Каримовни Чикагода «Қуллар мамлакати» ҳақидаги тамоша кутади

"Бирдамлик" лидери Баҳодир Чориев

18.05.12 00:14
“Бирдамлик” ҳаракати 20 май куни НАТО саммитида қатнашишга келаётган Ислом Каримовни митинг ва театрлаштирилган томоша билан кутмоқчи.

“Бирдамлик” Ўзбекистон халқ ҳаракати лидери Баходир Чориев, Каримовнинг НАТО саммитида иштирокига бағишланган акцияда 50тача одам иштирок этишини айтмоқда.

Улар орасида таниқли шоир Юсуф Жума, сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев, ҳуқуқ ҳимоячиси Ёдгор Турлибеков ва бошқа таниқли ўзбек диссидентлари, АҚШда яшаётган “Бирдамлик” ҳаракати фаоллари бор.

“Мен Каримов режимининг барча мухолифларини ва барча онгли фуқароларни бизнинг акциямизга таклиф этаман, – дейди Чориев, – биз бу каби ноёб имкониятни қўлдан бермаслигимиз керак, – дейди Чориев.

Американинг Чикаго шаҳрида бўладиган НАТО Саммитида Алъянс аъзоларидан ташқари Афғонистондаги ҳарбий компанияни қўллаб қувватлаётган, ҳудуди орқали NDN (Northern distribution network) дея аталган шимолий маршрут юклари етказиб берилатган давлатлар ҳам иштирок этмоқда.

Ўзбекистон 2001 йилдан буён немис Бундесвери ва НАТО, жумладан АҚШ фойдаланиб келаётган Термездаги базаси билан NDNнинг муҳим қисми ҳисобланади.

НАТО Саммитига максимум яқин бўлган Чикаго кўчасида импровизация қилинадиган саҳнада, “Бирдамлик” аъзолари бир қанча ролларни ижро этишади.

Улар орасида – президент Ислома Каримов, бош вазир Шавкат Мирзиёев, суд, кучишлатар тизим, шунингдек оддий одамлар – тадбиркорлар, ўқитувчилар, талабалар ва ўқувчилар бор.

“Мен мамлакат ҳукмдориман. Мамлакат – меники! Мен шу Қулистоннинг ҳукмдориман! Мен худонинг ердаги соясиман. Мен қуллар эгасиман. Мендан қўрқинглар, қўрқувдан титранглар, тиз чўкиб, менга бўйсунинг! Кечаю кундуз мен ҳақимда ўйланг, мен ҳақимда орзу қилинг, – дейди, Ислом Каримов ролини ижро этувчи персонаж.

– Акс ҳолда сенинг ҳаётингни жаҳаннамга айлантираман. Сенинг ягона вазифанг – бу, ўз ҳукмдорингни қўллаб қувватлаш учун ишлаш, ишлаш ва яна ишлашдир! Қисматингни ўзгартиришга, йўлни ўзгартиришга уринма. Фақат менга бўйсун ва фақат менга!”

Шавкат Мирзияев Чикаго спектаклида пахта терими ва болаларни далага ҳайдпш билан банд:

“Менинг талабларим: Қулистоннинг барча қуллари етти ёшдан етмишга қадар пахта териши шарт! Бироқ биз, салтанатимизда болаларнинг шафқатсиз эксплуатация қилинишини дунёдан сир тутишимиз лозим. Дунё бозоридаги пахта контрактларини йўқотмаслигимиз лозим”.

Чикаго акциясининг барча иштирокчилари, Чориевнинг сўзларига кўра эрталаб 8 да йиғилишади, соат 10 да эса Саммит иши билан параллел тарзда ўз томошасини бошлашади.

Бундан ташқари “Бирдамлик” Ўзбекистондаги сиёсий маҳкумларни озод этилиши талаби билан митинг ўтказишни режаламоқда.

“Ҳатто агар Каримов бизнинг акциямизни кўрмаган тақдирда ҳам, бу ҳақда унинг ёрдамчилари билишади ва биз Тошкент делегацияси кайфиятини бироз бузамиз”, – дейди Баходир Чориев.

Uznews.net

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares