(ярми ҳазил ярми чин)
Юрак хуружи бўлди,
Шаҳар хокими ўлди.
Тайинланди янгиси,
Чиқди дарров хангиси.
Кўчаси бўлди дарҳол
Теп-текис янги аспол.
Янги турба тортилди,
Газ босими ортилди.
Битта қилди қўнғироқ,
Ўчмай қолди ҳам чироқ.
Сув ҳам сира тўхтамас,
Оқиб ётар басма-бас.
Хуллас, бўлди бу кўча,
Бир ҳафтада ўзгача.
Ҳам озода, ҳам обод,
Ахолиси жуда шод.
***
Бошқа жойларни, қаранг,
Кўришмоқда кун аранг.
Кишда совуқ тўнғлатар
Сандалларни ўнғлатар.
Ўт ёқсанг газ учига,
Тортиб кетар ичига.
Широқ ўчмаган кун жўқ
Бойлар ёқар дивижўқ.
Кўчалар бари хандак,
Бўмбачалар тушкандак.
Ҳар куни сув тўхтайди,
Сувчи пул деб нихтайди.
Келмас ахлат мошина,
Тешилганмикин шина.
Коп-қоронғу кечалар,
Аҳлат тошур дўчалар.
***
Кўчамизда одамлар,
Томда битган бодамлар.
Бир бирига валдирар,
Арз қилишдан қалтирар.
Бир шоир бор ўспирин,
Олиб юрар даптарин.
Тасодифдан бир куни,
Учратиб қолдим уни.
Гаплар билан ўрадим,
Дафтарини сўрадим.
Бир ўқий-чи, деб, қани,
Ушлаб қолдим ёққани.
Ёзибди бу шумтака,
“Ҳурматли Ислом ака,
Биз ҳам баркамол авлод,
Кўчамиз бўлсин обод.
Юрак хуружи бўлмай,
Шаҳар хокими ўлмай,
Алмаштиринг хафтада,
Рита-тида, тап-тада”.
***
Мазмуни сал яққолмас,
Ҳар киши ҳам уқолмас.
Лек бола даҳо экан,
Шеъри бебаҳо экан.
Шогирдликка моилман,
Қофияга қоилман.
Қаранглар-а: “хафтада –
Рита-тида тап-тада” !
***
21 03 2012




