24- июнь куни “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати Наманган вилояти бўлими фаолларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ҳаракатнинг вилоят бўлимига матбуот котиби сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Масала юзасидан “Бирдамлик” ҳаракатининг Фарғона водийси бўйича кординатори ва Наманган вилояти бўлими раиси Носир Зокир сўз олиб, бугунги кунда водий бўйича ҳаракат фаолиятини янада жонлантириш учун матбуот котиби зарур эканлигини таъкидларкан, бу лавозимга Адҳамжон Отабоев номзодини таклиф қилди:
– А. Отабоевнинг қайта қуриш йиллари Ўзбекистон газетадларида кўплаб долзарб мавзудаги мақолалари чоп этилган ва бу минглаб ўқувчиларда қизиқиш уйғотган. У аввал “Бирлик” сафида, сўнгра, “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракатининг Тўрақўрғон бўлимига раиси сифатида зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажариб келди, – деди Н. Зокир.
6 нафардан иборат йиғилишда А. Отабоев ҳаракатнинг вилоят бўлими матбуот котиби этиб сайланди. Йиғилиш иштирокчилари водийнинг бошқа вилоятлардаги фаоллар билан келишган ҳолда, Отабоевни келажакда водийнинг бошқа вилоятларидаги биродарларга ҳам ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлаб ўтишди.
“Бирдамлик” ҳаракати Фарғона водийси бўйича матбуот маркази.




