НАМАНГАНЛИКЛАР ЎТГАНЛАРНИ ХОТИРЛАШДИ

 

13  май   куни  Наманган шаҳридаги  «Мажнунтол»   чойхонасида «Бирдамлик»  халқ демократик ҳаракатининг  вилоят   бўлими   фаоллари  Андижон фожеаларини  7  йиллиги   муносабати   билан   фожеа   қурбонларини   эслашди.  

 

Йиғилишда   Андижон   фожеаларини   халқаро   жамоатчиликка   биринчи   бўлиб етказиш ишларида фаол иштирок этган  ҳаракатнинг   Наманган   вилояти   бўлими   раиси Носир  Зокир сўз олиб,   ўша   кунлари   ўзи   гувоҳ   бўлган   воқеаларни   хотирлади: «Наманган    билан  Андижон   вилояти    чегарасидан   мени   ўтказишмади. Чегара ҳудудидан   туриб «Озодлик»   радиосига  ҳабар   бериб   туришга   мажбур   бўлдим» деди Н.Зокир.  Шундан   сўнг,   О. Саримсоқов,  А. Отажонов   каби   фаоллар фожеанинг сабаблари   ва   ўша   кунлардаги   халқ   кайфияти   ҳақида   тўхталиб ўтишди.  Жумладан, Эргашбой  Мўйдиновнинг    айтишича,  ўша   кунлари  аниқ   информация    бўлмаганлиги учун,   хал   орасида   тушиниб   бўлмас   саросима   пайдо   бўлган. Одамлар   фожеа ҳақидаги   ҳабарларни асосан  Андижон  тарафлардан  келган   кишилардан   эшитиб туришган.      

Йиғилиш   салкам   бир   соат   давом   этди.

             9  киши   иштирок   этган  ушбу    йиғилиш   сўнгида,   фаоллар, фожеа  қурбонлари   руҳига  «Қуръон»   тиловат   қилишди. 

 

              «Бирдамлик» халқ демократик  ҳаракати  Фарғона   водийси  бўйича матбуот   маркази   

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares