
Менга етиб келган хабарларга қараганда А. Пўлатов Самарқандлик имон эътиқотда беназир бўлган мухолифат вакили Ғолиқназар Ғаниевни уй телефонига қўнғироқ қилган. Уйда Ҳолиқназар ака бўлмаганлиги боис телефон трубкасини у кишини турмуш ўртоқлари кўтарган. А. Пўлатов дарров дўқ пўписага ўтиб, бир неча қамалиб ётган мухолифатчиларни номини келтириб, агар ўз йўлига тушиб олмаса Ҳолиқназар ака ҳам қамалишини айтиб аёлни қўрқитган. Тасаввур қилинг, яқиндагина жигарбандидан жўдо бўлган онанинг кўнглини кўтариш ўрнига уни йўқ гаплар билан қўрқитиш ҳатто маҳлуқни ҳам қўлидан келмайдику. Унинг биринчи нишони мен бўлгадим, мен уни хатто Америкада туриб қаматиб қўйиш билан дўқ пўписаларига ҳам парво қилмадим.
Абдураҳимни мен ҳақимда ўзини сайтида ёзган бўхтонидан кейин дунёни турли мамлакатлари ва Ўзбекистон ичкарисидаги дўстларим менга қўнғироқ қилдилар. Уларнинг баъзилари унинг бу иғвосига жавоб қайтаришимни, бъзилари эса Пўлатов аллақачон сиёсий мурдага айланиб бўланлигини шунинг учун унинг иғволарини ҳеч ким жиддий қабул қилмаслигини айтиб, унга жавоб берсам обрўйимга путур етишини айтишди. Ўзим ҳам унга жавоб бермоқчи эмасдим. Аҳир ўз фикрига қўшилмаганларни сотқинга чиқарадиган кимса билан тенг келиш ўзини қадр- қимматини пастга уриш билан баробар-ку. Шундай экан, мен фақат баъзи мулоҳазаларни билдириб қўйиш билан чекланаман. Бу фикрларимни унинг тўҳматига жавоб тариқасида қобул қилмаслигингизни илтимос қиламан.
Мен “Бирдамлик” ка ўтиб кетганимдан кейин водийдаги аксарият бирликчилар бизнинг сафларимизга қўшилдилар. Чунки Пўлатов Солой ака билан олишавериб кўпчилик бирликчиларни медасига тегиб бўлган эди. Ҳатто одамлар 53/54 рақамини кўрса кўнгли айнийдиган бўлиб қолди.
Пўлатов салкам 30 миллион халқни муаммолари бир томонда қолиб, фақат М.Солиҳни иғво қилиш билан шуғилланаётган бир пайтда Баҳодир Чориев ўзининг ҳалол меҳнат қилиб топган пулидан мамлакат ичкарисидаги мухолифатчиларга моддий томондан кўмаклашаяпди. Биз ҳозирги шундай қийинчилик даврига қарамай ташкилотимизнинг инфротузилмасини мустаҳкамлаш билан машғул бўлмоқдамиз. Иложини топиб, йиғилишлар қилаяпмиз. Ҳозирда водийни кўплаб туманларида бўлимларимиз ишлаб турибди. 30 фоиздан ортиқ бўлимларимиз уша Пўлатов сотқин деб атаётган Б.Чориев томонидан компютер ва бошқа замонавий техникалар билан таъминланган. Аҳир Пўлатов “Бирлик”да шу ишларни қилгани йўқ-ку! Мен бўлса бошимни кундага қўйиб, водий бўйича ташкилотимизга раҳбарлик қилмоқдаман. Кечалари уйқудан воз кечиб мақолалар ёзаяпман. Шу қилаётган ишларим учун қандай тазйиқларга учраётганимни бола-чақам, ҳатто ҳаракатимиз раҳбариятига ҳам билдираётганим йўқ. Шу ҳаромдан пул топишми? Шу сотқинликми? Мен буни Ўзбекистон шароитида мумкин бўлган ҳол деб биламан.
Ташқарида фолият олиб бораётган баъзи мухолифатчилар, мухолифатни парчалаб, бир- бирини иғво қилиб ётган бир даврда, Б. Чориев “Бирдамлик”ка алоқаси бўлмаган бирликчи, эркчи биродарларимизни ҳам бошига оғир кунлар тушса, бизлар орқали уларни ҳолидан хабар олаяпди, моддий томондан кўмаклашаяпди. Шу сотқинликми? “Эрк” ва “Бирдамлик” фаолларига душман кўзи билан қарайдиган Пўлатов шу ишларни қилган бўлармиди?
Халқимизда –Ит ҳурар, карвон ўтар- деган нақл бор. Пўлатов фикрича ҳатто, менга кўп таълим берган устозларим, Дадахон Ҳасанов, Ботир Норбоевлар ҳам сотқин эмиш. Аҳир уларнинг номлари биргина Ўзбекистон эмас, балки Туркий халқлар тарихидан мустаҳкам ўрин эгаллаганини ҳамма билади-ку! Ҳуллас кейинги воқеаларни кузатиб бир фикрга келдим. Худо кўрсатмасин агар Каримов ўрнига Пўлатов ҳокимият тепасига келиб қолса борми, бу кўрган кунларимиз ҳам бир тийинга айланиши турган гаплигига ишонч ҳосил қилдим.
Юқоридаги фикрларимни ўқиб, – Булар ўзларини -ўзлари мақтаяпди – деган ҳаёлга борманг. Мен бор гапларни ёздим. 5 нафар фарзанд, 9 нафар набирали инсон сифатида ёлғон гапиргани Оллоҳдан қўрқаман. Баҳодир эса менинг мақтовларимга мухтож эмас. Фақат Баҳодирнинг қилаётган ишлари Абдураҳимга ухшаганларга ўрнак бўлсун учун юқоридаги фикрларни ёздим.
Яна бир гапни айтмасам бўлмас. Пўлатов “Озодлик” радиосини ҳеч ким эшитмайди дебди. Ишонинг, мен яшаётган, 72 хонадон истиқомад қиладиган кўп қаватли уйда, 6та хонадон “Озодлик” ни эшитади. Вашингтонда учрашганимзда у – “Озодлик”дагиларни ҳаммаси СНБ ни одами- деган эди. Роса талашиб тортишганман. Радиода айрим камчилликлар бордир. Лекин шундай шароитда ишлаётган, мен шаҳсан билган ҳамкасбларимни сотқинга чиқариш фақат Абдураҳимни қўлидан келади ҳолос.
Мақолам оҳирида ҳаммаларингизга мурожаат қилмоқчиман! Қайсингизнидир Пўлатов иғво қилиб мақола ёзса илтимос, ўзингизни у билан тенг қилиб, жавоб ёзманг. Аҳир сиёсий мурда билан тенг келиб бўладими!
Носир Зокир.



