
( ривоят)
Бир золим подшо бойликка ўта ҳирс қўйган экан. Мамлакат бойликларини ҳамтовоқлари билан талон – тарож қилибди. Бундан ташқарии, Худо деганларни, сиёсатига қарши чиқиб, адолат истаганларни авахтадларга ташлаб, қувғин қилган экан. Унинг зулми туфайли неча – неча хонадонлар хонавайрон бўлган, неча – неча болалар етимган, қанчадан қанча гўдаклар тирик етимга айланган эканлар. Шу подшо ўлимидан олдин икки фарзандига васият қилибди:
– Болаларим , мана, мендан сизларга катта миқдорда бойлик қолаяпди. Уни иккалаларинг бўлиб олинглар. Полон жойда бир хум олтнни яшириб қўйганман. Мен қабрга қўйилганимдан сўнг, олтинни ёнимда бир кеча гўрда ётиб чиқадиган одамга берасизлар. Бунинг учун ушандай одамни аввалдан тайинлаб қўйинглар деб золим ҳаётдан кўз юмибди. Фарзандлар оталарини васиятига кўра бир хум олтинни падарлари билан бир кеча қабрда ётадиган одамга бермоқчи бўлиб, ана шундай кишини роса ахтаришибди. Қарангки, бир хум олтинни берамиз дейишса ҳамки, ҳеч ким мурда билан бир кеча ётишга сира кўнамас эмиш. Қидириб – қидириб чўлда елкасига бир қулоч арқонни ташлаб ўтин териб юрган одамни топишиб, зўрға кўндиришибди. Ўтинчи қоп – қоронғи лаҳадда, дир-дир титраб билан мурда ёнида ётса, бир пайт мункар – накир келиб, ўлик қолиб ўтинчини сўроқ қила бошлабди:
– Эй тирик мурда, елкангдаги арқонни қаердан олгансан?
– Ердан топиб олган эдим, – дебди ўтинчи.
– Нега эгасини рози қилиб олмадинг? – деб мункар – накир гурзиси билан бир урган экан, ўтинчи тариқдай сочилиб кетибди. Бироздан кейин ўтинчи ўз ҳолига қайтганч, мункар накир яна:
– Бундан бир неча йил олдин нега бир бегуноҳ кишини юзага бир тарсаки урдинг?, деб гурзиси билан яна уриб майда – майда қилиб юборибди.
Шундай қилиб, то тонг отгунча ўтинчи неча мароталаб гурзи еб, майда – майда бўлиб кетиб, яна ҳолига келтирилаверибди. Ниҳоят, эрталаб бўлиб гўр очилибди. Ўтинчи қабрдан чиқа солиб, ўнг – сўлига қарамай қочиб кетаётган эмиш. Шунда золим фарзандлари уни зўрға қувиб етиб олишди:
– Эй инсон, нега қочасан, ахир олтинларни олмайсанми?, – дейишибди.
Шунда ўтинчи:
– Эй бандалар, бир қулоч арқон ва бир шапалоқни ҳисоб – китобини беролмай, ит азобини кўрдим-ку, бу олтинларни жавобини қандай бераман?, – деса, золимни икки фарзанди бирваракайига “Оҳ, отажон!”, деб юборган экан.
Менга бу ривоятни айтиб берган, Наманганлик Абдулла акага чуқур миннатдорчилиб билдираман.
Носир ЗОКИР
“Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати Наманган ва Фарғона вилоятлари бўйича координатор



