
20.07.2011
“Бирдамлик” ҳаракати раҳбари,АҚШда истиқомат қилаётган Баҳодир Чориев “Эркин микрофон”воситасида Ўзбекистон Халқ ҳаракати муассислар мажлиси раиси Муҳаммад Солиҳни баҳсга чақириш ниятида эканини маълум қилди:
– Мен Баҳодир Чориев. “Бирдамлик Халқ ҳаракати”раҳбари. “Эркин микрофон”га телефон қилишимдан мақсад Озодлик радиосининг кўп эшиттиришлари қолиб кетаяпти. Умуман олганда мана шу қанийди,“Бирдамлик Халқ ҳаракати”га нисбатан цензурани Озодлик радиоси тўхтатса. Умуман олганда бизларни мана шу микрофонга таклиф қилиб туришса.
Ундан ташқари яқинда ташкил қилинган халқ ҳаракати,бизнинг ҳаракат жуда кўп одамларга тушунмовчилик олиб келаяпти шекилли. Шу муносабат билан мен уларнинг раҳбари Муҳаммад Солиҳни “Қурултой”дастуригами ëки “Баҳс майдони”гами ëки бошқа бир форматда бўлса ҳам мана шу таклиф қилмоқчиманки,халқимиз иккита ҳаракатнинг фарқига бориши керак. Биз мисол учун нозўравон кураш йўлидан бораяпмиз,улар бошқа йўлдан бораяпмиз деяпти нозўравонни рад этиб. Шунинг учун халқимизга биз ўша “Баҳс майдони”да,умуман олганда,ўзаро дебатда биз тушунтириб беришимиз керакки,халқимизнинг ўзи мана шу ўзи қарор қилсин кимнинг томонида,кимга эргашиши кераклигини ва умуман олганда келажакда кимнинг йўли маъқул эканлигини халқимизга биз очиқлаб беришимиз керак ўзимизнинг позициямизни. Шу сабабли Озодлик ëрдами,Озодлик журналистлари ëрдамида мен янги халқ ҳаракатининг раҳбари Муҳаммад Солиҳни эркин баҳсга чақирмоқчиман,дейди Бирдамлик халқ ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев.



