Буюк боболаримиздан бисёр доно иборалар етиб келган. Ҳаттоки, ҳозирги замонда ҳам улар ўз аҳамиятини йўқотмаган. Ботир Норбой ва Сейитбой Байдуллаевларнинг “Ўзбек ва Қозоқ хонликлари ҳақида” сарлавҳали мақоласини ўқиганда бир ибора эсимга келди: “Чўмчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин”. Муаллифлар тарих фанидан узоқ бўлганликлари учун мақоланинг мазмуни саводсиз, келтирилган ғоялар нодон, далилсиз, ғализ, шу каби қатор камчиликларга эга.
Мазкур мақола сарлавҳасининг ўзи мутахассисларни ҳаяжонга солиб қўяди. Қозоқларда хонликлар (яъни давлатлар) бўлмаган ва бўлишига ҳам ҳеч қанақа сиёсий, иқтисодий, ижтимоий шартлар йўқ эди. ХVII асрда вужудга келган жузлар каттажуз, ўрта жуз, кичик жуз) кўчман қавмлардан иборат эди. Аниқ ҳудудсиз, заминсиз, қонунсиз, тартибсиз, ягона ихтиётсиз. Хонлари бўлган, лекин бу “хонларни” ҳукмдорлиги ўз чодиридан ташқари тарқалмаган. Ҳар бир қавмни, уруғини ўзларини келишган кўчиб юрган заминлари мавжуд эди. Уларни на урушга, на оломонга, на умумий жамоа ишларга, на қурултойларга жалб этишга асос йўқ эди. Буни дашт демократияси деганлар.
Қозоқ тарихини тахмин мазмунида тахлит этиш мумкин эмас, чунки буларни ёзма тарихи бўлмаган. На алифбо, на қоғоз, на сиёҳ бўлмаган. Тарих воқеаларни тўйларда ашуласи ва жарчилар айтиб юрган. Афсона ва эртаклар. Хат-саводли қозоқлар Омскда рус тилида рус ҳарбий мактабда ўқиган, Алаш-орда вакиллари Оренбургда, Чокан Валихонов каби шахслар Омскда таълим олишган. Қозоқ тарихи жарчи ва ашулачилар томонидан тўқилган ва ижро топган. Улар нимани ҳоҳлашса, айтаверишган. Уларнинг айтувларида хонлар, ботирлар, афсонавий қахрамонлар, буюк саркардалар, саркорлар бутун дунёни забт этган. Замонавий қозоқ тарихчилари, асосан, уларнинг ижодидан фойдаланиб юришибди. Қозоқ тарихчиларнинг асосий манбалари ашулалар бўлган.
Бир мисол, далил сифатида: ҳар бир давлат ўзидан кейин из қолдиради. Асосан, қурилган иншоатларда, суғориш иншоатлари – тўғонлар, эҳромлар, мақбаралар, шаҳарлар, қалъалар қолади давлатдан. Қозоқлар кўчиб юрган далаларида ягона кўзга кўринадиган иншоат бор – Туркистондаги Ҳожа Аҳмад Яссавий мақбараси. У ҳам Амир Темурнинг буйруғи билан бунёд этилган. Бошқа моддий-маданий иншоатлар ҳалигача топилмаган. Аттанг! Бунинг сабабини Ботирхон билан Сейитбойхонлар ўйлаб кўришсин. Шимолий Муоварауннаҳрда Сайрам, Талас, Авлиёота каби шаҳарлар IV-VIII асрларда буюк Турк ҳоқонати ва Қорахонийлар даврида (X –аср) бунёд этилган. Қозоқларнинг буларга ҳеч қандай даҳли йўқ.
Муаллифлар жиддий муаммога қўл урдилар, лекин қўйган марраларига етиша олмадилар. Бундай жиддий масалалани тадқиқ қилиш учун кўплаб манбаларни, адабиётларни урганиб чиқиш лозим. Ва, албатта, аниқ илмий мактабга эга бўлиш керак. На уни, на буни мақолада топиб бўлмайди. Шу туфайли мақолада бир қатор ноаниқ хулосалар учрайди. Муаллифлар ёзади: “Тарихчи олим Рашид ад-диннинг гувоҳлий беришича, бу ҳудудда яшаган ( Туркистонда – Г. Ҳ.) туркий халқлар ўзининг сони билан бошқа халқлардан устунлик қилган. Ва кейинроқ мўнғўл номини ҳам олган. Бинобарин, булар ҳақиқий мўғил эмас, туркийлашган мўғиллар бўлган.” Муаллифларнинг бу дунбул гапларига ишонсак, Амир Темурни “туркийлашган мўғил” деб ҳисоблашамиз керак. Худди шундай йўлда Улуғбек билан Бобур ҳам кетиши керак. Бу бўхтон гаплар Рашид ад-динга тааллуқли эмас. Қай манбадан бу ғоя қабул қилинган, тушуниш қийин.
Яна бир қўпол хато: Муаллифлар ёзишади: “Туркиcтон худудидаги қишлоқларнинг бирида ўзбек деб аталган, иккинчисида қозоқ деб аталган, учинчисида уйғур ё тожик деб аталган миллатлар яшайверишган”. Туркиcтон байналминалга ўхшаб кетади. Яна бир такрор қайд этиш керак – қозоқлар ҳеч қачон Октябрь қўзғолонига қадар қишлоқ, шаҳарларда яшашмаган, уларнинг турар жойи чўл, чодир ва айман эди. Шаҳар, қишлоқларда на қозоқ, на қирғиз, на туркман яшамаган. Улар учун шаҳар ва қишлоқ қамоқхонадек кўринарди. Барча йирик шаҳарларни ўзбек аҳолиси қурган. Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Наманган, Урганч ва шу каби бошқа шаҳарларни мазаллий ўтроқ аҳолиси бунёд этган.
Мақолада ибтидоий фан белгилари йўқ. Фойдаланилган адабиётларни кўрсатганда қаерда нашр этилганлиги ва санаси аниқ келтирилиши даркор. Бу қоидалар мақолада ўрин топмаган. Шу сабаб ўқувчида мақола мазмуни ва ғоялари нисбатан ишонч йўқолади. Ва муаллифларнинг малакасига шубҳа уйғотади. Масалан, мақолада Л. Гумилевнинг “Мўғиллар ва меркитлар XII-асрда” деган асари мавжуд. Мен Л. Гумилевнинг барча асарлари билан танишганман. Лекин шу асар тўғрисида ҳозиргача хабарим йўқ эди. Бундай белгиларсиз тарихга оид асарлар бозор бахшийларининг эртаклари қаторига киради – ҳоҳласангиз ишонинг, ҳоҳламасангиз ишонманг. Гап шунда.
Мақоладаги бир гап алоҳида эътиборга сазовор. Муаллифлар сўзи: “Кейинроқ ( 1428 дан кейин – Г.Х.) Ўзбекхон уруғидан бўлган Абулхайрхон Ўзбек деб аталган хонликка асос солган ва 40 йил хонлик қлиган. Шу орада Ўзбек хонлиги жунғорлар билан урушган ва енгилган. Абдулхайирхон бу енгилишларга лашкарбошлар Керей ва Жонибек айбдор деб, уларни жазолашга оғзаки фармон берганини эшитган Жонибек ва Керей аскарлари ва оилаларини олиб, Чу водийсига қочиб кетган ва Қозоқ хонлигини қуришган”.
Мақоланинг асосий иллати шу гапда ўз ифодасини топган. Бошидан охирига қадар уйдирма маълумотлардан иборат. Абдулхайр хонни (1412 – 1468 йиллар) Ўзбек хонга (Олтин Ўртда хони -1312-1340 йиллар) уруғчилиги йўқ эди. Ўзбек хонлиги деган хонлик ( давлат) тарихда бўлмаган. Қолмақлар (ойрат, чжунгар) босиб кирган санаси ва Кок-Кесенда бўлган жанг 1454 йил эди. Кирай ва Жонибек Абулхайр хонни тарк этган йил 1432 йил, Абулхайрни мағлубияти буларнинг кетишига алоқаси йўқ. Ҳайдар Рашид буларнинг тарк этиши сабабини батафсил таърифлаб берган. 1428 йил 16 ёшга кирган Абулхайр Шайбанилар тўплами қурилтойида ( Чига Тўра, ҳозирги Тюмен) юрт боши деб сайланганида, жануб кетиш ва ўтроқ ҳаётга ўтиш режаларини эълон қилганда, Шайбониларнинг икки гуруҳ уруғлари Кирай ва Жонибек раҳбарлигида бу режаларга қарши чиқишди ва ҳаёт тарзини ўзгартиришга эътироз билдиришди. Кирай Абулхайр хонга деган: “Сен ҳоҳлаганийни қилавер, лекин бизни тинч қолдир. Бизни жаҳонимиз чўл, беқиёс ва бепаён, бизнинг ичимлигимиз – қимиз, бизнинг манзилимиз – чодир, бизнинг овқатимиз – қази”. Шундан кейин тарк этишни истовчи уруғ-авлодларни йиғиб, Моғулистонга кетишади. Ўшандан бошлаб кетганларнинг номи “қочоқ” бўлди. Чунки чўлларда сарсон-саргардон бўлиб юрганлар. На тартибга, на қонун-қоидаларга, на давлатга бўйсунишни, итоат қилишни истамаганларни қочоқ дейишган. Йиллар ўтиб худди ана шу “қочоқ” сўзи бора-бора “қозоқ”га айланди. Кейинроқ қайсак ёки қозоқ, қирғиз-қайсак деган ном билан тарихга кирди.
Демак, қозоқ деган сўзнинг маъноси қочоқ сўзидан келиб чиққан. Ва тарихда сақланган. Уларнинг давлат ёки хонлик тузиши гумон. Кейинчалик, қозоқ, қозоқчилик деган сўзлар салбий маънога эга бўлади. Этник жиҳатдан қозоқларнинг таркиби ўзбек шайбаниларининг қочоқ уруғларидан иборат эди. Буни XVI аср тарихчиси Ҳайдар Рашид аниқ ва равшан кўрсатиб берган. (Ҳ. Рашид. “Тарихи Рашиди”, Ташкент, 1998 г.). Ҳайдар Рашид ва форс тарихчилар аниқ хулосага келишган – қозоқ этник гуруҳи алоҳида эмас, булар ўзбек авлодларининг қочоқлари деб ҳисобланиши керак. Жонибек ва Кирай хонлари ҳам ва уларнинг ҳамроҳлари ҳам шайбанилар қавмидан чиққан, ва этник ўзбек деб ҳисобланиш керак. Булар Моғулистонга кетиб, ( яъни Қашқарга) бу ерда ажратилган заминда истиқомат қилиб юришган. Буларнинг тарихи ноаниқ ва мураккаб. Ҳалигача буларнинг тарихига оид аниқ бир маълумот мавжуд эмас. Менинг “Шейбаниды, узбеки, Узбекистан» номли китобимда бу борада кўплаб янги маълумотлар топиш мумкин.
Таҳририятга бир маслаҳат: Мурожаат қилдингиз: “Халқлар ўртасида низо қўзғатмайдиган мақолалар сайтимизда эълон қилинади”, деб. Бунга, шубҳасиз, ҳамма қўшилиши мумкин. Аммо, бир мураккаб аҳвол бор. Тарих кўп қиррали жараён, тадқиқот жараёнида ҳар хил муаммолар кузатилиши мумкин. Қарасангиз, баъзида сизнинг тарихингизга оид масала қўшнингизга ҳам тааллуқли. Сизнинг талқин қилганингизга қўшни тарихчилар норози бўлишлари мумкин. Айниқса, Ўрта Осиё тарих саҳифаларида. Ҳудуд тор, тарих бой. Шунинг учун баҳслар бўлиши мумкин. Бундан қочиш мумкин эмас – баҳсларда ҳақиқат туғилади. Ҳозирги сўз эркнилигида, Интернет ҳукм сурган даврда ғоя ва хулосалар бир-бирига зид келиши мумкин. Бобур Мирзонинг бир гапи бор: “Сен шаҳар дарвозасини бекитишинг мумкин. Лекин душманларнинг овозини боса олмайсан”.
Қўшничиликнинг ўз қонун-қоидалари, узоқ тарихдан келган анъаналари бор. Қарс икки қўлдан чиқар экан. Ён қўшним – жон қўшним, деган гаплар бежиз эмас. Лекин қўшнилар ҳам ҳар хил бўлар экан. 30 йилдан буён тожик тарихчилар бир овоз билан Бухоро ва Самарқандга даъво қилишмоқда. Адоб, ахлоқни унутиб, улар ҳар хил бўхтон гаплар билан тожикларнинг феълини бузишмоқда ва булмағур ғояларни миллий мафкурага айлантиришди. Далолат йўқ, фақат қуруқ гап – бу ерда тожиклар яшайди, шунинг учун Самарқанду Бухоро Тожикистонга қўшилиши керак. Ахир, тожиклар Москвада ҳам бисёр. Шу боис Москва ҳам Тожикистонга қўшилиши керакми?
Бу ғоя ва талаб оммавий бўлиб қолди. Ўзбекистонга мафкуравий кураш пойдевори бўлиб қолди. Ва бу тожик миллий мафкурасига айланди. Адолат йўқ, фақат қуруқ гап. Бир савол туғилади: Тожик деган этник гуруҳ бир бутун эмас. Буларнинг таркибида эшкашим деган халқлар мавжуд. Йазгулам, ягноб, кулоб, дала тожиклар. Булар бир-биридан узоқ ва баъзи ҳудудда бир-бирларини танимайди. Фикрларимга 1992-1995 йилларда бутун Тожикистонни хонавайрон қилган гражданлар уруши далолат. Бу уруш тожикларнинг қирғинига айланди. Бутун мамлакат ҳудудида ур-йиқит, нафрат, ёвузлик ҳукм сурди. 300 минг тожик жонини сақлаш умидида Афғонга қочоқ бўлишди. Бу фожиалар ақл-идрокни йиғиштириб олишга, ақлни ишга солига дарс бўлмаганмикин? Фақат Ўзбекистоннинг кўмаги билангина Тожикистонда бу офат босилди ва ҳал қилинди. Бу унутилгандир?
Тарихий манбаларининг гувоҳлик беришича, Ўрта осиё тарихида тожикларнинг фаолияти кўринмайди. Ёдгорликлардан атиги биттаси мавжуд – Бухорода Исмоил Самонийнинг мақбараси. Аммо у ҳам, яъниким, мақбарадаги гўрда ким ётгани гумон. Ҳар ҳолда тожик тарихчилар фақат оғзаки гувоҳномани кўтариб юришибди. Яна бир мисол: қайд этиш лозим, форс забон халқни ҳали тожик деб ҳисоблаб бўлмайди. Бу тилда майда миллатлар – Бухоро яхутийлар ҳам мулоқат қилишади. Бу аҳволда кимни тожик деб тан олиш керак? Уларнинг тожикларга насбатан олиб қараганда, хизматлари анчагина юқори. Лекин бундек ғоя уларнинг хаёлларига ҳам келмайди.
Бу муаммо тўғрисида мен 2004 йилда Москвада нашр этилган “Самонийлар инқирози” сарлавҳали ктиобимда батафсил таърифлаб берганман. Булар хусусида менинг “Азиафорум” деб номланмиш сайтимда ўқишингиз мумкин. Қолаверса, тарихга ишқибоз тадбиркор топилса, қайта нашрга ҳам розиман. Ҳолис ёзилган бу китобимда масаланинг туб моҳияти очиб берилганлиги учун ҳам тожик тарихчилари, жамоа арбоблари, талабалар томонидан ғазаб ва адоватга тўла айбномалар эшитдим. Гуё мен тожикларнинг ҳиссасига, ҳақига чанг солаётгандек кўриниб қолдим. Аммо маломатчилар шуни билишларини истардимки, ёвузлик ҳеч қачон ҳақиқатга мадад бермаган.
Тожикларнинг бошлаган ғавғоси мени бир хулосага келтирди: Сукунат икки халқга ҳам путур етказади. Тарих, албатта, ҳолис бўлиши керак. Лекин шу билан бирга тарихчи ватанпарвар бўлмоғи лозим. Тарих фани қадимги Юнонистонда ватан ишқидан вужудга келган. Бу фаннинг асосий вазифаси ёш авлодни тарбия қилиш ва ватан ишқига ургатиш эди. Ватанпарварлик Юнон халқида энг буюк хислат бўлган. Милоддан илгари, 449 йилда Спартага олиб келадиган Фермопил водийсида 300 нафар спартачилар Леонид подшоҳ бошчилигида 300 минг Эрон аскарлари билан жанг қилишди. Бу оммавий жасорат эди. Жанг бўлган жойда уларнинг қахрамонликларига атаб ёдгорлик сифатида кумуш тахтача ўрнатилган: “Эй, мусофир, шу жойдан ўтганда Спартага хабар қилгин, муқаддас бурчимизни адо этиб, бу ерда мангу уйқуда ётибсиз” деган унитилмас ёзувлар битилган тахтачага. Ҳар куни минглаб болалар, сайёҳлар, мусофирлар, дунёнинг барча бурчагидан келган меҳмонлар ана шу кумуш тахтача ёнида бир дақиқа бош эгиб, спартачилар жасоратидан илҳомланиб кетишади. Бу ёдгорлик икки минг йилдирки ватанпарварликнинг тимсоли бўлиб турибди.
Тарих афсона эмас!
Гога ҲИДОЯТОВ
Тарих фанлари доктори, профиссор.




