Мадомики, судья суд ҳукмини, ёхуд суд қарорини Ўзбекистон Ҳукумати номидан ўқир экан, муҳтарам судья жаноблари, ҳеч бирингиз Ҳукумат номидан ноқонуний иш тутишга, ноқонуний, ноҳақ ҳукм чиқаришга, бировнинг ҳаётини қасддан борбод қилиб, ҳақсизлигингиз ортидан аҳолини амалдаги Ҳукуматга қарши қайрашга ҳаққингиз йўқ. Адолатсизлигингиз оқибатида Каримовнинг 24 йиллик ҳукумат бошқарувига, салобатли салтанатига нисбатан фуқаролар қалбида нафрат уруғини қадашга ҳеч бирингиз ҳақли эмассиз.
Судьянинг Ўзбекистон Ҳукумати номидан ғайриқонуний, адолатсиз ҳукм, ёхуд қарор чиқариши жиноятдир. Судья ўзининг адолатсизликка асосланган ҳукми ёки қарори ортидан ҳалқ қалбида ҳукуматга нисбатан норозилик кайфиятини уйғотишга уринар экан бу жиноят – амалдаги ҳукуматни обрусизлантириш, сиёсий тузумни таназзулга учратиш, барбод қилишдек кечириб бўлмас сиёсий жиноят сифатида малакаланмоғи даркор. Мазкур жиноят хавфлилик даражаси жиҳатидан ғоят хатарлидир….
М. ЭШОНҚУЛОВА
ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚАРШИ
ШАҲАР СУДИ РАИСИга
Фуқаро: ЭШОНҚУЛОВА МАЛОҲАТ томонидан
Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Чилонзор, 23-даҳа,
16-уй, 39-хонадон.
Моб. тел: +99893 506 0531
ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚАРШИ ШАҲАР
СУДЬЯСИ Ф. МУСТАФОЕВНИНГ 06.07.2013 ДАГИ
СУД ҚАРОРИГА НИСБАТАН
Ш И К О Я Т
(6 июль, 2013 йилдаги Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди судьяси Ф. В. Мустафоев томонидан чиқарилган суд қарорини бекор қилиш тўғрисида)
Ҳурматли судлов ҳайъати аъзолари!
Қарши шаҳар ИИБ томонидан сохта баённомалар тузиш асосида менга нисбатан ЎзРесМЖтКнинг 201-моддаси, 1- қисми билан маъмурий иш қўзғатилди ва мен 2013 йилнинг 6 июль куни Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди судьяси Ф. Мустафоевнинг қарорига асосан айбдор деб топилдим, яъни, мен “Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш”га алоқадор ҳуқуқбузарликни содир этиган шахс сифатида тан олиниб, мазкур суд қарорига асосан менга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 75 баробарида, яъни 5.969.250 сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Мен суднинг ушбу қарори асоссиз ва мутлақо ноқонуний эканлигини 2013 йилнинг 6 июль куни суддда раислик этувчи Ф. Мустафоевга ёзма равишда ёзиб топширган ўз шикоят аризамда, шунингдек, судда қилган ўз марузамда тўла асослаб берганман.
Судда раислик этувчи Ф. Мустафоевга топширилган ва айни дамда мазкур суд иши мартералларига тиркаб қўйилган 2013 йилнинг 6 июль кунги менинг шикоят аризам матнига, мазмун-моҳиятига эътибор қаратишларингизни сўрайман.
Таассуфки, 2013 йил 6 июль куни судья Ф. Мустафоевга топширилган менинг шикоят аризамда келтирилган инкор қилиб бўлмайдиган факт, исбот ва даллилларга қарамасдан, судда рислик этувчи Ф. Мустафоев қонун талабларига кўра воқеликка ҳолис баҳо бериш ўрнига, қай бир ҳақиқатга таяниб мени ЎзРесМЖтКнинг 201 – моддаси, 1- қисмига кўра айбдор деб топиш тўғрисида қарор чиқарган, тушунаолмайман.
Ваҳоланки, судья мазкур қарори баённомасида менга оид айбловни аниқ далиллар асосида тўлиқ асослаб бера олмаган.
Такрорлайман, мен 2013 йилнинг 3 июль куни вилоят прокуратураси биноси олдига оталари Ҳасан Чориевга нисбатан қўлланилаётган ҳақсизликларга чек қўйиш мақсадида вилоят прокуратураси биноси олдига адолат истаб келган ва норозилик пикети ўтказиш орқали ноқонуний ҳаракатларга қарши курашга интилган Шаҳрисабзлик Чориевлар оиласи аъзоларининг фаолиятини ёритиш, қолаверса, ҳаозирга қадар хибсда тақдири номаълум қолаётган 71 ёшли отахон Ҳасан Чориевнинг “жиноят иши”га алоқадор воқеликка аниқлик киритиш мақсадида, мустақил журналист сифатида воқеа жойида ҳозир бўлганман. Ва менинг юқоридаги фикрларимни исботловчи гувоҳлар ва ошёвий даллиллар борки, бу ҳақиқатни инкор қилиб бўлмайди.
Шундай бўлишига қарамасдан, Ўзбекистон қонунларини оёқ ости қилишдан, менинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларимни қўпол равишда бузишдан, мени ўзим қилмаган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айблашдан судья Ф. Мустафоевнинг мақсади не, муддаоси нима, тушунаолмасдан қолдим.
Айтингчи, Ўзбекистонда судлар мустақилми, йўқми?
Ишга ҳолис ёндашиш жараёнида қозилар воқеликнинг ҳақиқий ҳолатига, фактлар, далилларга таянадими, ёки судда раислик этувч тергов баённомасидаги башоратларга, терговчиларнинг фантазиясига асосланадими?
Халқимиз “Бир йигитга – қирқ ҳунар оз” дейишади. Қарши шаҳар ИИБ тергов бўлими бошлиғи, майор О. Т. Умиров халқимизнинг ўша азалий ақидасига қаттиқ амал қиладиган кўринади.
Демоқчи бўлганим, О. Умировнинг касблари биргина терговчилик эмас, улар ўзга бир касбни – фолбинлик касбини ҳам яхшигина ўзлаштирганлар хилидан экан. Умиров жаноблари нафақат терговчи, балки яхшигина башорратчи ҳам эканлар.
Қуйида фикрларимни асослашга уринаман:
Зеро, майор О. Т. Умировнинг фолбинлигини исботлаш мушкул иш эмас. Бунинг учун иш ҳужжатларига тиркалган “Жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ва маъмурий чора кўриш учун юбориш ҳақида”ги Умиров томонидан 2013 йил 4 июлида имзоланган қарор матнига диққат билан эътибор қаратишнинг ўзи кифоя.
Қарши шаҳар ИИБ тергов бўлими бошлиғи, майор О. Т. Умировнинг “Жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ва маъмурий чора кўриш учун юбориш ҳақида”ги 2013 йил 4 июлдаги қарорида “… 2013 йил 3 июль куни соат 10.00 ларда … Қарши шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган Вилоят прокуратураси биносига кириш эшиги олдига Эшонқулова ўзини журналист деб, Урлаева эса ўзини инсон ҳуқуқини ҳимоя қилувчиман деб, вилоят прокуратураси томонидан ЎзРесЖКнинг 118-моддаси, 3- қисми билан айбланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қўлланилган Ҳ. Чориевнинг яқин қариндошлари Чориева Зулайҳо, Чориев Бегзод, Чориева Зулфия, Расулова Пари, Маллаева Шоҳиста ва уларнинг ёнида бўлган, вояга етмаган фарзандларини БОШЛАБ КЕЛИБ, шу ерда Чориев Ҳасанни ишини журнаслт сифатида урганиб, НОРОЗИЛИК НАМОЙИШИ ЎТКАЗИБ БЎЛСА ҲАМ ОЛИБ ЧИҚАМИЗ деб уларни шу ерда йиғиб, норозичилик намойиши қилмоқчи бўлиб, ўзларининг ёнида бўлган видео аппаратура орқали ўзлари бошлаб келган Чориевнинг яқин қариндошларини прокуратура биноси олдида фарзандлари билан суратга олишни бошлашганида …” деган жумлалар борки, бу иборалар фолбинликга даъво қилишдан бошқа нарса эмас.
Яхши, мен Қарши шаҳар ИИБ тергов бўлими бошлиғи, майор О. Т. Умиров ром очганидек, “Чориевлар оиласи вакилларини намойишга БОШЛАБ ҲАМ КЕЛДИМ” ҳам дейлик. Ёинки, Умиров ўз башоратларини давом эттиргани каби “Чориев Ҳасанни ишини журнаслт сифатида урганиб, НОРОЗИЛИК НАМОЙИШИ ЎТКАЗИБ БЎЛСА ҲАМ ОЛИБ ЧИҚАМИЗ деб уларни шу ерда йиғиб, норозичилик намойиши қилмоқчи бўлиб”ман деб ҳам фараз қилиб кўрайлик.
Модомики, қонун исботу далилга, фактга таянар экан, майор Умиров қароридаги ушбу “фаразлар”нинг исботи қани? Қани далил?
Чориевлар оиласи вакилларининг норозилик намойишига айнан мен ва Урлаева томонимдан бошлаб борилганлиги-ю, “Чориев Ҳасанни ишини журнаслт сифатида урганиб, НОРОЗИЛИК НАМОЙИШИ ЎТКАЗИБ БЎЛСА ҲАМ ОЛИБ ЧИҚАМИЗ деб уларни шу ерда йиғиб, норозичилик намойиши қилмоқчи бўл…”ганлигим ҳақида бирор бир шахснинг оғзаки ёхуд ёзма кўргазмаси борми? Ёки бу борадаги менинг “оламшумул айбим”ни исботловчи бирор бир фуқаронинг ёзма аризаси мавжудми?
Исбот қани? Юқоридаги сатрлар қуруқ гапдан, фараздан бошқа нраса эмаску?
Қани энди, айтингчи, Қарши шаҳар ИИБ тергов бўлими бошлиғи, майёр О. Т. Умиров менга ҳуқуқбузар сифатида айблов қўяётганида, ЎзресМЖтКнинг 201-моддаси, 1- қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузорликни содир қилди деганида айнан қай бир фактга, қандай далилга асосланди экан? Фолбинлик фаразларидан ўзга?
Ваҳоланки, 2013 йилнинг 3 июль куни вилооят прокуратураси биноси олдига менинг Чориевлар оиласи вакиллари билан бирга-бирга келганлигим ҳолати бу – Чориевларнинг айнан мен томонимдан намойишга бошлаб келинганлигига далил бўла олмайди. Шундай эмасми?
Қарши шаҳар ИИБ тергов бўлими бошлиғи, майор О. Т. Умировнинг “Қарор” матнини ўқиркансиз, унинг мантиқсизлигига, оқава елимчалик қиймати йўқлигига гувоҳ бўласиз.
Ваҳоланки, майор ўз ҚАРОРида “… 2013 йил 3 июль куни соат 10.00 ларда … Қарши шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган Вилоят прокуратураси биносига кириш эшиги олдига Эшонқулова ўзини журналист деб, … ўзларининг ёнида бўлган видео аппаратура орқали ўзлари бошлаб келган Чориевнинг яқин қариндошларини прокуратура биноси олдида фарзандлари билан суратга олишни бошлашганида …” дея таъкидлаган.
Бу билан майор Умиров 2013 йилнинг 3 июль куни тахминан соат 10.00ларда воқеа жойида менинг журналист сифатида ўз касбий фаолиятимни амалга ошираётганлигимни исбот қилиб қўйган.
Шунингдек, Қарши шаҳар ИИБ тергов бўлимининг бошлиғи Умировнинг қароридаги “Чориевнинг яқин қариндошларини прокуратура биноси олдида фарзандлари билан суратга олишни бошлашганида …” деган каби сатрлар менинг қўлимда ўша куни ҳақиқатдан ҳам видео-фото аппарат борлигини ва у талончи қиёфасидаги орган ходимлари томонидан тортиб олинганлигини тасдиқлайди.
