НАВБАТДАН ТАШҚАРИ ЙИҒИЛИШ

24  апрель   куни  Поп   шаҳрида  «Бирдамлик»  халқ демократик ҳаракати  туман бўлими  фаолларининг   навбатдан   ташқари   йиғилиши  бўлиб   ўтди.

 

 Йиғилиш   ҳаракатнинг  туман    бўлимига  хозирга  қадар   раҳбарлик  қилиб келаётган  Олимхон  Саримсоқовнинг  илтимосига   биноан   ташкил этилди. Саримсоқов кейинги   пайтларда   оилавий   масалалар  ва бошқа   сабаблар   туфайли   ҳаракат ишларини   тўлиқ   олиб  бора  олмаётгани   важидан  ҳараканинг   вилоят   бўлими бошлиғи номига   бўшаш  ҳақида   ариза ёзган    эди.

 

       Йиғилишда   5   нафар   фаол   иштирок   этди. Дастлаб,   Олимхон   Саримсоқов  сўз олиб, ишдан   бўшаш  ҳақидаги   илтимоси  сабабларини   тушинтираркан, гарчи туман бўлими раҳбарлигини топширишга аҳд қилган бўлса-да, бироқ асло ҳаракатни тарк этмаслигини, қандай    юмуш   бўлса  қўлидан   келганча   бажаришини  билдирди.

 

       Йиғилишда  «Бирдамлик» халқ демократик  ҳаракати   Наманган   вилояти   бўлими раиси  Носир  Зокир   шу   йиллар   мобайнида  амалга   оширган  хизматлари   учун харакат   раҳбарияти   номидан О.  Саримсоқовга  миннатдорчилик   билдирди. Шунингдек,   Ҳаракатга оид    янгиликлар ҳақида тўхталаркан, йиғилганларни Ҳаракат раиси  Б. Чориев номидан  ўз электрон манзилига келган мактуб мазмуни билан таништирди.  Чориев йўллаган номага  кўра,   Ўзбекистонлик  барча  фаоллар  Ўзбекистон бўлими раҳбари Малохат  Эшонқуловани   қўллаб-қувватлашлари,    зарурий пайтларда унга   қўлларидан келганча кўмак бериб, ҳамжиҳатликда    ишлашлари лозимлиги уқтирилди. Энг муҳими, хизмат жараёнида фаоллар    ўз   хавфсизликларини   ҳам унутимаслиги таъкидланди.

 

         Йиғилишда  ҳаракатнинг   туман   бўлимига   янги   раис   сайлаш   масаласи   кўриб чиқилди. Бу   борада  фаоллардан Салима  Ботирова, О. Саримсоқолвлар    узоқ  йиллардан  бери  демократик   кучлар   сафида   фаолият   олиб  бораётган  Ғуломжон Саматов   номзодини ҳаракатнинг туман бўлими раҳбарлигига тавсия этишди, барча фаолларни Ғ. Саматовнинг номзодини    қўллаб-қувватлашга   чақирди. Йиғилиш давомида Саматовнинг номзоди иштирокчилар томонидан  ьякдиллик билан маъқулланди.  

 

          Шунингдек, Поп туманидаги мавжуд сиёсий,  иқтисодий, ижтимоий  вазият ҳам йиғилиш иштирокчилари эътиборидан четда қолмади.   Иброҳимжон  Солиев   ва Қодирали  Пўлатов  тумандаги  айни вазият хусусида сўз очдилар.  Воқеликларга нисбатан ўзларининг таҳлилий ва танқидий муносабатларини билдириб ўтдилар.   

                 

            «Бирдамлик»   ҳаракати   Фарғона   водийси  бўйича    матбуот   маркази

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares