ФЕРМЕР ХЎЖАЛИК РАҲБАРИ ЎЗИНИ ОСИБ ЎЛДИРДИ

Saida Qurbonova

1964  йилда Самарқанд   вилояти  Пайариқ  туманининг  Накурт  қишлоғида туғулган Комил  Камбаров  2012 йил  28  апрел  куни   48  ёшида ўзини  осиб  ўлдирди.

 

            У дастлаб  эски Улянов хўжалигида ёрдамчи аграном  бўлиб  ишлади.

             2000  йилдан  бошлаб  Пахтакор  туманига  қарашли Навбаҳор   хўжалигида ИИК ХУМО  номли  фермер  хўжалиги  очиб  то  шу  бугунги  кунгача    рахбарлик  килиб келарди.
 

              Бундан  икки  кун  илгари  мен  билан  суҳбатлашиб  кетаётиб  ғалласининг  яхши эмаслиги,  пахтасини  ўт  босиб  кетаётганлиги, қаторига  2000 сўмдан  бериб  чопиқ қилдираётганлиги, бу йил  давлат планидан  чиқаолмаслиги,  тракторини   очиб ташлаганлиги, тракторининг  ремонти  учун  хам   камида 1.5000 минг  сўм  зарурлиги ҳақида  гапирган  эди.

 

                Эрталаб  соат  тахминан 5.30 ларда  Комил Қамбаровнинг далага кетаётганлигини  кўришган. Кўрганларнинг  айтишларича,  у  ўзини    йўл   ёқасидаги теракнинг  баланд, одамларга  аниқ  кўринадиган  жойга осган.

 

Саида  КУРБОНОВА

“Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати Жиззах вилоят бўлими раҳбари .

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares