Ҳадису Шарифнинг юқорида зикр этилган ибораларига амал қилган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, хусусан, АҚШ элчихонасида жойлашган Ўзбекистондаги таълим бўйича маслаҳат маркази ўзбекистон ёшларининг ўқиб-урганиши, олий даражада таҳсил олиши учун қулай имкониятлар, шарт-шароитлар яратиш йўлида изланишда.
Шу йилнинг 19 май куни Ташкент Халқаро Мактабида АҚШ элчихонасининг ташаббуси билан Халқаро Таълим Ҳафталиги доирасида ўтказилган таълим ярмаркаси ана шундай эзгу мақсад йўлидаги уринишларнинг бир кўриниши бўлди.
Бу кун Тошкентдаги Халқаро Мактаб Ўзбекистонлик ёшлар, талабалар, ўқувчи-ю ота-оналар билан гавжум бўлди. Халқаро Таълим Ҳафталиги доирасида ўтказилган мазкур тадбирни АҚШнинг Ўзбекитсондаги элчиси Жорж Крол кириш сўзи билан очди. Шунингдек, тадбирдан ўрин олган лототерия ўйини иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Таълим ярмаркасида омади чопган ёшларга АҚШ элчихонасининг лотореяли совринларини қўлга киритиш насиб этди.
Кези келганда шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, АҚШ элчихонасида жойлашган Ўзбекистондаги Таълим бўйича маслаҳат маркази (ТММ) Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШда олий таълим олиш имкониятлари борасида батафсил маълумот бериш билан шуғулланади. ТММ АҚШ давлат департаменти Таълим ва маданият масалалари бюроси қўллаб-қувватлайдиган, 400 дан ортиқ маслаҳат марказларини бирлаштирган EducationUSA (www.educationusa.state.gov) глобал тармоғининг таркибий қисми ҳисобланади.
EducationUSA марказлари АҚШда таълим олиш имкониятлари бўйича аниқ, кенг қамровли янги маълумотларни таъқдим этиш, шу билан бирга малакали шахсларга ўша имкониятлардан самарали фойдаланиш учун йўл-йўриқ кўрсатиш орқали Қўшма Штатлардаги Олий таълимни бутун дунё бўйлаб фаол тарғиб қилади.
Ўзбекистонлик ёшлар Тошкентдаги Хлқаро Таълим Мактабининг кўркам боғида бўлиб ўтаётган Халқаро таълим ҳафталиги доирасида ўтказилган тадбирда нафақат Америка Қўшма Штатларининг, балки Буюк Британия, Франция, Германия, Бангладеш, Болгария каби қатор давлатларнинг нуфузли олий ўқув юрти даргоҳлари тўғрисида маълумот олиш, турли тест синовларига тайёрлов матреаллари, қўлланмалар, таълим олиш учун молиявий ёрдам топиш ҳақида ресурслар, ариза топшириш ва масофавий таълим бўйича йўл-йўриқлар билан танишиш масалалари бўйича зарурий маслаҳатларни қўлга киритиш имкониятига эга бўлдилар.
“Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати Ўзбекистон бўлими матбуот маркази.
Америка Қўшма штатларида Сизни 19 май соат 14:00да Тошкент Халқаро Мактабида (Сарикўл кўчаси, 38) бўлиб ўтадиган Халқаро Таълим Ҳафталиги доирасида ўтказилаётган таълим ярмаркасига таклиф этамиз.
Ушбу тадбирда иштирок этиб, чет элда таълим олиш бўйича керакли барча маълумотларни олишингиз мумкин.
Тадбирда иштирок этишни хоҳлаган журналистлар учун транспорт хизмати ташкил этилади.
Транспорт соат 13:45 да Тошкент куранти олдидан жўнаб кетади ва 15:45 да шу ерга қайтиб келади.
Иштирок этишни истаган журналистлардан 18 май соат 12.00 га қадар (+998 71) 140 2440 телефон рақамига қўнғироқ қилиш ёки TashkentPressCenter@state.gov электрон адресига хабар йўллашни илтимос қиламиз.
Эҳтиром ила,
АҚШ Элчихонаси матбуот бўлими



