ҚЎРҚОҚЛАР

Носир Зокир

            ( II -жаҳон   урушида  қозонилган   ғалаба   кунига   бағишланади )

 

              Тарихга  назар   солсангиз  Лениндан   тортиб   то  бугунгача   ҳокимият  тепасида   турган   коммунистик   руҳдаги   раҳбарлар   бойлар   ҳамда  халқ   орасида   катта   обрўга   эга  бўлган  кишилардан   ўта  қўрқишларига   гувоҳ   бўласиз. Бундай   шахсларнинг   мақсади,    ўзи    раҳбарлик  қилаётган  мамлакатларда  доимо   унинг   номигина   улуғланиш   керак,   ҳар   бир  ишни   ташаббускори   фақат   у   бўлиши керак. Агар   жамиятда  халқнинг   чексиз   ҳурматига   сазовор   бўлган   ёки   бой   киши  пайдо     бўлса,  хокимияти   қўлдан   кетишидан   қўрққан   раҳбар  томонидан  унга   ўзи  қилмаган   айблар   қўйилиб,   қамалади   ёки   сургун   қилинади.

 

               Уч   кун   мобайнида   Россиянинг   биринчи   телеканали   орқали   маршал Георгий   Жуков   ҳақидаги   фильм   намойиш   этилди. Маълумки,   бу  инсон  Москва   ва  Ленинградни   фашистлардан   озод  қилган,   урушдан   кейин   немис   фашистларининг  таслим   бўлганлиги  ҳақидаги   ҳужжатга   СССР   номидан   қўл  қўйган   шахс   сифатида   тарихга   кирган. Бутун   дунё   жамоатчилиги  ва  оддий  халқ   ҳам  Жуковни  I-  жаҳон   урушидаги  ғалабага   асос   солган  шахс   сифатида   кўрардилар.  Урушдан   кейин  уни Америка   ва  Англия   раҳбарлари    ўз   юртларига   таклиф   қиладилар.  СССРда   эса   қаерга   борса   халқ   уни   оёққа   турган   ҳолда   кутиб   оларди. Баъзан   Сталин   Жуков   олдида  иккинчи   планга   ўтиб   қолаётгандек   туюлар  эди. Бу  эртага   худди   унинг   ўрнини   олиб  қўядигандек  Сталинни   дахшатга   соларди. Сталиннинг  бу  феълини   яхши   билган  КГБ   ва ИИВ  раҳбарлари   Жуковни   сохта  айблар   билан   қоралаб  унга  етказиб   турардилар.  Ҳатто   бир   марта  Сталиннинг   ўзи  КГБ   раҳбарига  « Жуков   Берлинда   бўлиб   турганда ,  эхтимол,   бойлик   ортиргандир. Эҳтимол,   Германия   пулидан   олиб   келгандир. Эхтимол,   уйида  тилла   тақинчоқлари   бордур?»  деб  йўл  кўрсатади. Нима   қилишини   билмаган КГБ   раҳбари  бир   заргарнинг   олдига   бориб, кичкина   жомадонга   тилла   тақинчоқларни   солдириб,  қайтариб  бериш  шарти   билан  Жуковнинг   уйига  30   минг  Германия   маркаси   билан   қўшиб, пинхона   қўйиб  қўйиб,  протакол   қилиб,  Сталинга   кўрсатади.  Лекин   Жуковнинг   халқаро   ва  ўз   халқи  олдидаги   обрўси   унга   тухмат   қилинишига   йўл   қўймайди. Чунки   туҳмат   ўхшамаган   эди.

               Сталиндан   кейин   ҳокимиятга   келган  Н. Хрушчёв  хам   Жуковни   обрўсидан   қўрқар   эди.  Лекин   унинг   хокимиятга   келишида  Жуков   асосий   рол   ўйнагани   учун   уни   вақтинча   мудофаа  вазири   қилиб  тайинлайди.  Қизиғи   шундаки, Хрушчёвни   ҳам  Жуковнинг   обрўсидан   қўрқишини   билган  КГБ   раҳбари  яна   унга   қарши  материаллар   йиғиб   уни   олдига   олиб   кираверади. Бу   Хрушчёв   учун   айни  муддао   эди. Жуковни   ҳокимиятни   ноқонуний   босиб   олишга   ҳаракат   қилишда   айблаб  марказкомдан   ва   амалидан   ҳайдайдилар.  У   ҳақда  газеталарда   танқидий   материаллар   берилади.

              Хрушчёвдан   кейин   ҳокимиятга   келган  Брежнов   учун гарчан   хеч   қандай   лавозимда   бўлмаса   ҳам  Жуков   янада   дахшатли  кўринар   эди. Жуков   эсдалик   китобини   ёзиб  нашриётга   олиб   боради.  Буни   кўриб   чиққан  нашриёт   раҳбари   Жуковдан  «Уруш   йиллари   маслаҳат   сўраб  Брежневнг   олдига   борганман» деб   китобингизга   қўшиб   қўйинг,  кейин   китоб   чиқади   дейди. Жуков   «Бундай   ёлғон   сўзларни   қўшмайман»  деб   чиқиб   кетади.  Қаранг,  мамлакат   раҳбарининг   номи   ҳар   қандай   китобдан   ўрин   олиши   керак. Албатта,   газеталарда    унинг   сўзларидан   парчалар   берилиши   керак. Ҳамма   ишларнинг   ташаббускори   у   бўлиши   керак. Гўёки   мамлакатда   ундан   бошқа   одам   йўқдек.

      Хуллас,   II-  жаҳон   урушидаги   ғалабани   таъминлашда   асосий   ўрин   тутган маршал  Жуков   ўз   обрўси   билан   қўрқоқ    раҳбарларнинг  хокимиятини   хавф   остига   қўйганлиги   учун   юқорини   назаридан   қолган   бўлса   ҳам,  халқ   орасида   катта  обрўга   эга   бўлиб,   бу   оламни   тарк   этади. Ҳозир  қаранг,  халқ   Сталин,  Хрушчёв,  Брежновларнинг   номини   қандай   эслайди-ю, Жуков   номини   қандай   эслайди.

              Ушбу  мўжазгина   мақолани   ёзишимдан   мақсадим   шулки,  бунга   ўхшаган   воқеаларни  қаерлардадир   биз   бугун   ҳам  кузатмоқдамиз. Шунинг   учун   ўз  ватанининг   келажаги   учун   курашаётган   дўстларимиз    кўнгиллари   тўқ   бўлсин, қилинган   ҳайрли   ишлар   хеч   қачон   изсиз   кетмайди.  Тарих    вақти   келиб  ҳаммасини   ўз   ўрнига   қўяди.

 

Носир   ЗОКИР

“Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати Фарғона ва Наманган вилоятлари бўйича координатор

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares