АСОСИЙ ИШЧИ КУЧИ

 

Хоразм воҳаси қишлоқларида болалар асосий ишчи кучи ҳисобланади. Айниқса, шоли ниҳолини ўтқазиш мавсумида болаларга қийин бўлади. Шоли ниҳоли вақтида ўтқазилмаса, шоли пишиб етилмай, совуқ кунларга қолиб нобуд бўлади.  Шу боисдан шошилган ота-оналар фарзандларини аямай ишлатишади.

 

Қорни осилиб қолган ота ёки туғавериб чарчаган она шоли ниҳоллашни эплолмайди. Ёш қизалоқ ва болакайлар эса бу ишни яхши бажаришади. Бутун мавсум давомида улар сувдан чиқишмайди. Ярим белларигача сувга, лойга ботиб, шоли ниҳолларини ўтқазишади. Бунинг натижасида болаларнинг баданларини яра-чақалар босиб кетади.

 

Қаттиқ толиқишдан, қуёшнинг зарарли нурлари таъсиридан, пала-партиш овқатланиш оқибатидан турли ички касалликлар билан оғришади. Балоғатга етганларида бир неча сурункали касалликларни орттириб олган бўлишади.

 

Дилроз ҚУЛМУҲАММАД

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares