ВИЗА КЕРАК… МУ…?

Саноат АБДУРАҲМОНОВА

          Пойтахт вилояти республикамизнинг энг катта маъмурий бирликларидан ҳисобланади. Аҳолиси ҳам уч миллонга яқин. Шундай бўлса-да, катта бир вилоят учун биргина Тошкент вилояти, Қибрай тумани Ёнғоқзор манзилида жойлашган Тошкент влиояти Ҳорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси (ОВИР) хизмат кўрсатади, холос. Худди шундай аҳолига эга Тошкент шаҳрида эса бу идоранинг ҳар бир туманда ўз бўлимлари мавжуд.

          ХЧК ва ФРБ (ОВИР)да ҳар куни иш қизғин. Лак-лак одамларни кўриб, “Нима бало, бутун Ўзбекитсон аҳолиси Ватанни ташлаб кетаяптими?” деб бошингиз гангиб қолиши ҳеч гап эмас. Келиб кетувчиларнинг адоғи чексизлигига, ҳужжат топширувчиларнинг сони бисёр бўлишига қарамай, хизмат кўрсатувчиларнинг бор-йўғи учта ойнаси ва ходими халқ хизматига қамишдан бел боғлаб, мунтазир. ОВИР ходимларининг саховатпешалиги туайли фуқаролар бир-бирларининг устига миниб бўлса-да, ҳужжатларини топширишга муштоқ. Халқ хизматчилари бу ҳолдан ҳузур қилишади чамаси,  кўз олдида содир бўлаётган талотўпни  тартибга солиш учун  ҳужжатларни қабул қилувчи ходамлар сонини ошириб, вазиятни ўнглашга ҳаракат ҳам қилишмайди. Ким кимнидир сўккан, бирови бошқасининг оёғини эзган, кимлардир бир-бирлари билан адоватлашган – ҳар кунги сценарий ана шундай кўринишдан  иборат. Устига устак, фуқаролик паспортига ҳорижга чиқиш рухсотномасини акс эттирувчи “муҳир” улгурни,  белгиланганидек, 15 кунда эмас, балки 25 кун муддатда “уришади”. Шунча ур-йиқитлару, бисёр оворагарчиликлардан кейин ҳам  визани олсангиз, омадингиз, ололмасангиз, шу ҳам йўқ….

         Демоқчи бўлганимиз, инсонларни шунча жойдан овора қилмай жойларда “ОВИР” улгурнинг  бўлимларини очиб халқнинг оғирини енгил қилиш шунчалик қийинмикин-а?

 

Саноат  АБДУРАҲМОНОВА

“Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати Тошкент вилоят бўлими фаоли

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares