Россия ва Қозоғистондаги ўзбекистонлик ишчи мигрантларнинг сони бир неча миллионни ташкил қилиши ҳаммага маълум. Одам савдоси билан шуҳулланувчи кимсалар домига тушиб қолган айримларини ҳисобга олмаганда, уларнинг ҳаммаси ўша ерларда ўзига яраша иш топиб, уйларига ҳар ойда 200 доллардан 600-1000 долларгача пул жўнатишяпти.
Агар ҳар бири ўртча 500 доллар юборяпти деб ҳисоблаб, буни жўнатувчилар сонига кўпайтирсак, мамлакатимизга четдан қанча пул маблағи келиб тушаётганини тасаввур қилиш қийин эмас. Долларни сўмга чоҳиштирсак, ҳар йили юртимизга хориждан оқиб келаётган пул миқдори камида бир неча триллионни ҳосил қилиши маълум бўлади.
Алоиҳида хонадон учун четдан пул келиши аҳамиятга эга. Бироқ, мутахассисларнинг таъкидлашларича, бу мамлакат иқтисоди учун зарар. Уларнинг фикрига қўшилмасликнинг иложи йўқ. Бунинг учун биргина ишлаб чиқариш асосига эга бўлмаган пул маблағларининг кўпайиши миллий валютамизнинг янада қадрсизланишига олиб келишини эслашнинг ўзи кифоя.
Дилроз ҚУЛМУҲАММАД.