Шу ўринда масаланинг энг муҳим ва эътиборли жиҳатларидан бирига эътибор қаратишларингизни сўрайман:
Қарши шаҳар ИИБ тергов бўлими бошлиғи ўз ҚАРОРида “… Мазкур ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ҳаракталари давомида фуқро Эшонқуловадан тушунтириш хати олинганда у ўз тушунтириш хатида Тошкент шаҳрида мустақил журналист эканлигини, … шериги Е. Урлаева ва Ҳ. Чориевнинг фарзандлари билан вилоят прокуратурасига 2013 йил 3 июль куни тахминан соат 10.00 лар чамасида келишганлигини, вилоят прокуратураси олдида Ҳ. Чориевнинг фарзандларини тўплаб, ўзи билан олиб келган фотоаппаратда суратга олаётган вақтида шу ерда 15-20 нафар аёллар улар билан жанжаллашиб қолишганлигини, ушбу нотаниш аёллар унга ёпишиб кетишиб, қўлидаги фотоаппаратини тортиб олиб, уриб ташлаганини, ушбу нотаниш аёлларга шу ерда уларнинг олдида турган йигитлар ҳам қўшилиб кетганлигини ва унинг нарсаларини тортиб олишганлигини, улар кийимларининг тугмаларини узиб ташлашганлигини ва қочиб кетганликларини ва бунинг натижасида қўлида бўлган сумкаси, кийимлари, ТОШИБА русумли ноутбук ….. йўқолганлигини, ушбу номаълум аёлларни топиб уларга қонуний чора кўришликни баён қилган” дея менинг 2013 йилнинг 3 июль куни Қарши шаҳар ИИБ бошлиғи номига жиноят иши қўзғатишни сўраб ёзган аризам мазмуни, талончилик ва зўравонлик борасидаги тушунтириш хатларим мазмуни ИИБ ходимлари томонидан атай қасддан мутлақо бузиб кўрсатилган.
Шу саббали ҳам мен судлов ҳайъатидан суд иши матреалларига тикилган Қарши шаҳар ИИБ бошлиғи номига 2013 йилнинг 3 июль куни мен томонимдан ёзилган “Азира” ва “Тушунтириш хати” қўлёзмаларим матни мазмунига диққат қилишларини илтимос қиламан.
Мен мазкур “Ариза” ва “Тушунтириш хати”мда “Қўлимдаги видео фото аппаратим фуқаро кийимидаги нотаниш эркак киши томонидан куч ишлатиш йўли билан тортиб олинди. Оқ куйлак кийган ўрта ёшлардаги фуқаро кийимидаги нотаниш эркак киши қўлимдаги ноутбук солинган сеткамга ёпишди ва зўравонлик билан ноутбук солинган сеткамни тортиб олди. Фуқаро кийимидаги орган ходимлари томонидан биздан куч ишлатиш йўли билан ҳеч бир сабабсиз тортиб олинган барча буюмлар талончи ва босқинчи аёллар тотмонидан олиб қочиб кетилгани йўқ. Аксинча бизга тегишли буюмларнинг барчаси мени калтаклашган вилоят прокуратураси навбатчилик қисми – “постовой” милиция ходимлари ўтирган эшикдан вилоят прокуратураси биносига фуқаро кийимидаги эркак киши томонидан олиб кириб кетилди. Бизни калтаклаган аёллар эса қочишга шошилишгани йўқ. Бир дамас милиция ходимлари келганида улар вилоят прокуратураси биноси қаршисидаги кўпқаватли “дом” олдидаги дарахтлар тагида нафастларини ростлашиб, бизни ва милиция ходимларининг ҳаракатларини масхара қилиб кузатиб туришарди” деган мазмунда аниқ-тиниқ қилиб ёзиб қўйганман.
Фуқаро кийимидаги орган ходимлари томонидан биздан куч ишлатиш йўли билан тортииб олинган ва вилоят прокуратураси биносига олиб кириб кетилган буюмлар қандай қилиб “Маъмурий иш” мартералларига тиркалган сохта суратларда вилоят прокуратураси биноси эшиги олдига сочилик қолган, мен буни ИИБ терговчиларидан тушунтириб беришларини талаб қиламан.
Шунингдек, Қарши шаҳар ИИБ тергов бўлими бошлиғи Умиров “…. Қайд қилинганларга кўра, мазкур тўпланган ҳужжатлар бўйича Эшонқулова ва бошқаларнинг аризаларидаги ҳолатлар бўйича бирор бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги сабабли жиноят иши қўзғатишни рад қилиш” борасида ғайриқонуний тарзда якуний хулосага келган.
Комил ишонч билан айтишим мумкинки, ўша куни бизга орган ходимлари томонидан махсус ёлланган аёллар ҳужум уюштирди, аёвсиз калтаклашди.
Фуқаро формасидаги орган ходимлари эса бизга тегишли бўлган барча буюмларни куч ишлатиб, зўравонлик билан тортиб олишди ва вилоят прокуратураси биносига киритиб кетишди.
Тергов бўлимининг бошлиғи томонидан “жиноят иши қўзғатишни рад қилиш” тўғрисида қарор қабул қилинишининг ўзиёқ мазкур зўравонлик, босқинчилик ва талончиликга оид ушбу жиноят Қашқадарё вилоят орган ходимлари томонидан уюштирилганлигидан далолат беради.
Ваҳоланки, 2013 йилнинг 3 июль куни вилоят прокуратураси олдида тахминан соат 10.00 ларда Чориевлар оиласи вакиллари, мен ва Урлаева аёвсиз калтакланганмиз. Бироқ, айнан орган ходимларининг “ташаббуси” билан суд тиббиёт экспертиза хулосалари ҳам сохталаштирилган.
Қолаверса, мен зўравон аёллар томонидан йиртилган аёллар кофтичкамни буюм экспертизасига бергандим. Шунингдек, Урлаеванинг тилка-пора бўлган аёллар сумкачаси ҳам буюм экспертизасига тақдим этилган. Бу ҳақда баённомалар тузилган. Бироқ, иш ҳужжжатларида буюм экспертларининг хулосалари кўринмаётир.
Биз 3 июль куни Умировнинг имзоси билан чиқарилган қарорда жабрланувчи сифатида тан олинганмиз ва жабирланувчи тариқасида саволга тутилганмиз. Иш матреалларида эса мазкур қарор нусхаси ҳам кўринмаётир.
Бир сўз билан айтганда 2013 йилнинг 3 июль куни бизнинг калтакланишимиздан вилоят прокуратураси манфаатдор бўлган ва улар шу йўл билан намойишни бостиришга уринганлар деган тахминий хулосага келишимиз мумкин.
Ҳурматли судлов ҳайъати аъзолари!
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди судьяси Ф. В. Мустафоев томонидан Қарши шаҳар ИИБ тергов бўлими бошлиғи майор О. Т. Умировнинг “Жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ва маъмурий чора кўриш учун юбориш ҳақида”ги қарорини, иш матреалларини терговга қайтариш ва тегишли масъул мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш ҳақида хусусий ажрим чиқариш ўрнига, фуқароларни айбсиз айбдор қилиш ва жаримага тортиш борасида адолатсиз қарор қабул қилиш орқали судья Ўзбекистон қонунларини менсимади, ҳуқуқларимизни топтади.
Халқимизда “Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади” деган ҳикмат бор.
Аминманки, майор Умиров ҳам, судья Мустафоев ҳам бу дунёда қонун олдида жавоб беришмаса, ноқонуний ишлари, ҳақсизликка қўл урганлари учун ҲАҚ олдида албатта эртами-кеч жавоб берадилар.
Ҳурматли судлов ҳайъати!
Лоақал шу гал мустақил давлат органи эканлигингизни намоён қилишингизни талаб қиламан.
Майор Умиров ва судья Мустафоевлар қилган хатони такрорламасликларингизни, уларнинг гуноҳига тенг шерик бўлмасликларингизни сўрайман.
Менга, Е. Урлаевага, Зулайҳо ва Зулфия Чориевага, Бегзод Чориевга, Пари Расуловага, Маллаева Шоҳистага нисбатан ғайриқонуний жарима жазосини тайинлаш ҳақидаги адолатсиз қарори орқали Ф. В. Мустафоев Ўзбекистон Одил судининг обрусини сариқ чақа қилди.
Мадомики, судья суд ҳукмини, ёхуд суд қарорини Ўзбекистон Ҳукумати номидан ўқир экан, муҳтарам судья жаноблари, ҳеч бирингиз Ҳукумат номидан ноқонуний иш тутишга, ноқонуний, ноҳақ ҳукм чиқаришга, бировнинг ҳаётини қасддан борбод қилиб, ҳақсизлигингиз ортидан аҳолини амалдаги Ҳукуматга қарши қайрашга ҳаққингиз йўқ. Адолатсизлигингиз оқибатида Каримовнинг 24 йиллик ҳукумат бошқарувига, салобатли салтанатига нисбатан фуқаролар қалбида нафрат уруғини қадашга ҳеч бирингиз ҳақли эмассиз.
Судьянинг Ўзбекистон Ҳукумати номидан ғайриқонуний, адолатсиз ҳукм, ёхуд қарор чиқариши жиноятдир. Судья ўзининг адолатсизликка асосланган ҳукми ёки қарори ортидан ҳалқ қалбида ҳукуматга нисбатан норозилик кайфиятини уйғотишга уринар экан бу жиноят – амалдаги ҳукуматни обрусизлантириш, сиёсий тузумни таназзулга учратиш, барбод қилишдек кечириб бўлмас сиёсий жиноят сифатида малакаланмоғи даркор. Мазкур жиноят хавфлилик даражаси жиҳатидан ғоят хатарлидир.
Ҳурматли судьялар, умид қиламанки, сиз бунингдек кечириб бўлмас хатога, айтиш мумкин бўлса, жиноятга қўл уришга қодир эмассиз.
Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон ҳукумати номидан фақат адолатли ҳукм чиқаришга, қарор қабул қилишга ва ўқишга масъулсиз!
Ҳурматли судлов ҳайъати!
Бас шундай экан, менинг сиз муҳтарам судьяларга камтарона маслаҳатим, камёб таклифим, янаям аниқроғи, қатъий талабим бор: модомики, мазкур ишда гарчи ғайриқонуний бўлса-да мени айбдор деб топиш, мени ҳуқуқбузар сифатида катта миқдорда жаримага тортиш шунчалар муҳим экан, шарт экан, розиман. Менга жарима жазосини қўллашларингиз мумкин. Фақат ўзим қилмаган ҳуқуқбузарлик учун эмас. Мен кўча юришлари, намойишларда иштрок этиб, ноқонуний ҳатти-ҳаракат содир этмаган фуқароман, мен мустақил журналистман.
Шундай экан, мени жазолаш жоиз ва шарт экан, у ҳолда “М. Эшонқулова 2013 йилнинг 3 июль куни вилоят прокуратураси олдида мустақил журналист сифатида ҳозир бўлди. Бироқ ўз хизмат вазифасини уддалай олмасдан, 15-20 га яқин ёлланган жангари аёллар ҳужумидан мувозанатини йўқотиб, накдаун ҳолатига тушиб, аёллар зарбидан НАКАУТ бўлганлиги, юз тубан йиқилганлиги, курашни бой берганлиги, жабр кўрганлиги ва ўзига нисбатан тан жароҳати олишга имконият туғдирганлиги ва ўзига тегишли бўлган орг. техникаларини фуқаро кийимидаги орган ходимларига ўғирлатиб қўйганлиги сабабли жазога лойиқ. Айнан ана шу айблар важидан Эшонқуловага нисбатан жарима жазоси тайинлансин” дея адолатли қарор чиқаришларингизни сўрайман. Ана шунда адолат томон бир қадам одам отган бўласиз.
Бунингдек қарор қабул қила олмас экансиз, Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди судьяси Ф. В. Мустафоевнинг 6 июль 2013 йилдаги менга, фуқаро Урлаевага ва Чориевлар оиласи вакилларига нисбатан жарима қўллаш борасидаги суд қарорини бекор қилишингизни талаб қиламан.
Шунингдек, мен ўз мансаб ваколатидан ғаразли мақсадда фойдаланиш орқали менинг, фуқаро Урлаеванинг ва Чориевлар оиласи вакилларининг қонун билан қўриқланаётган ҳақ-ҳуқуқларини оёқ ости қилиб, ноҳақ айблашга урниганлиги учун Қарши шаҳар ИИБ тергов бўлими бошлиғи майор О. Т. Умировга, ва Умиров бошлиқ бизнинг калтакланиш ва тунаш билан боғлик ҳолатимизни ҳаспўшлашга уринган шаҳар ИИБсининг тезкор-қидирув бўлими ходимларига, калтакланган бизнингдек жабрдийда фуқароларнинг суд тиббиёт экспртиза хулосаларини сохталаштиришга журъат қилган қаллоб тиббиёт ходимларига, куч ишлатиш йўли билан биздан нарсаларимизни тортиб олган фуқаро кийимидаги орган ходимларига, бизга куч ишлатган, аёвсиз калтаклаган махсус ёлланган 15-20 нафар жангари аёлларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисида хусусий ажрим чиқаришларингизни сўрайман.
Ушбу шикоятимга илова:
1) 6 июль 2013 йилдаги Мустафоевнинг суд қароридан нусха;
1) Фуқаролик паспортимдан нусха;
2) 3 июль 2013 йилда босқинчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш ҳақида Қарши шаҳар ИИБ бошлиғи номига ёзган аризам матнидан нусха.
деб шикоят ёзувчи Эшонқулова Малоҳат. (имзо)
15 июль, 2013 йил.



