Ўзбекистон Халқ хофизи Шерали Жўраевга, таваллуд кунига бағишлов

Саиджахон Зайнабиндинов

Саиджаҳон Равоний: БАНДАМАН

***

1. Хофиз Хоразмий ғазалига тахмис

2. Огаҳий ғазалига тахмис

3. Маснавий, Ботиржон Қодировга

***

1. ХОФИЗ ХОРАЗМИЙ

ғазалига тахмис

Кўруб ҳуснинг ақли парокандаман,

Кўргали бир ҳар зум орзумандаман,

Ёнгум аталмиш фироқ гулхандаман –

Ой юзунга жон била то бандаман,

Меҳри равшандил бикин тобандаман.

Бергали жон сан учун шайман ўзум,

Васфинг иншо этгали етмас сўзум,

Найлайин, парирў, кеча ва рўзум

Кўргали юзунг гулистонин кўзум,

Завқ бирла гул бикин пурхандаман.

Йўқтур адад махлиё – гунгларингга,

Кўйларингда кўзлари мунгларингга,

Қўшмасанг-да мани ҳеч тенгларингга,

Гулни ўхшатгали ол энгларингга,

Бу жихаттин лолатак шармандаман.

Эл деса мажнун мани, майли манга,

Ёлғиз ўзинг дуняда Лайли манга,

На Бадаҳшон зумраду лаъли манга,

Пойи бўсунг даст бергали манга,

Топтим, эй жон, давлати пояндаман.

Етгали васлинга минг сад мухтале,

Ошуб ўлмас, қозиб ўлмас мўржале,

Бир фақиру хокисоринг анкале –

Ман санга жон бирла ошиқман, вале,

Сан, нигоро, қандасан, ман қандаман.

Лек заиф мижоз эмасман қабила,

Солгай аъдоға Равоний зилзила,

Тиз чўкар ул як санго, бошин сила, 

Сан шаҳаншоҳи замонсан ҳусн ила,

Ҳофизи бечоратак ман бандаман. 

*** 

2. ОГАҲИЙ

ғазалига тахмис

Бир қарагил ёнбошинга, олам гадо, ман ҳам гадо,

Чун, бир қиё қарошинга олам гадо, мен ҳам гадо, 

Десам, “юзинг қуёшинга олам гадо, ман ҳам гадо”, 

Эй шўҳ(е), кўзу қошинга олам гадо ман ҳам гадо,

Лаъли лаби дурпошинга олам гадо, ман ҳам гадо.

Хадингдин олма тус олур, қадди камонинг эс олур,

Васлинг учун элда “сол, ур” оламшумул қиёс олур,

Камина бутадай сўлур, қай кун муродим ушолур,

Гоҳи қапоғинг жон олур, гоҳи қошинг яғмо солур,

Бўйла қапоғу қошинга олам гадо, ман ҳам гадо.

Чиройда сен шоҳи жаҳон, поингда лак қулинг ҳавон,

Гирдингда гир аҳли миҳон, бир чекада  ман нотавон,

Ҳофиз мисоли яккахон, хиргой этурман кўп авон –

Қанду лабинг фошу ниҳон, элдин олур тобу тавон,

Ушбу ниҳону фошинга олам гадо, ман ҳам гадо.

Жилваларинг кўнгулхарош, абушқани қилоди ёш,

Рақиблара чеҳранг қуёш, лек уясан бизларга қош,

Майли, санам эй бағритош, бечоралар эгоди бош,

Ҳар неча отсанг ўқу тош, айлаб ғазаб оламга фош,

Бўлғуси ўқу тошинга олам гадо, ман ҳам гадо.

Пардозга йўқ заруратинг, латиф жами аломатинг,

Ҳузурли ҳам кудуратинг, ёқимли ҳам маломатинг,

Бордурмукин фусунатинг, бедил этиш кароматинг,

Жонларда фикри суратинг, кўзларда нақши қоматинг,

Суратгару нақошинга олам гадо, ман ҳам гадо.

Васфингни йўқ муваззаҳи, Равонийинг ёзган гаҳи,

Шеъру ғазал, мувашшаҳи гар бўлса хом, номунтаҳи,

Раҳм айлагил, шамсу маҳи, деган каби бул ақбаҳи;

Оҳу ёшинга, Огаҳий, раҳм этти ул хўблар шаҳи,

Таъсири оҳу ёшинга олам гадо, ман ҳам гадо.

***

3. БОТИРЖОН ҚОДИРОВГА

Хизматларга катта қолибсиз яраб,

Кетябсиз юксалиб самога қараб.

Кўча-кўйда ҳар ён сувратларингиз,

Тарқалур ҳар томон шухратларингиз.

Биз буни самимий қутлаймиз фақат,

Бундан-да тилаймиз сизга барокат.

Сизга йўқ тикилган ёмон кўзимиз,

Илло бир мавзуда бордур сўзимиз:

Бу дунё бешафқат ва қайтар дунё,

Ҳар кимни қилгувчи додгустар дунё.

Биз шундай элмиз-ки – ота доим ҳақ,

Туюлса ҳам гаҳи ноҳақ у мутлақ.

Узатмоқ  отанинг юзига оёқ –

Ҳар кимга бўлажак бошига таёқ.

Отангиз ўзбекнинг буюк хофизи,

Нафаси бетакрор, тенгсиз нофизи.

Сиздан не кечдилар, ўзлари билар,

Эҳтимол, ҳолиё таассуф қилар.

Ва лекин бари-бир фарзандидурсиз,

Ҳар жиҳат, ҳар сифат монандидурсиз.

Шарт эмас қошида айламоқ таъзим,

Эл билсун сиз қандай дарёи азим.

Бўлсин шод онангиз дунёда бақо,

Не деса дер аъдо, ёхуд руфақо.

Куйлангиз баралла, тингласин дунё,

Йиғлабон шу палла, тингласин дунё –

Деса ҳам мени “ёт”, отам шу менинг!

Тубаррук, улуғ зот – отам шу менинг!

***

АНДИЖОН

11 04 2012

– – – – – – – –

*… анкал – қул бўлган

*… авон – вақтлар

*… аъдо – душманлар

*… ақбаҳи – сўз устаси

*… аҳли миҳон – мартабали кишилар

*… кўруб ҳуснинг – “қўруб уснинг…” деб ўқилади (васл ҳо)

*… лак қулинг ҳавон – юз минг қулинг хору зор

*… мажнун – телба, жинни

*… муваззаҳ – тўла изоҳ

*… мухтал – халал 

*… мўржал – ер ости йўл

*… номунтаҳи – тамомланмаган

*… руфақо – дўстлар

*… сад – тўсиқ, девор

– – – – – – – – – –

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares