Жиноий ишлар бўйича
М.Улуғбек тумани суди раисига
Фуқаролар: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани,
Чилонзор, 23-мавзе, 16-уй,
39 – хонадонда яшовчи
Эшонқулова Малоҳат,
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани,
Чилонзор-20 “а”- мавзе, 2-уй,
49-хонадонда яшовчи
Абдураҳмонова Саноат ва
Жиззах вилояти, Пахтакор туманида
Истиқомат қилувчи
Уралов Сардорлар томонидан
ЖИБ М.Улуғбек тумани судининг
12.07.12 қарорига оид
Ш И К О Я Т А Р И З А С И
Юқорида зикр этилган қарорга кўра бизни Ўзбекистон Республикаси МЖтК.нинг 201- моддаси, 1- қисми доирасида кўзда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топиб, бизга энг кам иш ҳақининг 80 баробари миқдорида жарима белгиланди. Ушбу қарор қуйидагиларга кўра ўроқдек тўғри бўлганлиги учун бекор қилиниши лозимдир:
- Суриштирув даврида ушбу давлат органининг масъул ходими томонидан бизга иш материаллари танишиш учун тақдим қилинмади.Шу боис ҳам бизни айнан нима сабабдан айбли деб топилганини ҳамон англаб етолганимиз йўқ;
- Суриштирув даврида биз томонимиздан талаб этилган тажрибали адвокат Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг раиси Равшан Аҳмедовни иштироки таъминлангани йўқ. Бизнинг ҳуқуқ ва бурчларимиз тушунтирилмади.
- Чунончи биз суд жараёнида ҳам Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг раиси Равшан Аҳмедовни ўз манфаатимизни ҳимоя қилишга жалб этилишини суддан ёзма равишда сўраган бўлишимизга қарамасдан, суд асоссиз равишда бизнинг қонуний талабимизни асоссиз равишда рад этди ва бизнинг ҳимоямиз учун суд томнидан Тошкент шаҳар адвокатлар палатасининг адвокати У.Рўзиев жалб этилди. Адвокат У Рўзиев , табиийки, суд жараёнида ўз вазифасини ҳалол бажармади. Бунинг оқибатида бизнинг Ўзбекистон Республикаси Конститутциясида белгилаб берилган ҳимоя ҳуқуқимиз таъминлангани йўқ. Юқоридагиларга кўра
СЎРАЙМИЗ:
Ушбу маъммурий ишни бизни ҳимоя ҳуқуқимизни таъминлаган ҳолда адвокат, Ўзбекистон Республикаси адвокатлар палатасининг раиси Равшан Аҳмедов иштирокида қайта кўриб чиқиб туман судининг ўроқдек тўғри, шамширдек ўткир қарорини бекор қилишингизни талаб қиламиз.
Эшонқулова Малоҳат
Абдураҳмонова Саноат
Уролов Сардор
18.06.2012 йил.





