СИЁСИЙ ЛАТИФАЛАР

            Олийгохнинг   икки   муаллими   имтиҳонлардан   кейин ўзаро сухбатлашишаяпди:

          – Ишонасизми, бугун   бир   абутурент   имтихонга   кирди. Шунақа билими   пастки,  асти  қўяверасиз. Тўртта   савол бердим. Биттасиниям   билмади. Лекин   унга   аъло   баҳо   қўйдим. Пракурорни   ўғли   эка.

         – Мен   бугун   жуда  ақлли   абутурентдан   имтиҳон   олдим. Ҳамма саволларга    аниқ   жавоб   берди. Хатто биз   ўқитувчилар билмайдиган   нарсаларни   ҳам   билар   экан. Аммо   унга қониқарсиз   баҳо  қўйдим. Муҳолифатчини   ўғли   экан.

 

                              *          *          *   

 

             Уч   абитуриент  имтиҳон  топшираяпди. Бирининг   отаси ҳоким. Иккинчисини  отаси   бадавлат.  Учинчисини   отаси   ўта бадавлат.
              Биринчи  абитуриентдан   сўрашди:

             – Қайси   мамлакат  устига  илк  бор   атом  бомбаси ёғдирилган?

             – Японияга.

             – Тўғри,  баҳойингиз  беш!

             Иккинчи  абитуриентдан   сўрашди:

             – Илк  бор   қайси   мамлакат  устига  атом  бомбаси   ташланган?

            – Японияга.

            – Тўғри. Нечанчи   йили?

            – 1945- йили.

            – Офарин. Баҳойингиз   беш.

            Учинчи абитуриентдан сўрашди: –

             – Қайси   мамлакат  устига атом   бомаси ташланган?                                                      

             – Японияга.

             – Нечанчи   йили?

             – 1945-  йили. қайси   шаҳарга   ташланган?

             – Хиросимага.  

             – Нечта  одам   ҳалок   бўлган? Икки  юз   тўқсон   тўрт минг киши.

                 – Яхши. Ўлганларнинг  исм  шарифларини   айтинг.

                           *            *           *

 

                 Университет  ректори  дўсти  билан  суҳбатлашиб ўтирса, дўсти  деди:

                 – Биласанми,  ўғлим   ҳеч   фанларга  қизиқмайди. Ундан тузукроқ олим   чиқса   деб  орзу қилган   эдим. Билмагандан кейин ўқишга   кира   олмаса   керак.

                  Шунда   ректор   деди:

                  – Бир  ўн   минг   доллорга   баҳслашамизми?   Ўғлинг ўқишга  киради.

           

                          *            *           *

 

                   Олийголҳнинг   имтихон   бўлиши   керак   бўлган эшигидаги   ёзув: «Имтиҳон   бўлмайди,  ҳамма   билетлар   сотиб  бўлинган»

                         *            *           *

 

                     Икки  аёл   суҳбатидан:

                     – Синфдошимиз  Эшмат  эсингдами?

                    – Анави   қўрқоқ, патҳалим,  тасқарими?

                    – Ҳа. У   яқинда   ҳоким  бўлибди.

                    – Ҳа   энди  эсимга  тушди,  баланд   бўйли, чиройли   йигит-да!

                         *            *           *

 

                   Океанда    сузиб   келган    шиша  идиши  ичидан   хат топилди. Унда   қуйидаги сўзлар  ёзилган   эди: “Кимсасиз оролдаман. Бу   ерда   тирикчилик   учун ҳамма   нарса  бор. Фақат бу ерда   милиция   йўқ,   солиқ   қўмитаси   йўқ,  прократура    йўқ, суд   йўқ,  маҳаллаком йўқ,   посбон    йўқ. Ҳақиқий    тинчлик    деб манашуни   айтадилар. Ҳамманг  аламдан ёрилиб  ўл,  гўллар.

                       

                              *            *           *

 

                Узоқ   йиллар   ҳокимиятда   қоровул   бўлиб ишлаган кишини   нафақага   кузатишмоқда:

               Ҳоким:

               – Отахон,   мазза  қилиб  қарилик  гаштини   суринг. Сиз менинг ўз   отамдек   бўлиб қолган   эдингиз.

               Қоровул:

              –  Ҳа,  сен   ҳам   менинг  бебош, муттаҳам,   ўз   билганидан қолмайдиган, бировни бир   тийинга   олмайдиган      ўғлимдек бўлиб  қолган   эдинг.

 

                               *            *           *

 

              Бир  одам   сувда  оқиб  кетаётиб  ёрдам  сўраб бақирди. Қирғоқда   уни   кўрган   одам  сўрабди:

–         Кимсан?

–         Ҳокимман.

–           Қутқарсам  мени   ўринбосар   қилиб оласизми? Камбағаллик  жонимдан  ўтиб  кетди.

–           Майли-ю,   лекин,  бунинг учун   мендан юқорироқда   турган   одам  оқиши   керак.

 

                         *            *           *

 

             Ҳокимнинг   олдига  иқтисодиёт  олийгоҳини  янги битириб ишга   келган   ходим кириб   келиб   деди:

              – Гулмат  Қулматович,  мен  халқимизни  қандай   қилиб бойиб  кетиш йўллари  тўғрисида янги  дастур   ишлаб   чиқдим.

              – Дастурингни  ёнига  ишдан   бўшаш   учун   аризани   ҳам қўшиб олиб  кел. Ахмоқ.

 

                            Носир ЗОКИР

             “Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати Наманган ва Фарғона вилоятлари бўйича координатор

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares