Гулнора ўзбекларни кўчага олиб чиқди

“Ҳаёт учун” хайрия марафони

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг шахсий ташаббуси билан 2012-йилнинг 1-май куни қарийиб 20 мингга яқин ўзбекистонликлар пойтахт Тошкент шаҳри кўчаларига чиқдилар. Шу куни Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирида “Ҳаёт учун” деган хайрия марафони ўтказилди.

Тошкент кўчаларига чиқиб, аввал маълум бир масофага югурган ва кейин эса олдиндан режалаштириб қўйилган ерларда тўпланган “намойишчилар” ўз чиқишларида кейинги пайтларда дунёда ва шу жумладан ўзбек жамиятида ҳам кўпайиб бораётган аёллар кўкрак бези саратони хасталиги ва ушбу хасталикка дучор бўлаётган ўзбекистонлик аёлларга нисбатан ҳамдард эканликларини изҳор этдилар.

Марафон АҚШнинг кўкрак бези ракига қарши курашувчи Сьюзен Комен Фонди ҳамкорлигида ташкиллаштирилган.

Тошкент кўчаларида ўтказилган, аммо президент И.Каримов томонидан шу пайтгача “одамларнинг майдонларга чиқиши Ўзбекистонга хос эмас”, деб қараб келинаётган бундай бир тадбирни жуда кўплаб хорижий меҳмонлар, элчихона вакиллари ҳам кузатиб турганлар.

Гулнора Каримова ўтказган кечаги марафондан ҳукумат доираларида “ўзбеклар ҳам тинч намойишлар ўтказишга қодир экан-ку” деган хулоса чиққанми, йўқми бу ҳақда бирор бир аниқ хабар тарқатилмади.

Қоплонбек. 2012 йил 1 май

 

http://qoplonbek.wordpress.com/

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares