Ойлик маошимни пластик карточкага тушириб беришади. Пластик карточканинг ўзига хос қулайликлари борлигини ҳамма билади. Бугунги кунда тўловларни пластик карточка орқали амалга ошириш мумкин бўлган савдо шаҳобчалари кўпайиб қолди.
Бироқ айрим садо объектлари, чекка қишлоқлардаги “пайнет”лар, дўкончалар, автобус-у таксиларда ёки бозорда ўзлари етиштирган маҳсулотларни сотаётган деҳқонларда терминал йўқ. Шу боисдан кўпчилик пластик карточканинг афзалликлари тўғрисида эмас, у билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапиради.
Кутилмаганда менга нақд пул жуда зарур бўлиб қолди. Бир дўкондан ўн фоиз устама тўлаб олишга мажбур бўлдим. Яъни дўкондор пластигимдаги маблағдан 110000 сўм қирқиб, менга 100000 сўм пул берди. Олган пулимни санаётганимда, нақд пул излаб юрганлар анчагина эканлигини кўрдим. Уларнинг кўпчилигини дўкондор пули тугаганлагини айтиб, қуруқ қайтарди. Ана шунда, барча жорий солиқлар чегириб қолиниб, пластик карточкамга туширилган маошимдан яна қўшимча ўн фоиз олиб қолишганига қарамай, нақд пул топилганидан хурсанд бўлиб кетдим.
Дилроз ҚУЛМУҲАММАД.



