Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати тарафидан янги очилаётган Мулкдор (www.mulkdor.com) сайти ва унинг таркибидаги Турон онлайн интернет Радио ва Телевидения Муҳаррири вазифасига танлов эълон қиламиз.
Танловда журналистлар, ёзувчилар, блогерлар ва ёзишга, муҳаррирликка иқтидорли жамиятшунослар, иқтисодчилар, ҳамда фаоллар иштирок этишлари мумкин.
Муҳаррирнинг вазифалари: 1) сайтни долзарб, сифатли, қизиқарли ва кўркам даражада юритиши лозим; 2) сайтга келган ёки унда яратилган мақолалар, аудио ва видео материалларни танлаши, таҳрир этиши, изоҳлаши ва ўз вақтида мавзулар бўйича, рукнларга қўйиб бориши даркор; 3) юртимиз ва бошқа ўлкалардаги журналистлар, иқтисодчилар, жамиятшунослар, мухбирлар ва Ҳаракатимиз фаоллари билан ижодий ҳамкорликни йўлга қўйиши зарур; 4) муҳаррир бевосита мақолалар ёзиши ва сайтда чоп этиши лозим; 5) сайт фаолиятини ташкил этиши, уни тўлиқ назорат қилиши ва ижодий равишда олиб бориши керак.
Мулкдор сайти ва унинг таркибидаги Турон онлайн интернет Радио ва Телевидения Муҳарририга келишиш асосида яхши, ойлик маош тўланади.
Танлашда иштирок этиш учун: 1) Ўзингиз ҳақида қисқа ҳажмда ёзилган маълумотномани бизга йўллашингиз керак. 2) Маълумотномада, аниқ қайси соҳа мутахассиси эканингиз, қайси олий ўқув юртини тугатганингиз, қайси соҳада ва қайси ташкилотларда ишлаганингиз ҳақида қисқа аҳборот беришингиз лозим. 3) Чоп этилган асар ва мақолаларингиз рўйҳатини юборишингиз даркор. 4)Алоқа учун E-mail манзилингиз ва телефон рақамингиз ҳам ушбу маълумотномада кўрсатилиши лозим.
Мурожаат учун E-mail манзиллар:
“БИРДАМЛИК” БОШҚАРУВ ҲАЙЪАТИ




