кучи ҳисобланади!

Ҳозирги кунда талабаларнинг деярли кўп қисми, асосан 5 ва 4 билан сессияни (семестр) ёпайдиганлар пора бермагунча ҳаттоки 1 та фанини қасддан равишда 3 лик қилиб қўйишади. Оддий мисол сифатида, ҳуқуқшунослик фанини 5 га ёпган талаба

конститутсиядан 3 олса!

Ҳозирги кунда олий ўқув юртида таҳсил оладиган талабалар контракт тўлови сабабли жуда кўп қийналишмоқда! Ҳукуматнинг олий ўқув юртларидаги ўқув тизимини сиртқига (очнийга) айлантиргандан сўнг, талабалар аҳволи оғирлашди.Боз устига контракт тўлов харажатларининг ошиши, талаба ва ота-оналар учун анча қийинчиликлар туғдирмоқда!

Талабалар баҳоси атайин пастлатиб қўйилмоқда.Бунга асосий сабаб сифатида эса, ўқув юрти буджетига зарар етазмаслик экан! Ҳозирги кунда талабалардан бири (ўз номи сир қолишини хоҳлади) иқтисодий қийинчилик сабабли ҳаттоки раққосалик (аниқ факт) билан шуғулланишга мажбур бўлаётганини айтиб ўтди. Лекин баьзи қиздар танасини сотиш орқали ҳам пул топмоқда! Бундай қийинчилик даврида қизлар, осон пул топиш йўлини топган кўринади! Мен қуйида келтирилган Юсуф Жуманинг мақоласига қисман (қисман қўшилишимга сабаб эса, баьзи қизлар иқтисодий аҳволи мажбур этганлиги сабабли бу йўлга кирмоқда) қўшилиб, уни сиз мухлисларга ҳавола этаман. Қизларимизнинг бундай ҳолатга тушишига нафақат, мутассади орган вакиллари балким, ота-оналар ҳам сабабчидирлар!

http://www.harakat.net/el_news.php?id=11773 (мана шу линк остида берилган)

Қуйида эса матннинг қисқартирилган шакли тақдим этилмоқда!

“Қоракўл Туман Тиббиёт Колледжида ўқиётган уч қиз ўзини осди.

Нега?!

Қоракўл Тиббиёт колледжидаги ўқувчи қизларда спираллар борлиги

аниқланди, лекин жиноят иши ёпилди

.

Нега?!

Қоракўл туман ҳокими Нумон Матлубов, Туман ИИБ бошлиғи Усмон Ҳалимов,

Туман прокурори Чариф Мақсудовлар базму жамшид уюштиришади. Зиёфат

охирида зиёфатхонага колледжда ўқиётган қизлар олиб келинади. Бу

қизларни Сизларни Бухоро шаҳрида ўтаётган “Баркамол авлод танловига

борасизлар, ” деб алдаб олиб келинади. Қизлар зўрланадилар. Сўнгра

қўрқитиладилар.

– Агар жим юрсангизлар, Сизларга ёрдам қиламиз, ўқитамиз, ўзимиз тўй

қилиб, турмушга берамиз, – деб ваъда беради туман ИИБ бошлиғи Усмон

Ҳалимов.

Миллатчи тожик амалдорлар зўравонлигига тоқат қилолмаган колледжнинг

уч ўқувчи қизи ўзларини осиб ўлдирадилар. Қолганлари спирал қўйдириб

тақдирга тан берадилар.

Нопок йўллар билан қурилган Каримов колледжларида нопок ишлар

давом этмоқда. Марҳамат, бутун республика колледжларини текшириб

кўринг ишонмаганлар!”

09 July 2012

07:41 – Юсуф Жума

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда таьлим системаси ислоҳотларга муҳтож!

Баьзи малумотларга қараганда, бу йили давлат гранти асосида қабул қилинаётган талабалар сони, ўтган йилга нисбатан 50% га қисқартирилган.

Талабаларнинг олаётган стипендиялари: ЎРТА ҲИСОБДА

3 баҳоликлар-110.000 (Бир юз ўн минг сўм)

4 баҳоликлар-165.000 (Бир юз олтмиш беш минг сўм )

5 баҳоликлар-220.000 (Икки юз йигирма минг сўм)

1 та фандан баҳо олиш учун сарфланадиган харажатлар эса қуйидагича:

– 10.000 (ўн минг сўмдан) дан 50.000 (еллик минг сўмгача), ёки 1 пачка оқ қоғоз (снегуречка)

Муслимбек Ҳамроев

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares