
Ёздим риндона достон “Арслон ила Ғазола”,
Унинг нимдан зиёдин қилдим элга хавола.
Тасвирланди икки шахс (аёл ўртада ойнак),
Бири қўймижоз бола, бири намун ёш эркак.
Тушди анча обрўим, кимдир деди “беаҳлоқ”,
Кимдир ёзди уйимга, эканман қари аҳмоқ.
Нима ҳам дей, чидайман, бас, бўлса Элим жасур,
Ҳар қаерда топталган, бўлмасин лапаш унсур.
Бўлгани чун достонда ўта риндон қисмлар,
Ҳеч кимга тегмасин деб, ишладмадим исмлар.
Лек қилибман сал хато, юргазиб хом фалсафа,
Қилиб қўйибман, билмай, хезалакларни хафа!
***
Ҳаёт мудом курашдир,
Мумкинмас бундан қочиш.
Қийини энг англашдир,
Қимдан кўп даркор чўчиш.
Марди майдон бўлса ёв,
Кечади кураш осон.
Бўлса-да жанг беаёв,
Қадринг бўлмайди яксон.
***
Ичи қора ўқисин буни:
Сен изоҳли луғатни қара,
Мараз деган сўзнинг мазмуни,
Йиринг, фасод боғлаган яра.
***
Шоирликка даркордур қоғоз, қалам, зеҳн, сал,
Ижод хавфсиз ишдурур, абётинг бўлса нўноқ.
Излансанг гар қунт ила, топурсан, оре, сайқал,
Лек огоҳ бўл, чиқарким Донтесларинг бесаноқ.
***
Хушомадни суярлар дунёда жондан ортиқ,
Деса ҳам модиҳ, бу зот дўстдан ёрин аямас.
Хоҳ эсанг тайёр жонинг айлагани ҳам тортиқ,
Айтсанг чизи сахвини, кечирмас хушсано кас.
***
Дўстинг юз ўгирса, сапчима харгиз,
Бу ҳол не рўй берди, фалсафа юргиз:
Балки, сен адашдинг танлашда дўстни,
Ё сенда адашган бу дўстинг азиз.
***
Мен сени севаман жинимдан зиёд,
Севмасликка бунча йўқ сира ҳаққим.
Ғанимларинг тутсин мудом шуни ёд,
Ҳар кимни йиртаман сен учун Ҳалқим!
***
Андижон
8 04 2012



