ЎЗБЕКИСТОН: ТАБИИЙ ОФАТ

         Шу йилнинг 22 апрель куни  кутилмаганда келган қаттиқ сел Самарқанд вилояти Булунғур туманига қаттиқ зиён етказди. Кейинги 30 йил ичида булунғурликлар бундай кучли ёмғир бўронини кўрмаган эди.

         Сел натижасида Тошкент- Самарқанд шаҳарларини боғловчи асосий йўлнинг Булунғур туманини кесиб ўтувчи қисми бутунлай сув остида қолди.

        Бунинг натижасида Самарқанд-Тошкент, Тошкент Самарқанд йўналишидаги транспорт  ҳаракатлари тўхтатиб қўйилди. Таббий офат нафақат Тошкент – Самарқанд йўналишини тўсиб қўйди,  балки Қарақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Сурхандарё, Қашқадарё, Навоий, Жиззахлик йўловчиларни  ҳам Тошкентга келиш бахтидан мусавво қилди.

        Шу кеча кундузда “Высшая точка” – юқори нуқта “ГАИ”  постида  минглаб автомашиналар йиғилиб қолган. Ҳатто улар поеъзд йўлига қадар чиқиб кетган.

       Айни дамда Самарқанд вилоят ДАН ходамлари, фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходамлари йўлни тўсиб қўйган одам бўйи ёмғир сувларини қандай қилиб бартараф этиш борасида бош қотиришмоқда.

        Шуни ҳам  таъкидлаш керакки,  қаттиқ келгaн сел Булунғур туманидаги қишлоқларни ҳам ювиб кетган. Уйлари сув ичида қолганлар, жиддий зиён кўрганлар ҳам бор.  Шусиз ҳам Ҳукмат уриб қўйган аҳоли Худонинг кўрсатган кароматидан оҳ чекмоқда.

        Энг қизиғи, маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳар доимгидек, негадир ушбу табиий офат  ҳақида лом-мим дийишдан ўзларини тийишмоқда.

                                              

         “Бирдамлик” Ххалқ демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими матбуот хизмати

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares