НАМАНГАНЛИК «БИРДАМЛИК»ЧИЛАР УЧРАШУВИ

            23 март   куни   Наманган  шаҳар   маркази   ва   шаҳар   мавзеларида    Наврўз   байрами    нишонланди.  Фурсатдан   фойдаланиб   вилоятнинг    Уйчи,   Чуст   ва  Норин   туманларидан  4  нафар    фаоллар  вилоят   марказига   таклиф   этилиди. Байрам  баҳонасида   “Бирдамлик”чилар бир   пиёла чой устида   уддаланган юмушлар ва олдда  турган вазифалар хусусида ўзоро маслаҳатлашиб олишди.

 

               Маълум   бўлишича    кейинги   пайтларда   юқорида номлари зикир этилган     туманлардаги    ишлар   сусайиб   кетган. Сабаби,     бу      туманларда фаолият олиб  бораётган “Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати раҳбарлари   Россия   ва  бошқа    ўлкаларга   ишлагани   кетишган. Шу боис ҳам    марказ   билан   алоқаларда   узилишлар    юзага келганди. Йиғилган фаоллари  мазкур    туманлардаги   ишларни  шошилинч тарзда   қайта   жонлаштиришга   келишиб   олдилар. Чорак соат    давом   этган     учрашувда    «Бирдамлик»  ҳаракатининг  Наманган   вилояти   бўлими   раиси  Носир  Зокир      ҳозирги   вазият   хусусида    фаолларга  қисқача  ахборот   берди. Шунингдек, фаолият  сусайиб кетган туманларда зарурий ишларни, тадбирларни    қайта   жонлантириш   учун    келгуси   ойда   ҳар   бир   туманда   алоҳида-алоҳида   йиғилишлар  бўлишини   ва  бунга     пухта    тайёргарлик   кўриш  лозимлигини таъкидлади.

 

                 Н. Зокир    йиғилганларга   «Бирдамлик»   халқ демократик ҳаракатининг  дастурларини    тарқатди.  Мазкур дастурни ўқибгина эмас, уқиб кўриб,     масала    моҳиятини   тўлиқ тушуниб, ҳис   қилиб,   сўнгра  ҳаракатга   аъзоларни   қабул  қилиш   кераклигини   тушинтирди.

               

 Кейинги йиғилиш муддатини белгилаб олган фаоллар  хайрлашишди.

 

 

          «Бирдамлик»   халқ демократик  ҳаракати   Фарғона   водийси     матбуот   бўлими.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares